Cатира
11 декабр 2018

“Би-Би-Си” ўзбек хизмати “Ўзбекистон дўстлари” қаторида мукофотланди

Тошкентда 10 декабрь куни “Ижтимоий медиа маҳсулотлари” тадбирида “Би-Би-Си” ўзбек хизмати “Ўзбекистон дўстлари” дипломи билан мукофотланди.

Тадбирда диплом ва шу номдаги эсдалик “Би-Би-Си” ўзбек хизмати бош муҳаррири Хайрулло Файзга берилди.

“Умид қиламанки, бу тақдирлаш ўзбек ҳукуматининг “Би-Би-Си”га нисбатан муносабати илиқлашгани, қандайдир ижобий ўзгаришлар бўлаётгани нишонасидир. “Би-Би-Си” дунёни Ўзбекистонга, Ўзбекистонни дунёга танитишда давом этади”, деди “Turon 24″га берган интервьюсида “Би-Би-Си” журналисти Хайрулло Файз.

Журналистлар эътирофича, “Би-Би-Си” Ўзбекистонда биринчи марта дўст сифатида тақдирланган. 

“Мана, дўстлашиб ҳам олдик: Аккредитациядан олдин мукофот чиқибди, 🍾😁” дея ёзди “Би-Би-Си” мухбири Рустам Қобил ўзининг фейсбук саҳифасида.

Президент Мирзиёев Францияга сафари чоғида “Би-Би-Си”нинг яна бир мухбири Ибрат Сафонинг: “Би-БиСи”га қачон рухсат бўлади? Бўладими Ўзбекистонга?” деган саволига “Албатта, бўлади”, дея жавоб берган эди. 

2018 йилнинг майида эса “Америка овози” мухбири Навбаҳор Имомовага расман аккредитация берилиши ҳам Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар натижаси сифатида баҳоланганди.

Рассом Маҳмуд Эшонқулов
eltuz.com

Тағин ўқинг
28 июн 2016
Тошкентлик Мухиддинов Самад Муродович ва Наманган шаҳридан 22 яшар Аброржон Устабоев Аюбхон ўғли Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида юз берган ...
17 апрел 2018
Фарғона вилоятидан олган маълумотлари асосида 17 апрель куни «Xabar.uz» сайти томларнинг шиферларини жигаррангга бўяётган ўқитувчилар суратини эълон қилди. Сайтнинг ...
16 феврал 2019
Пул ҳамма нарсани ҳал қилади, дейишади. Менимча, сиëсат ҳамма нарсани ҳал қилади. Вақтида берилган ваъда ва одамларни ишонтириш санъати. ...
16 январ 2017
Ҳар нарсадан ҳикмат излайдиган халқмиз. Аввалги президентнинг ҳар бир гапидан ҳикмат излайвериб чарчамаган эканмиз шекилли, Тошкент давлат ўзбек тили ...
Блоглар
3 июн 2019
28 май куни Тошкентда ўтган конференцияда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ...
23 май 2019
Лас-Вегас – гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир ...
16 май 2019
Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг ...