Асосий мавзулар
22 май 2023

Кластер йўлини тўсган фермерлар, таланаётган ўқитувчилар ва ТМГдаги фирибгарлар – ЭП76

Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Андижон, Сурхондарё, Фарғона, вилоятлари дан келган. Дастлабки мактуб Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидан келган. У ерда фермерлар кластер ширкатининг йўлини тўсиб норозилик билдиришган. Хатни ўқиймиз.

«Ассалому алайкум Элтуз жамоаси. Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги Олтин мато пахта кластерининг йўлини бугун эрталаб фермерлар тўсиб қўйди. Сабаби  ўтган йилги топширилган пахтанинг пулини кластер ҳозиргача бергани йўқ. Бу кластер ташкил бўлганига 4 йил бўлаяпти. Бирор марта пулни вақтида бермаган,  Президент қарорлари, Қонунларга тупуриб қўйган. Асл мақсади фақат соққа қилиш. Битта кичкина мисол, бу йил 26 январ куни Президентнинг №23 сонли қарори чиқди. Қарорда кластерлар фермерларга пахта етиштириш учун керакли бўлган минерал ўғитлар,  ёқилғи ва бошқа махсулотлар етказиб берганида, берган махсулоти устига устама нарх қўймайди дейилган. Лекин бизнинг кластер жаноблари ҳар доимгидек вагон вагон махсулотларни олиб келиб,  устига хоҳлаган нархини қўйиб, туман бўйича фермерларни қақшатмоқда, ҳам энидан, ҳам бўйидан деганидек, катта пул ишламоқда. Уларнинг фикрича орқаларида муҳтарам Президент турибди, хоҳлаганини қилишади. Бу нарсалар фермерларни қийнаб юбордику. Ўтган йиллари тумандаги бир яхши ишлаб турган кўплаб  фермерларни ерларини шу кластерга тортиб олиб беришди. Натижа эса ачинарли. Кластер гектарига 8 сентнер атрофида зўрға пахта етиштиришди. Яъни фермердан ўртача беш баробар кам жосил дегани, бу қанча озиқ овқат маҳсулотлари дегани. Пахта етиштириш ҳар кимнинг иши эмас аслида».

Кейинги мактуб Сурхондарёнинг Термиз туманидан келган. Одатий хол ўқувчиларга билим бериш, бунинг учун эса уларнинг ўз билимларини оширишлари сув билан ҳаводай зарур бўлган  ўқитувчилардан қоровул сифатида фойдаланишмоқда.

«Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги 16-ИДУМ маъмурияти ўқитувчиларни иссиқ ёки совуққа қарамай, қоровул каби навбатчиликка қўймоқда. Ҳолбуки, ХТВнинг 2021 йил 1 июлдаги 206-сонли қарорида ўқитувчининг касбий вазифаларида навбатчилик кўрсатилмаган. Мактабда психолог иши ҳам назорат қилинмайди. Сабаби бу вазифада директорнинг қизи ишлайди. Мактабда таълим-тарбия издан чиққани сабаб ўқувчиларнинг 5 нафарига жиноий иш очилган. Жамоада муҳитни яхшилаб, таниш-билишчилик, гуруҳбозликка чек қўйишларини сўраймиз».

Навбатдаги мактуб ҳам мажбурий меҳнатга жалб қилинаётган ўқитувчилардан. Бу сафар Фарғонанинг Фурқат тумани ҳокими  ўқитувчилардан яширинча ва мажбурий пул ундирмоқда экан.

«Ассалом алакум ҳурматли Элтуз портали!  Мен сизга Фарғона вилояти Фурқат туманидан мурожаат қиляпман, ўзим педагогман мурожаатим шундан иборатки Фурқат туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бугун соат 8.00 ларда фурқат туманидаги чўл зонасига насос олдига ҳамма мактаб ва мактабгача талим раҳбарларини йиғиб 2 соат ўша иссиқда йиғилиш қилиб ўша ерда токзор яратиш учун пул йиғишни буюрган ва бу бошланиши, яна ҳали қолган сумма ҳақида кейин гаплашишини айтган. Агар бу ҳолат тепадагиларга етиб борса ёки бош тортадиган ходимлар бўлса уларнинг фаолияти қаттиқ текширилиб ишдан оламан деб дағдаға қилган. Бу йиғди йиғдилар қачонгача болади, бу биринчисимас туманда кам таъминланганлар ёки ногиронларга, етимларга нимаки саховат ишлари бўлса ҳаммаси шу педагогларнинг чўнтагидан, лекин ҳоким номидан бўляпти.  Бу ҳоким ўзини юқоридагиларга саҳоватпеша кўрсатиши учун биз пул йиғишимиз керакми? Бунга чора кўрадиган бирорта ташкилот борми ёки ҳоким дегани хоҳлаган ишини қилаверадими? Муҳтарам приздентимиз Ш. Мирзиёев районимизга ташриф буюрганида ҳам ўзини ҳайдовчими ёки уста қиёфасига киргизиб ҳаммамизни шарманда қилгани ҳали ҳамон эсимизда. Бунга қаттиқроқ чора кўриладими ёки биз яна саховатпеша ҳокимимизга пул йиғаверамизми?»

Кейинги шикоят Ташқи меҳнат Миграсия агентлигидаги фирибгарликларга оид. Шикоятгўй ўз хатига Кун.Уз тайёрлаган видеони илова қилган.

«Бу – кўпмиллиардли “бизнес”. Бу “бизнес”нинг боқувчиси – ишсизлик. Айнан яхши иш ҳақи илинжида одамларимиз Жанубий Кореяга ишлашга боришга интилади. Аммо бу ерда бир тўсиқ бор – тил имтиҳонидан ўтиш керак бўлади. Айнан шу ерда номард “бизнес” содир бўлади – имтиҳон жараёнини кузатиб туришга мас’ул қилинганлар, талаб юқори бўлгани боис, “бизнес” қилишади…»

Ва ниҳоят сўнгги мактуб Сирдарёдан. Ахоли зовурни тозалаган кластер ширкати балчиқни катта йўл ёқасига ташлаганидан шикоят қилмоқда. 

«Сирдарё тумани Тараққиёт махалласидан мурожаат қиляпмиз. Шоли кластери канални тозалаб, балчиқ ва чиқиндиларни қишлоқ ёнидан ўтган М26 АЙ йўли ёқасига ташлабди. Эшитишимизча, шоли кластери каттаконлардан бирининг яқинларига тегишли экан. Йўл балчиқ-лойдан тозаланиб, капитал таъмирдан чиқарилса, жуда миннатдор бўлар эдик. Дея ёзади ёзади Сирдарёнинг тараққи ётдан ортда қолган маҳалласи турғунлари.»

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Видеоларимизга лайк босинг. Каналларимизга обуна бўлишни унутманг.  

Тағин ўқинг
23 март 2017
Президентнинг топшириғига лаббай деб жавоб бераётган партиялар депутатлари шу кунларда туманма-туман чопиб юрибди. Бу партияларнинг нашрлари ҳам мазкур сафарлар ...
19 август 2022
Бугун 19 август тарихий кун. 1991 йилнинг айнан 19 августида Ўзбекистоннинг мустақил бўлиши учун Москвада замин хозирланган кун. Ўша ...
13 март 2018
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиëев 2 март куни Навоий вилояти Хатирчи туманида вилоят фаоллари иштирокидаги йиғилишда “вилоятдаги МХХ ходимларининг аксар ...
8 май 2023
Қадрли мухлислар, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги 8 май сонини тақдим этади. Ўзбекистонда 9 июл куни муддатидан олдин президент ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...