Асосий мавзулар
15 апрел 2022

РТдан ваъз: Давлат сотқинлар бошқарувидами?

Рамазон ойининг жума куни паспортига қашшоқ дея ëзилган улус олдига чиқиб гапираркан, айнан рўза ойи бўлгани учун ҳам ҳиссиëтларимни жиловлашга уринаман. Бу ҳиссиëтлар миллионлаган ўзбекларнинг ўрисқулга айланиб, мустамлакачи Россия ва босқинчи Путинни олқишлаганидан келиб чиқди. Иккинчидан эса, рус пропагандонлари Тошкентда ўзларининг орқа ховлисида юрган каби иштонсиз сайр қилмоқда. Учинчидан расмий Тошкент БМТда босқинчи Россияни қўллаб қувватлаб овоз берди.

Эритерия каби 24 қашшоқ ва тавия давлатлар қаторида Ўзбекистоннинг ҳам Россияни қўллаб БМТда овоз бериши жорий раҳбариятнинг сотқин ва миллат душмани эканлигидан далолат.

Матчон Суқилиш: Туз оға, сиз доим негатив кўрасиз. Ўша ëқаси гулли куйлак киядиган украинлар тарафидасиз. Мўҳтарам президентимиз ҳам худди сиздай Украина тарафида.

РТ: Хўш, Ўзбекистон президенти томонидан Украинадаги вазият юзасидан ижобий ишлар қилинди?

Матчон Суқилиш: Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов тили билан, Украинанинг ҳудудий яхлитлиги тан олинди ва бўлгинчи республикалар – ДПР ва ЛПР тан олинмаслиги ҳақида айтилди. Тошкентдан Украинага юк самолётлари орқали  42 тонна гуманитар ёрдам жўнатилди.

РТ: Аммо Матчонбой, Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг Украинага Россиянинг бостириб кириши тўғрисидаги резолюциясига овоз бермади. Ўзбекистон Россиянинг БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгашидан четлатилишига қарши овоз берди.

Матчон Суқилиш: Ўзбекистон хорижий давлат ҳудудида рус қўшинлари томонидан босиб олинишидан чўчийди ва инсон ҳуқуқлари бузилиши факти юзасидан тергов ўтказиш зарурлигини ҳам ичида ўйлаяпти Туз оға.

РТ: Ичида ўйлаганидан нефойда бўтам. Мана бир қадам олдинга, икки қадам ортга.

Минус ва плюс охир-оқибат нолга бўлади.  Тошкент ташқи сиёсатида ноль натижа. Шуни ҳам қўшимча қилиш мумкинки, маҳаллий аҳоли онгига ёт ғоялар суқилган ва бошқа давлатларга нисбатан салбий муносабат шаклланаётган Россия тарғибот каналларининг Ўзбекистонга ретрансляцияси бекор қилинмаган. Шунинг учун ҳам айрим ўзбеклар Украинага қарши урушни Ғарбга қарши «Россия ҳарбий операцияси» деб аталишини қўллаб-қувватлаб, Совет замонига қайтишни истайди. Масалан, ФБ даги муҳокамаларда, Агар Ўзбекистонни руслар эгалласа  ўзбеклар уларни қутлашдан хурсанд бўлишади, деган гапларни тез-тез учратаман.

Матчон Суқилиш: Мен Шавкат Мирзиёевнинг нимадан қўрқишини тушунаман: уч миллион ўзбекистонлик мигрант ишчи Россияда ишлайди ва ой сайин Ўзбекистонга 3-5 миллиард доллар пул ўтказади. Агар Миромонич Москвага қарши гапирадиган бўлса, Путлер тоға уларнинг барчасини Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юборади. Бу шуни англатадики, Росспропаганда томонидан мияни ювган ва бошқариш осон бўлган ғазабланган омма ўз ватанларига қайтади. Уларни осонликча тўғри йўналишга йўналтириш мушкул бир иш ва даромад манбаларидан маҳрум бўлгач, улар инқилоб қилиб  ҳўкўматни онтариши мумкин. Онтармаса ҳам  муаммоларни бошлашади, қон оқади, мамлакатда тартибсизликлар юзага келади.

Шунда Ўзбекистонда қашшоқлар  уруши  бошланади… Ахир, қўшни республикаларда рус базалари мавжуд бўлгани учун исёнкор томонга қурол узатиш ёки уларни Ўзбекистонга олиб кириш жуда осон; ва бундан ташқари, Толибоннинг Марказий Осиёдаги фаолиятини кучайтириш учун гиж гижлашни ҳам бошлаворишди… Яқинда Мирзиёев яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатган Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан чегаралардаги Россия махсус хизматларининг провокациялар уюштириши ҳам аниқ ва жоиздир. Ахир, ташқи кучлар таъсири остида эришилган ижобий натижаларни йўқ қилиш осон ва Москва бу борада тажрибага эга, Туз оға. Кўтни қисган бой бўлади. Нафақат кўтни, кўзни ҳам қисиш жоиз. Россия солдатларининг ëш гўдакларни ўлдираëтганини кўриб кўрмаганга солайлик ўзимизни.

РТ: Эҳ Матчонбой вазият мураккаб. Аммо барибир энг  тўғриси,  Москвадан узоқлашиш ва Ўзбекистон ўз йўлидан бориши керак. Ғарб ва НАТО билан яқинлашиш лозим. Босқинчи  давлат  бўлган Россия билан «стратегик шериклик» дан воз кечиш керак, бу давлат Украина мисолида кўрилгандек ўз мажбуриятларини осонликча бузади, ҳудудларни босиб олади ва урушларни бошлайди.

АҚШ президенти Жо Байден Россия қўшинлари томонидан Украинада тинч аҳолига қарши амалга оширилган жиноятларни 12 апрель кунги чиқишида илк бор геноцид деб атади.

“Мен буни геноцид деб атадим, чунки Путин украин бўлиш имкониятининг ўзини йўқ қилишга уринаётгани тобора аёну равшан бўлиб боряпти. Бунга далил-исбот тобора кўпаймоқда”, дея билдирган Байден.

Бугунга келиб, Путин ҳарбий жиноятчи, Россия эса босқинчи давлат сифатида халқаро ҳамжамият юз ўгирган давлат. Расмий Тошкентнинг Россия билан оғиз бурун ўпишиб ошиқ мошиқ бўлганидан туғиладиган бола эса Ўзбекистон келажагини йўқликка элтадиган дажжолдир. Буни Ўзбекистон раҳбарияти тушуниб олиши шарт. Ўзбекистон тезлик билан Россия деб аталган босқинчи режимдан узоқлашиши лозим.

Матчон Суқилиш: Энди Туз оға, Ўзбекистон бошқарувидаги Путинни қўллаб қувватлаган мулозмларни нима қилиш керак?

РТ: Мен эски тарих китобларини ўқиб бир қизиқ фактни кўрдим.  Америкада  рус болшевикларини фаол қўллаб қувватлаганлар тўдаси мавжуд бўлган 1920 йилда АҚШ ҳукумати Москвадаги болшевиклар ҳукуматини қўллаб-қувватлаган тўдани пароходга мажбуран миндириб,  Россияга жўнатворган. Тенг тенги билан, тезак қопи билан дея. Рус журналисти Познернинг отаси ҳам шунақа руспарастлар қаторида СССРга келиб қолган.  Демак, ўзбекистонликлар орасида Путлерни қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистонни Россия тарафидан босиб олинишини хоҳловчи рашистларни ҳам  самолётга ўтқазиб, улар она деб билган  Россияга жўнатвориш керак. Вон вей тикет қилиб. Бу ўрисқуллар ўша ерда бу телба раҳбарнинг лойиҳалари остида яшасин.

Матчон Суқилиш: Нима деяпсиз Туз Оға? Миллионлаган аҳолини ўтқазишга шунча учоқни қаердан оласиз?

РТ: Лекин нима бўлганда ҳам бирор юз мингтасини жўнатвориш керак қайтиб келмайдиган қилиб. Мана бу нусха НАТОни душман деб билар экан. Нега НАТО Ўзбекистонга душман бўлиши керак? Қани мантиқ? НАТО Ўзбекистон хавфсизлиги ва чегарасини мустаҳкамлаш учун ҳар йили миллион-миллион доллар, замонавий қурол-яроқлар билан таъминлашини билармикан? Бу ўрисқул ўзини Россия фазосида деб билади.  (фото)

Матчон Суқилиш: Қозоғистон бу йил ғалаба парадини ўтказмайдиган бўлибди. Бизнинг лимоншунос муҳтарамлар нима қиларкан бу байрамда.

Россия деган рўё бир кечада парчаланиб кетди

Қозоқлар миқти. Таниқли киночи Тимур Бекмамбетов Украинада содир бўлаётган воқеаларни очиқчасига қоралади ва тез орада Россияни тарк этди. Тимур Тошкентда рассомликка ўқиган қозоқ бовуримиздир. Аммо бу байрамни ўрислар ўтказмаса ҳам ўзбеклар байрам қилади. Рим папасидан ҳам кўпроқ католик деган гапни эшитганмисан.

Жуков деган совет маршали 1945 йил Берлиндаги уйларнинг баҳмал пардаларини ўмариб, уйига ташмалагани учун жазоланган эди. Бугун Украинада унитаз ўмараётган ўрис солдатлари ўша ўғри совет аскарининг авлоди. Ўрис пропаганда армияси журналюгалари Тошкентга келиб, ўзбек етим журналистларига дарс бера бошлабди. Мавзу «фейкни қандай фош қилиш» Бу ўрис мохов пропагандонларини Ўзбекистонга маҳорат дарси беришини душман мамлакат Россия элчихонаси ташкиллаштирган. Уят ўртоқлар. Бу ўрисларга кўрсатинг ўтлоқлар!

Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазирлиги таклифига кўра Россия пропаганда ТВ си НТВ Ўзбекистонга келди. Бу ўрис пропагандонлар манқурт ўзбек мулозимлари тарафидан Андижон, Наманган ва Фарғонада таъзим ва гуллар билан кутиб олинди. Моховга айланган бу пропагандон ўрис душманлари оёғи тагига поёндоз солаётган вассал ўзбек ҳукумати Россия билан қўшилиб ботқоққа ботиб ўлади.

Матчон Суқилиш: Лўлини эшагини суғор, пулини ол. Ўрис ТВ Реклама қилса, туристлар келса, меҳмонхоналаримиз, ошпазларимиз, таксистларимиз, хунармандларимизга фойда бўладику, ҳамма нарсани сиесатга айлантирмаслик керак, биз нейтрал турганимиз ва Шимолий Кореяга  ўхшаб қисиб ўтирсак, Жанубий  Кореядай бўламиз. Бизникилар ҳам бизнес қиволсин ош ва сомса сотиб. Хоразмда юмурто барак. Қолаверса мана Путин дойи чиқиб айтди. Ҳаммаси пландагидай деб.

РТ: Матчонбой, қинига яраша сопи дейилади. Россиянинг “махсус операцияси” режа бўйича кетаётгани ҳақидаги Путин баёнотига Британия Мудофаа вазирлиги жавобини эшит.

«Бу ундай эмас. Россиянинг режаси барбод бўлмоқда”, – дейди британияликлар. Далил сифатида қуйидаги фактлар келтирилади:

– 6 рус генерали ўлдирилди

– рус аскарлари буйруққа бўйсунишмаяпти

– 2 мингдан ортиқ рус техникаси яроқсиз ҳолга келган, йўқ қилинган, ташлаб кетилган ёки қўлга олинган

– Россия Федерациясининг ҳарбий бўлинмалари Россия ва Белоруссияга қайтишга мажбур бўлган

– Руслар ўзларининг самолётларини уриб туширган ҳолатлар ҳам бўлган.

«Бу, ҳақиқатан ҳам, режага мувофиқ олиб борилаётган амалиётми?» дея савол беради Британия Мудофаа вазирлиги киноя билан.

Матчон Суқилиш: Туз оға, ўрисларнинг ракеталари қийшайиб кетибди. Порохи нам тортиб портилламабди. Уларнинг нишонга тегадиган қуроли борми?

РТ: Россиядаги ўта аниқ нишонга оладиган қурол хозирча фақат телевизор. Бу қурол миясиз ўзбекларни бир зарбада Манқуртга айлантирди. 35 миллион манқурт.

Матчон суқилиш: Ҳайрият, Россияга қарши камида миллионта ўзбек бор экан. Аммо уларнинг ортида давлат борми? Давлат оға қани? Давлат сотқинлар бошқарувидами?

РТ: Замонавий давлат — у ҳар доим мавжуд бўлганга ўхшайди ва инсон ҳаётини усиз тасаввур қилишнинг иложи йўқ, лекин ундай эмас. Давлат маълум тарихий шароитларда пайдо бўлган, улар билан ўзгарган ва ҳозир ҳам ўзгаришда давом етмоқда.

Замонавий ижтимоий назария давлатнинг келиб чиқиши тўғрисида нималарни билади ва жамият қандай қилиб қабила ҳаётидан «фаровон давлат» даражасига ўтди ва ёки «кўчманчи қароқчи» «ҳаракатга»га айланди? Давлат машинаси қандай ишлайди ва уни нима ҳаракатга келтиради? Биз давлатга нима қарздормиз, у бизга нима қарздор — ва ниҳоят, биз ундан нимани хоҳлаймиз?

Бу саволларга жавоб бериш учун давлат халқ сайлаб қўйган вакиллар қўлида бўлиши керак. Кремл қоққан қозиқлар эса давлатни дарз кеткизади холос.  Ўзбек бошқарув элитасига жойлаштирилган ўрисқул мулозимлар диққатига. Росатомга нисбатан жазо чоралари қўлланилса, Ўзбекистонда қурмоқчи бўлганингиз атом электростанциясининг ҳоли не кечади? Ўзбекистон ҳам Россияга қўшилиб, ботқоққа ботмаслиги учун сизларни қамаш керак ҳурматсиз душман мулозимлар.

Матчон Суқилиш: Туз оға, олдин эртак айтардингиз. Айтмай қўйдингиз.

РТ: Эртакни Раҳимжон Раҳмат айтсин. Менинг айтавериб, тилим қаварди…

Раҳимжон Рахмат ҳикояси

«Ҳар қандай мамлакатнинг атрофидаги давлатлар эҳтимолий, потенциал душмани ҳисобланади.

Яъни қўшни давлат, ҳар қанча дини, қони, тарихи бир бўлмасин, сизнинг мамлакатингизга босқин уюштириши мумкин.

Шу боис, аввало, ўз ватанларингни, халқларингни севинглар, Россия, Путин, «Русский мир» деб чалғиманглар.

Ватанинг, касал, заиф, кучсиз, камбағал бўлмасин, отанг, онанг, синглинг, қизинг ҳисобланади.

Ўз отангни, онангни қўйиб бегонанининг ота ва онасига муҳаббат қўйиш манқуртликдир.

Билмаганлар, манқурт сўзининг луғавий маъносини ўқиб кўринглар.

kun. uz эълон қилган Украинадаги урушга оид кўча сўрови видеосини кўриб, тезда Тошкентга, 23 ёшли ўғлимга тилпон қилдим:

– Украинадаги урушга муносабатинг қандай?

– Россия — агрессор, Украина эса мазлум, – деди ўғлим.

Худога шукр, деб ўйладим, ўғлим зомбига айланмабди. Агар ўғлим агрессорни ёқлаганида эди, ўзимни бахтсиз ота деб ҳисоблаган бўлардим.

Дарвоқе, kun. uz эълон қилган видеода ўғлим тенги йигитлар уруш чиқишига Зеленский айбдор, Америка айбдор, Украина ерлари аввал русларники бўлган, деб валдираяпти.

Россия империяси қалбларимизда яшаяпти, у ичимизда парчаланмаган.

Аксари фуқароларимизда (майли, Украина тарафини олма) Россиянинг украин тупроғига босқинига ҳолис муносабат йўқ.

Ўттиз йиллик ватан ҳақидаги қўшиқлар, шеърлар, даъватлар, минглаб тадбирлар ичимиздаги Россия империясига тобеликни йўқота олмабди.

Мен собиқ сссрга тобелик деганим йўқ, балки онгимиз остида оқпошшага эътиқодимиз яшаяпти, тирик.

Қачон ўз ватани манфаатларига садоқатли фуқаролар пайдо бўлар экан.

Мустақил давлат эканлигимизни билдирадиган ташқи тимсол ва белгилар ичимизга илдиз отиб улгирмаган, бизлар ҳалиям оқпошшонинг тобеларимиз, онгимиз остида яшаяпти шу нарса.

Яна нима дей?

Озод ватаннинг фуқароси ҳам ўз қалбини қачон озод этади?

Қалби империя муҳаббатига тўлуғ фуқаролар билан қандай қилиб давлатчилигимизни мустаҳкамлаймиз?»

Бугунга шулар. Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
13 январ 2021
«Элтуз» Ўзбекистондаги касалхоналарнинг cочиқ, лунги ва арра муаммоларини бир минутлик «III Ренессанс касалхонасида» фильмида намойиш этади. eltuz.com
29 декабр 2023
Рассом Туз
19 август 2015
Урганч кўли фожиаси ҳақидаги хабарни ўқиб ўтириб, унга қолдирилган ғалати изоҳни кўриб қолдим: “8-oй, 8-кун 8-канал! 888-сатаник рақам”. Бошқа ...
15 июн 2016
43 яшар новвой рамазон пайтида ифтор учун махсус юмалоқ кулчалар ëпади. Бу кулчалар одатдагидан мазали ва одатдагидан арзон. Оддий ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...