Cатира
20 июн 2016

«Аҳмадбой” чет элдаги ўзбек журналистларни айблади

Товламачилик айби билан хибсда қолаётган 38 яшар Чинозлик тадбиркор Аҳмадбой Турсунбоевга нисбат берилган мактуб ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

«Мактубда» тадбиркор, «ўз юртини ташаб хоин бўган «мустақил» журналистлар” ни айблади. Мактуб муаллифи ўзининг айбсиз экани ва туҳмат қурбони бўлганини иддао қилади: “Неча йилдан бери ишлийман, фермерлик қиламан, ерда меҳнат қилиб, буғдой экаман. Нимаси ёмон? Фойдам тегса тегвотти, зарарим ҳеч кимга текгани йўқ”. (мактуб орфографияси сақланди).

Халқ орасида Аҳмадбой деб ном чиқарган тадбиркор ўтган йили дабдабали суннат тўй қилганида танқидларга нишон бўлганидан нолиди “Кўролмаганлар кўп. Тўй қилдим – балога қолдим. Ош бердим – раҳмат эшитмадим. Лекин аниқ биламан. Ман билан ишлавотган одамлар кам бўмаяпти. Улар мандан рози. Улар кунига мани дуо қилади. Шу манга етарли. Қогани манга қизиғи йўқ.”

Айни пайитда Аҳмадбойдан жабр кўрганлар унинг молхонасини талож тарож қилгани ҳакида видеолавҳа эълон қилинди.

4 йил давомида одамлар Аҳмадбойга катта миқдорга пул, қорамол, автомобил ва олтин буюмларни фоиз олиш учун бериб келишган. Унинг ҳибсга олиниши “кредиторлар” орасида паника яратди. Чиноз марказий касалхонасида юрак ҳуружи диагнози билан Аҳмадбойнинг ўнлаб мижозлари мурожаат қилди. Аҳмадбойга иккита машинани берган Боёвут тумани Лайлаккўл маҳалласи сокини 70 яшар Бердиқул Сулаймонов 15 июн куни оламдан ўтди. Унинг ўлими Аҳмадбой воқеаси билан боғланмоқда.

Аҳмадбойга нисбат берилган мактубда эса, тадбиркор одамларни тинчлаштиришга уринилади “Ишонманглар кучадаги гап-сўзларга. Ман билан ишлавотган, мани шахсан таниганлардан сўранглар. Улар этади. «Ахмадбой хар дойим гапига жавоб берган».

16 июн куни Ўзбекистондаги телеканаллар Аҳмадбойни уйи тинтув килиниб 7,9 миллион доллар ва ичи олтин буюмлар билан тўла сумкалар мусодара қилинганини кўрсатди.

Чиноз «Авто Ҳамкор» ширкати раҳбари Аҳмад Турсунбоев устидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик), 168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-модда (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш) бўйича жиноий иш очилган. Шунингдек Турсунбоев 177-модда – валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда – чет эл валютасини яшириш бўйича ҳам айбланмоқда.

Eltuz.comнинг янги ҳамкори, Кирпи таҳаллуси билан ижод қилаятган ўзбекистонлик рассом Ўзбекистонда улкан молиявий пирамида яратган Аҳмадбоййнинг юқоридаги каби иддаоларига қарамасдан ўзбек зиндонида ночор қолаётганини тасвирлайди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 июн 2023
Юнонларнинг Марказий Осиёга сургун қилинишининг сўнгги босқичи Сталин томонидан 1949 йил 13 июнга ўтар кечаси амалга оширилди. Бир кечада ...
2 апрел 2015
Журналист Қудрат Бобожанов расм чизади. Ислом Каримов режими унинг наздида, ўзини ўзи ейдиган ва тағин бошқа минотаврчалар сиз билан ...
15 май 2017
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайти, Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг номи Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ...
Блоглар
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...