Асосий мавзулар
26 август 2022

Рассом Туздан ваъз: Гитлер томонида турганлар нега осилди?

Гитлер тарафида турганлар нега осилди?
Тарих улуғ мураббий. Устозлар ëди муқаддас.

МС: Туз оға бугунги кун ҳам эртанг учун тарих. Сиз бугундан гапиринг.
РТ: Матчонбой мана бу расмга диққат билан қара. Украинлар ўз юртига босиб келган ўрислардан тозаланган шаҳарга байроқ тикишмоқда. Ўз юртининг ҳар қаричини душмандан қутқариш учун жонини, молини ва қонини беришди. Мустақиллик тарихини улар бугун ëзишмоқда. Дарвоқе 24 август Украина мустақиллиги куни нишонланди.
МС: Ҳа билдим, Туркманистонни тозо сардори Бердимуҳаммедов табриклабди.
РТ: Матчонбой, Владимир Зеленскиийни ҳатто Белерус президенти Лукашенко ҳам табриклади. Британиянинг олдинги раҳбари Борис Жонсон эса ўзи Украинага бориб Зеланскийни табриклаб келди. Бутун дунë табриклаб олқишлади.
МС: Аммо нега Ўзбекистоннинг оптом хожига айланган раҳбарияти Украинанаи табрикламади. Путиндан қўрқдими?
РТ: Ҳа, қўрқди. Қўрққанда ҳам иштонига сийган боладай қаттиқ қўрқди. Шу кунларни ҳам кўрдик. Ўзбекистон раҳбарияти Украинани мустақиллик билан табриклашга қўрқиб, калласини қумга тиқиб олди.

Россия тарафида бўлиш шармандалик

Иккинчи жахон уруши даврида Гитлер тарафида бўлганлар оëғидан осилганди. Бугун 21 аср гитлери Путин тарафида бўлган беш давлатдан бири Ўзбекистон экани шармандалик.
Украина мустақиллиги куни ҳарбий жиноятчи Шойгу ва Россия прокуратураси етимчаларининг Тошкентда юриши иснод. Эй, муаррих. Олтин ëзғичларингиз билан бу шармандаликни тарихга олтин харфлар билан ëзиб қўйинг. Сотқинлару ватанфурушлар номини келажак авлодлар билсин. Украинага шон шарафлар! Россия босқинчиларини уларнинг тарафдорларига қўшилиб дорга осилишини яқин кунлар ичида кўрайлик.
МС: Туз оға, мен мустақиллик деса Юлдуз хажанани кансертини тушинаман. Анави бору, катюша айтган ўрисқуллар билан кружкада руский водка ичиб за сталина дейдиган двойной хожи она Усмонова.
РТ: Мустақиллик – майдонларда қўшиқ айтган ҳезим отарчилар хониши билан эмас, балки урушда душманни енгган аскарнинг енгиш довулини чалгани билан белгиланади. 1991 йили ҳам Украинлар нафақат ўз мустақиллиги балки Ўзбекистон мустақиллиги учун ҳам ҳисса қўшган эди. Бугун ҳам Украин аскарлари нафақат ўзини, балки Ўзбекистон мустақиллигини қон ва жони билан ҳимоя қилмоқда.

Украина қандай қилиб Ўзбекистон мустақиллигини таъминлаган эди?

МС: Ўзбекистон 1991 йил 31 августда мустақил бўлгандику. Украинананинг нима алоқаси бор?
РТ: Гапнинг бошида айтагимидек, тарих улуғ ўқитувчи. 31 августда мустақил деб эълон қилинган Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги раҳбари Каримов орадан икки ой ўтиб  1991 йилнинг 14 ноябр куни Россия, Белоруссия, Казахстан, Киргизия, Таджикистан, Туркманистон билан бирга СССРни ССГ  яъни Союз Совестских государств деган ном билан қайта тирилтиришга рози бўлишади. Бу 12 давлат раҳбарлари, СССР  президенти Михаил Горбачёв  билан биргаликда баëнот чиқаришади. Ўзбекистон мустақиллиги йўққа чиқиши керак эди.
МС: Кейин нима бўлди? Нега союзни қайта тузишмади?
РТ: 1991 йилнинг  8 декабрида  Беларусь, Россия  ва Украина раҳбарлари Беларусдаги Беловеж ўтлоғи деган санаторияда тўпланиб, мажлис қилишди. Елцин Болтиқбўйининг 3 давлатидан ташқари 12 республикадан ташкил топган СССРни тузиш таклифини муҳокамага қўйди. Шунда Украина президенти Леонид Кравчук сўзга чиқиб «24 август куни Украина мустақил бўлди. Мен бу мустақиллик кафолати бўламан деб қасам ичдим. Шу боис СССР тикланишига қаршиман» дейди. Шундан кейин Елцин «Агар Украина бўлмаса СССР бўлмайди. Демак тарқаларканмиз» дейди. Ўша куни, яъни 1991 йилнинг совуқ 8 декабрида СССР расман тарқалди. Кремл гумбазидан қизил совет байроғи туширилди. Горбачев ўз кабинетини тарк қилди. Айнан 1991 йилнинг 8 декабрида Ўзбекистон мустақиллииги янада мустаҳкамланди. Чунки, СССР йўқ бўлган эди. СССР йўқ бўлишига эса Украина раҳбарининг кучли сиëсий иродаси сабаб бўлганди.
МС: Каримов нега бормаган бу беловеж ўтлоғига?  Ë чақиришмаганми?
РТ: Каримов касалман, деб Тошкентдан чиқмай беркиниб ўтирган. Назарбоев боришга рози бўлган, аммо Москвагача бориб, кейин фикридан айниб қайтиб кетган. СССР кафанини тикиб Ўзбекистонни мустақил қилганлар уч киши. Елцин, Кравчук ва Шушкевич.
МС: Қизиқ тарих экан. Ўшанда ҳам Ўзбекистон раҳбари қўрқоқлиги билан тарихга ëзилибди. Нега қўрқоқлик пешанасига ëзилган Ўзбекистоннинг? Ўзбекистон қачон ва ким томонидан тузилган. Тарих китобларида Ўзбекистонни Каримов тузиб берган дейилади.
РТ: Матчонбой, ëлғон ëзилган бу китобларни мусорга ташавор. Ҳақиқий тарих архивлардаги ҳужжатларда ëзилган.
МС: Ойтиб баринг шуни, Биз ҳам билайлик торихни. Ойтиб, ойтиб ташанг.

Ўзбекистон ташкил топган кун

РТ: Ўзбекистон республикаси 1924 йилда,  Хоразм, Бухоро Республикалари ва Россия таркибига кирган Туркистон Автаном ССР ҳудудида ташкил қилинди, Илк пойтахти Бухоро шахри бўлган, кейин пойтахт Самарқандга, ундан кейин Тошкентга кўчган. Республика 10 та округдан ташкил топган.
МС: Ҳа эсладим. Сафо Муғанний деган ашулачининг қўшиғи бор эди. Хоразмдир узоқ округ, борай десам темир йўл йўқ. Хўжа ўғли Файзулла. Юртимизнинг оқсоққоли. Хўш галдингиз Хоразимга… Хоразмга, Хоразмга… Гармон билан айтган. Охирида ғийт-ғийт қилиб чўзиб қўяр ади.

Миллат отаси

РТ: Америкада давлат тузган асосчи оталар деган тушунча бор. Инглизча The Founding Fathers. Бу одамлар АҚШни тузган сиëсий арбоблар сифатида шарафланади.
Джон Адамс, Бенджамин Франклин, Александр Гамильтон, Джон Джей, Томас Джефферсон, Джеймс Мэдисон и Джордж Вашингтон.
МС: Бенжамин Франклинни биламан. 100 долларнинг устинда расми бор. Кал.
РТ: Бировни кал деб камситгунча ўзингга боқ, Матчон. Тарихни билмайсан. Китоб ўқимайсан. Илиминг, билиминг йўқ.
МС: Ўргатинг ахир. Мана савол. Ўзбекистонни тузган ким. Ленинми? Ëки кал Ленинми. Дарвоқе иккиси ҳам кал бўлганку.
РТ: Калинин кал бўлмаган. Ўзбекистонни эса  жадид отамиз  Файзулла Хўжаев ташкил қилган.
ФАЙЗУЛЛО ХЎЖАЕВ 1924 йил 29 октябрь куни Бухоро шаҳридаги театр сахнасидан қурултой қатнашчиларига қарата, тарихга кирган қуйидаги мурожаатни қилди:
“Биз бугун Бухоро, Қўқон ва Хива халқ шўъролар республикалари ихтиёрий равишда бирлашиб Ўзбекистон Совет Республикасини тузганимизни эълон қиламан.
Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Бухоро шаҳри.
Давлат тили – ўзбек тили”
ФАЙЗУЛЛО ХЎЖАЕВ Ўзбекистон Совет Республикаси ташкил этилишининг бош ташаббускори ва биринчи раҳбари бўлган.
Яъни ФАЙЗУЛЛО ХЎЖАЕВ Ўзбекистон Республикасининг ОТАСИДИР! Бу гапни Халқаро Инсон ва Табиат Хавфсизлиги, Экологияси фанлар академияси аъзоси Анвармирзо Ҳусаинов ҳам тасдиқлайди.  
Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол буни шеър қилиб ëзган.

Гул диёрим, шарафлайсан
кечангни ҳам эртангни,
Билармисан бузрукворинг,
топармисан отангни?
Бу саволим қаршисида
Ўзбекистон лол эди,
Хомуш эди, карахт эди,
тилсиз бир тимсол эди.
Дедим: ўлкам, тингла бир дам,
мен сўйларман сидқ ила,
Отанг эди бу дунёда
Хўжа ўғли Файзулла.
Пойдеворинг ўша қурган,
ўша ёпган томингни,
Ўзбекистон дея расман
эълон этган номингни.
Ўша эди оғирингни
елкасига юклаган,
Жаҳон аро сени битта
давлат қилиб тиклаган.
Бухоронинг тиллолари
етмаганда гаровга,
Ўша эди милёнларни
нисор этган Масковга.
Иқтисоду маърифатни
кўтарган ҳам ўшадир,
Мактаб, илм, тарбия деб
бонг урган ҳам ўшадир.
Уч юз ўктам йигит-қизни
жўнатаркан Олмонга,
Ўша демиш: олим бўлиб,
қайтинг Ўзбекистонга.
Ҳайҳот, улар таълим олиб,
илм олиб қайтишди.
Сталинчи зулмкорлар
ҳаммасини отишди.
Ўққа учди неча устоз
адиблару олимлар,
Файзуллонинг ўзини ҳам
йўқотишди золимлар.
Буюк эди хизматлари,
орзулари – эл бахти,
У туфайли Тошкент бўлди
Ўзбекистон пойтахти.
Жоиз эди бугун уни
отам дея эсласанг,
Бухорою Самарқандда
ҳайкалларин тикласанг.
Кўчалару майдонларда
номи бўлса, қанийди,
Сен танисанг падарингни
бутун дунё танийди.
Ундан ўзга, фалончилар
сенга ота бўлолмас,
Ҳар не ўғри, талончилар
сенга ота бўлолмас.
Ўз отангни таниб, сўнгра
эъзоз айла, улуғла,
Ўзбекистон, отанг эди
Хўжа ўғли Файзулла!…

Таффонча бирлан отамиз…

МС: Туз оға, тақдири нима бўлди Ўзбекистонни тузган бу биратни?
РТ: Чўлпон айтган каби бўлди. Яъни «Орамиздан чиқса бир миллатни яхши севгувчи, биз уни душман билиб таффонча бирлан отамиз» Файзулла Хўжаев 1938 йилнинг 15 март куни Москвада отиб ўлдирилди.
МС: Кейин советлар оқлаганми уни?
РТ: 1965 йилнинг март ойида Файзулла Хўжаев қонхўр Сталин рапрессияси қурбони сифатида реаблитация қилинди. Ўша даврдаги ислохотчи раҳбар Никита Хрушчев шарофати билан Файзула Хўжаев ҳайкаллари қўйилди, уйи музейга айлантирилди.
МС: Каримов даврида нега Файзулла Хўжаевнинг ҳайкали онтарилди. Уй музейи деворидаги ëзув олиб ташланиб, бой савдогар уйи деган мавҳум табличка қўйилди. Нега?
РТ: Каримов мафкурасини яратганлар унинг «янги ўзбекситон отаси» бўлишини исташган. Шу боис мамлакатни тузган ҳақиқий ота номи яширилган. Бугун мустақиллик арафасида Ўзбекистон давлатини тузиб, унга Ўзбекистон номини берган шонли Файзулла Хўжаевни эслаб миннатдор авлодлар номидан таъзим қилайлик. Файзулла Хўжаев раҳбарликка келганида миллиардлари бор эди ва у ўз миллиардларини Ўзбекистон давлати учун харжлади. Шу сифати билан у давлат тепасига келгунича қашшоқ бўлган, кейин эса қизлари, куëвлари билан қўшилиб давлат миллиардларини еб ютган раҳбарларидан тубдан фарқланган. Давлатчилик ва миллатни тамсил қилган улуғ одам эди Файзулла Хўжаев. Бўлинмас ва бутун Ўзбекистоннинг мустақиллик куни қутлуғ бўлсин.
Ассалом Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
4 апрел 2016
Ўзбекистон телеканаллари орқали бир неча марта намойиш этилган, «ўз йўлидан адашганлар, диний экстремистлар, Ватан хоинлари»га бағишланган «Қиёматга қолган қарз» ...
11 июл 2016
Туркияда ишлаш борасида вазирликка мурожаат қилган 46 минг чет элликлардан 38 минг кишиниг илтимоси қондирилди. Туркия иш ва ижтимоий ...
26 май 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 51-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) «Ўлимни ўйлаш пайти келмадими?» савол ...
27 феврал 2019
«Ўзбекконцерт» «Браво» ва Ҳалиманинг лицензияларини бекор қилибди. Ҳечқиси йўқ, «Ўзбекконцерт»нинг 3-4 та тадбирида бепул қатнашиб беришса, секингина ҳеч кимга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...