жума,
22 ноябр 2024
14 август 2018
Чегарадаги туннелдан ўтаётган келинлар
Бугун eltuz.com сатирасида рассом Туз қирғиз-ўзбек чегарасидаги яширин туннелдан ўтишга мажбур бўлаётган келинлар муаммосини акс эттиради.
Ота-онасини кўриш учун қўшни мамлакатга ўтган келинларга оилаларига қовушиш учун 500 километрга яқин масофани босиб ўтиш шарт қилиб қўйилмоқда.
Айни пайтда Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманидаги Қирғизқишлоқдан Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги Олтиариқ тумани Бўрбалиқ қишлоғига олиб ўтадиган яширин ер ости йўли топилди.
Ўзбек тарафи бу йўлдан экстремистлар ўтганини иддао қилмоқда. Аслида бу туннель келинлар учун висолнинг яқин йўли бўлгани айтилади.
Рассом Туз
2016 йил 5 апрель
Eltuz.com