Cатира
2 август 2016

Хўжакўрсинга бўялган арчалар…

Кўзбўямачиликнинг бу усули Тошкентда Мустақилликнинг 25 йиллиги олдидан қилинаётган хўжакўрсин амалиётларнинг бир қисми экани айтилмоқда.

«Чинорларни чопишмоқда – арчаларни бўяшмоқда(((( деградация» – дея изоҳ қолдиради Фарида Шариф исмли аёл қўйган расмга Елена Савченко исмли аёл.

Аэрозол билан бўялган қуриган арчалар сурати Фейсбукка ташланиши билан мунозара бошланди.

«Потемкин қишлоқлари.. Иллюзион» дея писанда қилди Икром исмли юзер.

Билганлар, бу амалиёт ЎЗбекистон учун янгилик эмаслиги, ҳар йили Мустақиллик олдидан арчалар бўялишини айтишса, бошқалар буни, Тошкент ҳиёбонларидаги кесилган беҳисоб навқирон дарахтлар ўрини билдирмаслик учун қилинганига шаъма қилашади.

«Оддий арчаларни кумушранг қилиб кўрсатмоқчи бўлишган шекилли?)))» дея кулади расмни кўриб, заҳарханда билан яна бир юзер.

«Фарида! Бу ахир совка – ҳамма нарсани ялтиратиб, ялаб юлқаб кўрсатиш қисқаси… Бу СССРни эслатмайдими? Тағин ҳам!)) (Аҳмоқона) одатлар ва тартиб ўзгармаган, кўриб турибмиз!» дейди Екатерина Малосабирова.

«Агар Мустақиллик қишда бўлганида, оқ бўёқ билан қорларни акс эттиришган бўлишарди» дейди унинг фикрини давом эттириб Фарида.

Ҳазилни йиғиштириб, бу майнавозчилик кимга керак деган саволга жавоб бераркан, Фарида, дарахтлар қуригани ва ким учун бўялганини очиқ айтади.

«Аслида улар арчаларга ҳам тупуришган, муҳими катта бошлиқлари самовий гўзалликни кўришлари керак», дейди у.

Иссиқ иқлимга чидамай қуриган бу арчаларнинг бир вақтлар «дарахткесар ҳукумат рахбарлари» зуғуми остида аҳолига мажбуран эктирилгани ҳам аслида кўпчиликка сир эмас.

«Ақлдан озишнинг ҳамма аломатлари кўриниб қолибди… арчаларда! Аҳир бу диагноз, ўртоқлар! Ва шу аломатлардан аллақачон анамнез етишиб келади», дейди мунозарани давом эттириб Галина Долгая

«Қисқаси кўзёш аралаш кулишда давом этамиз», дейди заҳарханда билан Екатерина исмли ФБ юзери .

Хуллас, сирти ялтироқ бу арчалар билан Ўзбекистон президенти Ислом Каримовдан бошқа ҳеч кимни алдаш мумкин эмаслигини ҳамма билади.

«Тағин Амир Темурнинг тошдан ясалган отидан бошқа…», – дея қўшимча қилади бу ҳақда янги ҳажвий асарини ҳозирлаб, Eltuz.com нашрига йўллаган рассом Туз.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 ноябр 2019
Туркияда яшаётган Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ 27 ноябрь куни «Настояшее время-Азия» ТВ дастури учун берган интервьюсида ...
30 январ 2019
Швециядаги «Экспрессен» интернет нашри 28 январь куни мамлакатдан Ўзбекистонга депорт қилинаётган навбатдаги ўзбек оиласи ҳақидаги мақолани чоп қилди. Ғаффоровлар ...
9 октябр 2016
9 октябр куни Тошкент вақти билан соат 12.20 да Бухоро вилоятининг Олот туманида Елена Урлаева ва Малохат Эшонқуловалар ушланган ...
30 май 2021
Рассом Элсевар Eltuz.com
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...