пайшанба,
5 декабр 2024
15 декабр 2020
Қўшиб ёзиш – совет давридан то бугунгача келаётган иллат
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов «Элтуз» орқали ўз туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосини қишлоқ хўжалигидаги кўзбўямачилик, қўшиб ёзиш муаммоларига бағишлади.
Оспанов қўшиб ёзиш, кўзбўямачиликлар бугунги кунда авж олганини айтаркан, бунга президентнинг Хоразм вилоятига сафари чоғида хўжакўрсинга қурилган сохта иссиқхоналарни мисол келтиради.
Унинг фикрича, маҳаллий амалдорларнинг раҳбарлар олдида бундай кўзбўямачилик амаллари узоқ совет ўтмишидан буён ўзгаришсиз келмоқда.
Бундан илгари «Элтуз» каналидаги видеочиқишларида собиқ ҳоким Исмоил Оспанов мамлакатда энергетика инқирози, кадрлар сиёсати, деҳқонлар ҳуқуқларининг камситилиши, кластер тизимидаги коррупция ҳолатларини танқид остига олган эди.
Eltuz.com