жума,
22 ноябр 2024
17 июл 2016
Туркияда «тўнтаришдан» кейин жодугар ови бошланди
Амалга ошмаган ҳарбий тўнтариш ортидан 2745 судья лавозимидан четлатилди. Улар орасида Туркия Олий хакамлар кенгашининг 5 аъзоси бор. Улар тўнтаришга ва диний пешво Фатҳуллоҳ Гуланга алоқадарлик иддаоси билан вазифасидан четлатилди. Шу кунларда Эрдўғон турк армиясида кенг куламли тозалашлар зарурлигини гапирди.
«Фош қилишларининг фавқуллодда тезлиги одамнинг ақлини шоширади…», деб ёзди Марказий Осиё ва яқин Шарқ бўйича таҳлилчи Аркадий Дубнов.
«Фақат мушукваччалар бундан тезроқ туғилса керак» деб аския қилди таҳлилчи.
Туркиядаги вазият ҳақида рассом Кирпи чизишни давом эттирмоқда.
Рассом Кирпи
Eltuz.com