Асосий мавзулар
15 ноябр 2023

Директор «тилпўни йўқ» ота оналардан мактаб сайтига пул сўради

Директор шапалоқ “тилпўни йўқ” ота оналардан мактаб сайтига пул талаб қилди. Смартфонга қурби етмайдиган, боласининг билимини текшира олмайдиган бундай оталарнинг падарига лаънат деди. Ота оналар бу гапдан ва мактабдаги пул йиғди-йиғдиларидан ғазабланишмоқда.

Самарқанднинг Пахтачи тумани 31-мактаб ўқувчиларининг ота-оналари Элтузга мурожаат қилиб мактаб ҳаражатларига, китоб ижарасига, кундалик сайтига дея, ҳадеб пул йиғиб олишаётганидан ташвиш билдиришди.     

«Мактабдаги пул йиғдилардан чарчаб кетдик. Ҳали унга, ҳали бунга, директор айтди деб кунда муаллимлар уйимизга пул сўраб келади. Kundalik.com деган сайт учун 10 000 сўмдан бердик, яна китоблар ижара шартномаси учун 5000 сўмдан сўраяпди» дея ёзади ўз мурожаатида Пахтачи турғунлари.

Мурожаатларига улар илова қилган овозли ёзувда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Холмат Шамсиддиновнинг ўқитувчиларга ота-оналар номидан боласининг баҳосини  текшириш учун сайтга киришни талаб қилиб «Падарига лаънат ота-оналарни» дея дўқ-пўписа қилганини эшитиш мумкин.  

«Бизларнинг кўпчилигимизда оддий кнопкали телефон бўлса, қоғоз кундалик бўлганида болаларимизнинг баҳоларини текшириб турган бўлардик, ҳозирда Kundalik.com деган сайтга кириш учун смартфон керак экан. Яъни шапалоқ телефон. Бу телефон қиммат, ўзи рўзғорга пул базўр топиб турган бўлсак, яна болаларимиз ҳар куни ўқитувчимиз уришаяпди, смартфон олинг, кундаликка киринг деб хархаша қилаяпди. Давлат ўзи ота-оналарга шу телефондан ҳеч бўлмаса шароити йўқларга олиб берсин бўлмаса. Kundalik.com сайти нега com ва нега uz эмас. Бундан ҳам кимдир четда туриб пул ишлаяпдими?» дея изоҳлайди муаммони ота оналар ўз мурожаатида.

Улар шунингдек, Пахтачи туман халқ таълими бўлимида кутубхоначилар бўйича методист бўлиб ишлайдиган пенсияга чиққанига анча йиллар бўлган Мастон исмли аёл юпқа қоғозга босилган китоблар «ижара шартномаси» бланкасини 2 нусхадан ота оналарга 5000 сўмдан тарқатиш учун директорга келтириб берганини иддао қилишмоқда.

«Шу кампирни жуда пулга ўч деб эшитганмиз. Арзимаган ширғаноқ қоғози учун директорлардан 5000 сўм сўраяпти экан. Бунинг исботини эса 31 мактаб директори Саъдинов Фаррухнинг овозли ёзувидан эшитиб кўриб тасдиғини билишингиз мумкин» дейди ота оналар.

Камбағалларга смартфон оберсин ҳукумат дейишмоқда улар. Ҳатто заҳарли чаённи ҳам тушуниш мумкин деган эди бир ўзбек шоири.

Аудиода чиндан ҳам мактаб директори ўз болаларининг билимини текширишга ҳам қурби етмаган, ҳатто тилпуни йўқ бундай ота оналарнинг падарига лаънат дейди.

Бундай олиб қаралса, паспортига қашшоқ деб ёзилган бу ота-оналарнинг падарлари Каримов давридаги мактабларда, ундан ҳам нари совет мактабларида ўқишган. Уларга ҳеч ким ўқисанг биринг икки бўлади, қиммат шапалоқ тилпун оласан, фарзандларинг етук инсон бўлади демаган.

Уларни тушуниш мумкин. Иккита ширғаноқ қоғозни уларга 5000 сўмдан пулламоқчи бўлган Мастон кампирни ҳам. Уларни бунга ўша давр домлалари ўқитган,  21 асрда эса олимлик диссертацияси қоғозга ёзилмайди ва уни сардоба тошқини оқизиб кетмайди. Чунки у интернетдаги булутларга ёзилади. Бунинг учун ҳам камида смартфон керак. Элтуз каналини кузатиш учун ҳам керак смартфон. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг.

Тағин ўқинг
25 июн 2017
Президент Мирзиёев 13 июн кунги чиқишида Ўзбекистон адлия тизимида авж олган порахўрлик муаммосини кўтарди. «Прокуратуранинг 70 фоизини ишдан олиб ...
14 март 2022
Ўзбекистондаги жиноят олами қироли Бахти Ташкентский номи билан машҳур Бахтиёр Қудратуллаевнинг 28 яшар ўғли Ихтиёр Тошкентнинг қоқ марказида қимматбаҳо ...
17 март 2022
Ўзини Наманган шаҳри давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи деб таништирган Аюбхон Ғайбуллаев “Элтуз” сайтида жорий йил 16 мартда ...
9 феврал 2021
Мени машғул қилган ғояга аввал ўзимни ишонтиришим керак эди. Майли, дўстлар ишонмасин, майли, ақраболар, яқинлар, ҳатто халқ ишонмасин, аммо ...
Блоглар
28 ноябр 2023
СССРни алқашга қаратилган, коммунистик руҳда суратга олинган кинолар Ўзбекфильм архивида жуда кўп. Гўёки Россия босиб ...
23 ноябр 2023
Янги Ўзбекистонда жамият иккига бўлинган: Бир бири устидан ëзадиганлар ва пул бериб, бировнинг устидан ëздирадиганларга. ...
15 ноябр 2023
Тармоқ, яъни социал медиа ўзбек сегментида кузатишларимга кўра хотин-қизлар орасида ашаддий диний фанатизмга мойиллик кучли. ...