Асосий мавзулар
4 май 2023

Очиқ қолган қудуқлар, кесилган дарахтлар ва таъмагир гаи ходимлари

Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Хоразм вилоятларидан келган. Сизга ўқиб эшиттирмоқчи бўлганимиз дастлабки видеомурожаат Қозоғистонда Ўзбекистон ватандошларига тегишли автомобилларни тўхтатиб пул талаб қилаётган йўл патрул хизмати ходимлари ҳақида. Қозоғистон ГАИлари Ўзбекистон фуқаросини тўхтатиб, пул талаб қилиши қачон тугайди?

Кейинги маткуб Қашқадарё вилоятининг Косон туманидан Йўл бўлими раҳбари ишчиларни металлолом топширишга мажбур қилмоқда.

“Қашқадарё вилояти Косон тумани йўл қурилиш бўлимининг вақтинча раҳбари ишчи-ходимларни темир-терсак (металлолом) топширишга мажбур қиляпти. Негадир ишга нечада келиб кетишимиз ҳам хокимлик тарафидан назорат қилинади. Раҳбаримиз йиғилишда хотин-қизлар бор деб ўйламайди, оғзига келганича сўкади. Айтишича, куёви ҳокимликда ишлар эмиш. Косон туманида аввалроқ ҳоким бобомиз рўзадорларга мажбуран сув ичирганди. Йўл қурилиш раҳбаримиз ҳам тилига эрк бермаса яхши бўларди…”

Навбатдаги тасвирлар пойтахт марказида, Тошкент шаҳрининг Олой бозорига яқин ҳудудда олинган. Видеода шаҳарнинг қоқ марказидаги улкан дарахтлар кесиб ташлангани акс этган.

Навбатдаги мактуб Хоразм вилоятининг Шовот туманидан келган. Мактубга илова қилинган фотосуратларда дарахтларга суяниб қолган электр симёғочлари акс этган.

Хоразм вилояти Шовот тумани Комилжан Отаниёзов кўчасида электр столбаларни йиқилиб кетмаслиги учун ям яшил дарахтларга сим орқали боғлаб мувозанатини сақлаб туришибди

Дарахтларга зарар етиб қуриб қолиши мумкинку. 

Экология органлари қаерга қараб ўтирибди? Дарахтларга зарари етказувчиларга қонуний чорасини кўришларини талаб қиламиз. Дея ёзади шовотлик муштарий. 

Сўнгги мактуб Сурхондарёнинг Денов шаҳридан. Кўчанинг қоқ ўртасида коммуникация қудуқлари очиқлигича қолган.

“Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги ҳолат. “Колодес”ларни очиб, шу аҳволда қолдириб кетишган. Бир ҳафтадан бери шу аҳвол. Худо кўрсатмасин, болалар тушиб кетса ким жавоб беради?”

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.

@eltuz

Тағин ўқинг
23 май 2017
Ўзбекистон ва Тожикистон орасида мина майдонлари зарарсизлантирилмаган, визали бориш келиш бекор қилинмаган бўлса ҳам, икки давлат рахбарларининг Саудия Арабистонида ...
12 апрел 2023
1994 йили акам Шуҳрат, укам Ғайрат ва мен Урганч шаҳрида мустақил телестудия ташкил этган эдик. Очилган кунидан буён уни ...
24 июн 2019
Ўзбек футболи тарихидаги “номи қоралар” рўйхатида биринчилар қаторида турадиган Самвел Бабаян мамлакатнинг бели энг бақувват футбол клубларидан бири – ...
25 май 2023
Навоий номли  ўзбек тили адабиëт университети бировнинг лойиҳасини ўзлаштириб давлатдан 2 миллиард сўм  ундирмоқчи бўлганми? «Адабиëт университети надур?» Рассом ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...