31 декабр 2017
Совғанинг каттаси – бойнинг боласига
«Тезроқ бу қашшоқ маҳалладан ўтиб, бойларнкикига етиб олайлик!»
Қорбобо ва Қорқиз истаган прокурорнинг кошонаси етти маҳалла нарида. Масала, у ерга бошқалардан олдин ва қашшоқ маҳалла болаларининг кўзига кўринмай бориб олишда.
Лекин, ўлжа илинжидагилар баъзан бой прокурорнинг, МХХ нозири ёки милиция бошлиғининг ҳам ўз шахсий қорбобоси, қорқизи бўлиши, қашшоқ маҳаллалардан келганларни остонасига йўлатмасликлари мумкинлигини унутишади.
Масалан, хабар.уз нашри 28 декабр куни Сурхондарё вилоят ТВ директори Шуҳрат Шокиров ўз ҳайдовчисига туфлисини тозалатгани акс этган расм ва мақолани чоп қилди.
Рассом Думҳамнинг навбатдаги расми эса янги йил арафасида ўзбекистонликларниг бой-камбағал тоифага кескин қутблашаётгани ҳақида.
Рассом Думҳам
Eltuz.com