Асосий мавзулар
28 июн 2023

Эгизакларни ким ўлдирди?

Тошкентлик аёл Дилрабо Шерова акушер-гинеколог Диля Сатаевани 26 ҳафталик эгизак фарзандлари ўлимига сабаб бўлган эҳтиётсизликда айблади.    

25 яшар Дилрабо Шеровага кўра,  22 июн куни белида кучли оғриқ пайдо бўлгач,  тез ёрдам машинасида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 6-роддомга олиб кетишган.   

Шерованинг иддао қилишича,  унда кучли оғриқ бўлишига қарамай,   қабулхонада узоқ вақт куттиришган ва cўнгра осма укол бериб,  қаровсиз қолдиришган.   

Унинг таъкидлашича,  врач Диля Сатаева унга нисбатан ниҳоятда қўпол муносабатда бўлган.  

«Нега бақирасан, сендан бошқа касал йўқми? Бу нечинчи марта келишинг, уялмасдан тўрт марта ётиб чиқдинг, энди жим кут, деб, жеркиб чиқиб кетти,» дейди Дилрабо Шерова.  

У касалхонанинг гинекология бўлимида кечки соат 21:30 гача ётган ва сўнгра туғруқ столига ётқизилган.  

Шерованинг иддао қилишича, касалхона ходимлари унинг болаларини «қутқаришга уринмаётгани аниқ эди».  

Аёл соат 21:45да биринчи фарзандини дунёга келтиради. 

«Бироқ, хонада туғиш учун ҳеч нарса тайёрланмаган, ҳатто янги туғилган чақалоқни ўраш учун мато ҳам йўқ эди,» деб эслайди у.   

Аёлга икки фарзанди дунёга келишидан олдин, эҳтиёж бўлмасада, наркоз беришади.  Соат 22:45 да Шерованинг иккинчи фарзанди дунёга келади.   

Унинг таъкидлашича, иккала фарзанди ҳам туғилгандан сўнг дарҳол махсус жиҳозларга қўйилмагани учун вафот этган.   

“Фарзандларим ўлими сабаби сўралганда, болани инфексия босган,  қорайиб кетган, деган ёлғон баҳоналар айтилди. УЗД хулосаларидан болалар соғломлиги кўриниб турибди,” деган Дилрабо Шерова Элтузга ултратовуш видеоси ва қўшимча ҳужжатларни йўллади. 

Шерова энди врач Диля Сатаевага нисбатан тегишли чоралар кўришни талаб қилмоқда.

У шикоят билан прокуратурага ҳам ариза ёзишини билдирди.

«Мақсадим, фарзандларим қайтиб келмасада, етарли чора кўрилишини сўраш ва бошқа аёллар мендақа қийналиб виждонсиз врачларга ишониб қолмасликлари учун огоҳлантириш,» деди икки фарзандидан айрилган аёл.     

Тағин ўқинг
26 апрел 2022
Тошкентдаги Коррупцияга қарши кураш агентлиги биноси ҳовлиси деворида 26 апрел куни Ўзбекистондаги коррупция ҳажв қилинган янги расм пайдо бўлди. ...
25 август 2020
Диктатор учун трансформер тахт. Рассом Туз
21 феврал 2022
Бир гуруҳ фаоллар 21 февраль куни Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова коррупцион йўллар билан ўмарган пулларнинг ...
25 май 2018
Кимлиги унчалик муҳим бўлмаган шахс томонидан «Менинг фикрим» ижтимоий порталида президент Мирзиёевга «Ўзбекистон қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида билдирилган таклиф ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...