Асосий мавзулар
9 август 2016

Зулфиқор Мусоқов: «Вандализмга чора кўрилиши керак»

8 август куни Eltuz.com cаҳифасига ўз филми ҳақидаги мақола юзасидан изоҳ қолдирган режиссер Зулфиқор Мусоқов, эфирга қайчилаб узатилган филми юзасидан хатига телерадиоширкатдан ҳануз ҳеч қандай жавоб олмаганини айтди.

11 июл куниёқ Миллий телерадиоширкат раисига сим қоққани, мобил телефони рақами ва электрон почтасига хат қолдирганини билдирган Зулфиқор Мусоқов, шу пайтгача кимдир жавоб берар деган умидда бўлганини ёзади.

rasm1766
Кинорежиссер изоҳидан скриншот.

«Қўнғироқ бўлмагач, мен очиқ хатни эълон қилдим… Оддий одамларнинг шикоятига парво қилмаслик айрим катта амалдорларнинг одатига айланган», дея ёзади таниқли ўзбек режиссери Eltuz.com ФБ cаҳифасида қолдирган ўз изоҳида.

Эслатиб ўтамиз, ЎзТВ томонидан таниқли киночи Зулфиқор Мусоқовнинг “Ватан“ филмини қайчилаб эфирга узатгани ҳақида очиқ хат эълон қилган, бунда у Ўзбекистон Миллий телерадиоширкати раиси Алишер Жўрақулович Хўжаевга эътирозларини билдириб, вандализм сабабини сўраган эди.

Таниқли кинорежиссер ўз очиқ хатида цензурага учраган филмини тириклайин қўли ва оёғи чопилган болага ўхшатади.

Мусоқовга кўра, 11 июл куни Ўз ТВ орқали намойиш қилинган “Ватан” филмининг 8 эпизоди кесиб ташланган.

Фильм намойиши 2016-чемпионат ўйинлари ўтган тунга тўғри келгани боис, ўз томошабинларининг юз мингларга ошганини писанда қилиб, режиссер амалдорлар сукути, уларнинг ўзларини оқлашга жавоблари йўқлигидан эканига ишора қилади.

«Бу билан улар биринчидан ўзларининг мутлақ парвойи фалак эканлари, жазосиз қолишларига ишонишларини намойиш қилишади, иккинчидан эса, безбетлик амалга ошганини эътироф этишади», – дейди ЎзТВ цензурасидан филмига зарар етказилган ўзбек кинорежиссери.

ЎзТВ раиси билан шахсан таниш эмаслиги, унга нисбатан шахсий адовати йўқлигини билдираркан, изоҳи сўнггида у ҳамон рўй берган айни вандализм, безорилик, айбдорларига чора кўрилиши, ёки шунчаки филмни яратувчиларидан узр келтирилишига умидвор эканини айтади.

«Энг муҳими ўзбек картиналарини ёвузларча қайчилаш, бундан кейин рўй бермайди, дея умид қиламан» дея якунлайди eltuz.com cаҳифасида қолдирган изохини Зулфиқор Мусоқов.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 январ 2017
Фарғона вилояти бош нашри “Фарғона ҳақиқати” солиқ, оқава сув ва электр энергиясидан қарздорлар рўйхати ва мавзуга оид мақолаларни эълон ...
23 ноябр 2015
Бугун, 22 ноябр соат 10 да, Швед шаҳри Эстерсундда 1978 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковский устидан суд бошланди. ...
24 декабр 2016
Аркадий Шайхет (1898 – 1959 йй.) совет мафкуравий фоторепортаж соҳасининг кўзга кўринган арбоби. Уқубатли ҳаëтни “мафтункор ҳақиқатга” айлантириш бўйича ...
8 декабр 2016
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон конституцияси байрамида «ҳамроз» қўшиғини ижро қилди. Кейинги 9 йил давомида Усмонова катта саҳнадан ...
Блоглар
16 октябр 2017
Ҳар дам олиш кунлари Тошкентдаги турли вазирликлар, давлат қўмиталари, сон-саноқсиз бюджет ташкилотлар олди эрта тонгдан ...
13 октябр 2017
9 октябр куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева, (фото: чапдаги расм) nuz.uz нашри орқали ...
9 октябр 2017
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек махбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...