Асосий мавзулар
26 апрел 2024

Эмчак эффекти – РТдан ваъз

РТ: Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман.

МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ишитамиз. Ничиксизла мўччи ойбика, хўжик биррило. Хиводайи Гулнора бийи, Исмойил олқош, Сопоргул опо, Сўлтонпошшо апкала, ҳокимла, Матчон бувони Москвадайи асрак охтиқлори ничиксизла…

РТ: Матчон Суқулиш, Элтуз ютуб канали сен учун саломхонага айландими? Хонқали мират, намангонча мулозамат ортиқча…

МС: Оғо ишитдингизми, ашулочи Жахонгир Отажоноп икки шорни чишириб мойкасини ичина диқиб амжак атипди. Сўнг инна диқиб поққилдотди. Поқулдовуқ даян ўйиб бор аади бизани ëш вохтимиздо. Лойни ичина туфлаб поққилдотиб ера урар адик…

РТ: Матчон суқилиш иним, аслида Жахонгир тармоқдаги трендлар устидан кулди. Лекин хафта мобайнида эмчак мавзуси авж пардада турди.

Термиздан Тошкентга келаётиб автобусда ухлаб ётган аёлнинг кийимини ечиб, эмчагини ушлаган эркак қамалди.

МС: Бир аникдот бор ади: ар хотин бозора борётир акан. Кисовур ўғри хотинни амжакина қўлини ияриб, бўйниндайи олтин зинжирини ечиб олипти. Хотини зинжирини йукотқонини билган ари:

Баракат топқийсон, ўғрини қўли амжакинга югурганда ная боқирмодинг, даса аёли: ман нердан билин, дўғри ниятда қўлини солди, деб ўйлабмандон, дармиш…

Кулги жингл

РТ: Илон Маскнинг дронлари космосга учмоқда, хитойлик ёшуллилар турли хил нанотехнологиялар яратяпти. Европаликлар табиий ресурсларни сотмасдан инноватив ғоялар ортидан кун кечираётир. Суратдаги Дилмурод Маллаев деган ўзбекистонлик «эркак» эса 1,5 ставка хотинларга аврат қоровул лавозимида ишлайди. Унга келадиган ризқ, барака, омад – бари хотинларнинг этагига боғлиқ, хотинлар рўмол ечса баракаси учиб, мазаси қочади.

Куни кеча Ўзбекистонлик хотинлар миллий кийим, атласга атаб байрам уюштирди.

видео

Бу кўрмурид рижол атласнинг кучайиши мотамсаро бурқани бир четга суриб юборади деган саросимага тушди. Оғзидан кўпиклари сочилгудек атлас кийган хотинлар лезбиянка ва шилта деди. Миллий маданиятни  бўғиш орзусида бўлган бу арабқул бир қизнинг билаги, бошқасининг тирсагини баҳона қилиб заҳар сочяпти.

 Унинг муддаоси, бундай атлас байрамларни тўхтатиш, мақсади арабга қул бўлган ўзбек ҳадди сиғиб ўз либосини кўз-кўз қилмасин. Ҳадаф Ўзбекистонни Сурия 2.0 эдийшнга айлантириш.

Қани ўзбек атласини кийган хотин-қизларни ҳимоя қиладиган бирор мард борми?

Ё эркакнинг бари араб ковушига патак бўлиб кетдими? Мафкураси арабники, бойлиги ўрисники бўлган Ўзбекистонга миллий либос керакмасми?

МС: Сиз ойтқон мардлар йўқ амас Ўзбекистонда оға, ўртада вақт масаласи бо. Ина оқшом узр сўроб чиқди би етмак.

Видео:

МС: Оғо хонқоли биротни қийзи Лолани амжаки масаласи новви бўлди. Разбор нерина галди?

РТ: Канар оролидаги сохилда хунук калтакесаклар океанда чўмилаëтган бахтиëрларга совуқ назар билан қараб  ўтиришганини кўрувдим. Бу худди  ўзибекистондаги жулдирвоқи зомби рижолларнинг хотин қизлар кийими ва юриш туришига қараб бақрайишига ўхшарди.

МС: Оно холос калтикалос…

РТ: Тармоқдаги ИШИДпараст толибонбашара рижоллар суруви Тилланисони қарғаб бўлиб, энди Лола Йўлдошевани эмчагини лаънатлашга ўтди. Ёш боллар эмчак кўриб бузилиб кетармуш. Блин бу эмчак ўзи ёш боллар эмсин деб ўсиб чиққанку. Бу рижоллар эмчак ўрнига хужрада домласини асбобини эмиб ўрганиб қолган.

МС: Атмака иши йўқ, идоро ëшуллилалари амжакинг гўринди дап чоғириб, қулоқиннан торттиломи хонқоли биратни қийзи Лола апикани?

РТ: Саводли ва маданиятли миллатда приоритет артснинг эмчаги эмас, Бухорони сақлаб қолиш бўлиши керак эди. Лекин умуман кераксиз бўлган Ўзбекконцертнинг ўзбекистон конституциясини очиб ҳам кўрмаган ва давлат тузуми ҳақида тасаввури ҳам бўлмаган саводсиз мулозимлари Лолани чақириб эмчагинг дўппайди деб ўтиришибди.

МС: Инди бо наса гўринади, билара қоса опера балетам запрет қўяади, балетчини йимиртоси билан сикки билиниб қолди дап. Лекин сизам шу темани азиб-ичиб тошодингиз. Новви давади Навоий отомиз?

жингл

МС: Лола апкани ўзи новви дади. Тунин гўзиннан сийиб йиғлаб ўтирвади.

Видео: лолани ўзбекча гапи

Лолазор

«Лола» мавзуси нима учун мухим? Нега мен бу мавзу учун бир бўчка сиëх харжладим?

Гап Лола ëки унинг эмчагида эмас.

Гап жамиятнинг савод ва маданиятдан буткул мосуво бўлиб, ғор одамларига айланиб қолганида.

Таълим тизимининг онтарилгани, сохадан бехабар диний зомби собиқ зеклар қамоқ нарвонларидан тушиб вазир лавозимни эгаллагани мухокамамиз мавзусида.

«Ўзбекконцерт» каби мутлақо кераксиз ташкилотнинг бюджетдан ойлик олиб ўтиргани каби дахшатли реаллик ҳам кун тартибида.

Толибон зеҳниятли ëввойи ғор одамларининг қўрқинчли қийқириқлари ва хотин кишини камситгани ва бу ғор одамларининг гапини «гап» деб давлат идорасига Лоланинг чақиртирилгани ҳам бахс марказида.

Тармоқдаги ўқиш ëзишни билмайдиган, яхши еб ичмагани учун миясига витаминлар етиб бормаган мажрух яратиқлар «биз Европа эмасмиз, биз АҚШ эмасмиз» деб алжираб ўтиргани аслида қўрқинчли диагноз.

Сен Европа бўлмасанг, унда мошн минма. Эшшак аравада юр. Телефон тутма. Электр ва газдан фойдаланма. Интернетдан чиқиб кетиб, ўрмонда яша.

Статистикага кўра, энг кўп порно кўрадиган, эркаклари метрода ора кунда олти марта хотин қизларга ишқаланадиган, аския ва ҳазиллари фақат кўтига сиктириш мавзусида бўлган ва дунëнинг Хиндистон каби миллиардлик мамлакатини жалап билан таъминлаëтган халқ сал запас билан гапиргани маъқул эди.

Жамиятда коррупция, бузғунчилик кўпайган сари бу жамиятнинг ўғри раҳбарлари «маънавият ва инсоп» ҳақида шунча кўп вайсаб бошлайди.

Жамиятни «Лолазор» қилиб кўрсатаëтган ТВ аслида сексодромга  айланган. Масҳарабоз Шукурниинг уларга нима деб ишора қилгани эсингиздадир.

ТВ раҳбарлари ва редактурлар тўшагидан свежий чиқиб келган жалаплар, камера олдида туриб халққа ор номус ва маънавият ҳақида ақл ўргатади.

Хоразм ТВ директори бўлган эркак кишининг ТВ биносида эркак буғалтер билан секс қилиб юргани учун қамалганини биласизми. Сиз билмасангиз мен биламан. Тергов ҳужжатларини кўрганман.

Ўзига енг бўла олмаган, бировга енг бўладими.

«Лола» мавзусидан чиқадиган савол шу. Экранда «Лолазор», экран ортида эшак сикишдан иборат жирканч ҳаëтдан зерикмадингизми?

Ëлғон устига қурилган ва умуман ҳеч кимга кераги йўқ маънавият конторалари ва «ўзбекконцерт»ни ўзбек халқи нега солиқ тўлаб боқиб ўтириши керак? Нега?

30 йил давомида шунча пул сарфланди бу контораларга. Авом эса террорчи муллани ва Ўзбекистонни босиб олмоқчи бўлган агрессор ўрис ТВни кўрди. Мамлакатнинг ярми арабқул зомби, ярми ўрисқул манқурт. Кўп холларда ҳар иккаласи ҳам бир стаканда.

Қўшиқчиларни барча бизнесменлар каби солиқ қуюшконига тиқиш керак. Уларга ҳеч қандай имтиëзнинг  ҳам, ташкилотнинг ҳам  кераги йўқ.

МС: Оғо, қури бизадами миннин гапла. Биза ëмон, сизла ойми?

Олтин юмурто

Яқин ўтмишда Европада ҳам аврат қоровуллари сурув холида изғишган. Жамият ривожлангани ортидан улар биологик тур сифатида йўқолиб кетишган. Масалан ўткан аср бошида Германияда товуқнинг оëғини пишириб дастурхонга қўйиш иëт ҳисобланган. Чунки товуқ оëғи хотинларнинг сонини эслатган. Ошпазлар товуқ оëғини майдалаб дастурхонга тортишган.  Католик эркакларга ўз хотинини яланғоч кўриш жоиз қилинмаган. Улар хотинининг устига ўртасида тешиги бор чойшаб ëпиб бола ясайдирғон асвобни ўша тешик орқали киргизишган.

1960 йили инглиз ҳайкалтароши  Т.Б. Хаксли-Джонс Лондондаги Би Би Си телецентрининг думалоқ айвони учун яланғоч эркак ҳайкалини ясаб берди.

Олтин қопламали 3 метрли бронза эркакнинг чуки ББС даги консерватор чоллар ғазабини келтирди.

Улар ўз чуклари билан муқояса қилиб «ҳайкалнинг асбоби ортиқча катта ва йўғон» дея эътироз билдиришди.

Ҳали, Овропода 1968 йил инқилоби  бўлмаган ва бу аврат қоровули чолларнинг гапи ўтадиган замон эди.

Би би си ҳайкалтарошни чақириб ҳайкални суннат қилдирди. Ярим метрча асбоб 30 см холатга келтирилди.

Хозир, бу гапларни британияда кулги билан эслашади.

Яланғоч эркакнинг нур сочаëтган юмуртоси эса аллақачон ББС тимсолига айланган.

МС: Ойтқон гаппингиз эртака ўхшийди. Авваллари эртак ойтар адингиз ойиқ полвонло ҳоққинда.

РТ: Бугун ҳам айтиб бераман. Кимга қисса, ким учундир эртедан ҳисса.

ЭРТЕ

Ўрмонда икки дўст кетиб борарди. Бирдан уларга айиқ ташланиб қолди.

Биттаси югуриб дарахтга чиқволди. Наригиси келиб дарахтга чиқа олмади. Дарахтга чиқволгани эса қўрққанидан қўлини узатмади.

Шунда дарахтга чиқолмаган одам ўзини ўликка солиб қимирламай ëтиб олди.

Айиқ келиб уни хидлаганда қўрққанидан нафас ҳам олмади. Айиқ уни хидлаб хидлаб ўлик экан дея инига қайтиб кетди.

Дарахтдаги одам бўлса сакраб тушиб, «айиқ сенинг қулоғингга нима деди?» деб сўради.

«Хатарли пайтда дўстини ташлаб қочадиганлар ëмон одамлар деб айтди» дея жавоб берди айиқ ҳужумидан омон қолган киши.

МС: Ишонмодим би эртака. Ойиқни радари гучли бўлоди. Фейк ўлини даррав ониқлийди. Топ ер дарпанганини алдиннан итла билгандийн

Зилзила олдидан

Салвадор Далининг бир асари бор. «Гражданлар урушини олдиндан ҳис қилиш» деган.

Рассом дўстим Ҳакимжон Турдиев эса 1985 йили «Зилзила олдидан» дея номланган расм чизган эди.

Расмда зиллат ва ғафлатга ботган Тошкент маҳалласи тасвирланган эди.

Зилзилани эса фақат ит ва кучуклар сезгани расмда акс этган эди.

Бу расм Москвадаги Манеж майдонида намойиш қилинганида мунаққидлар мақтовига сазовор бўлди.

Таниқли мунаққид бу расмдаги мажоз кодини очиб берган эди.

Мунаққидга кўра, расм бутун мамлакат кутаëтган ижтимоий зилзила ҳақида ишорат эди.

Албатта биз мунаққиднинг бу гапига эътибор бермадик. Сал ўтмай Совет Иттифоқининг оëғи осмондан келганида Ҳакимжон чизган расм ҳақида эсладик.

Рассом савқи табиий бир ҳис билан улкан талафотни сеза олган ҳолда тасвирлаган эди.

Бугун Тошкент зоҳиран тинч. Аммо Тошкент итлари занжирини узиб осмонга қараб увилламоқда.

МС: Оғо ит уради карвон далше гетаваради. Уринг потяни!

РТ: Ассалом Ўзбекистон Жума муборак!

Тағин ўқинг
1 декабр 2021
Рассом Кирпи
19 феврал 2024
Қашқадарё ва Сирдарë вилоятларида Индорама Агро хорижий компаниясига 70 миллион доллар кредит ажратган Европа таррақиёт банки устидан компания ишчилари ...
7 ноябр 2017
2017 йилнинг 3 ноябрида ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева Андижон вилоятининг Балиқчи тумани пахта далаларида бўлиб, ўқитувчиларининг назорати остида пахта ...
28 ноябр 2023
Элтуз порталига келган навбатдаги бешта мактубни эътиборингизга тақдим этамиз. Улар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Тошкент, Фарғона вилоятларидан келган. Дастлабки мактуб Қашқадарёнинг ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...