Элтуз мақоласидан кейин трансвеститни тепган миршабнинг погони юлинди
Бизга етиб келган хабарга кўра 11 январ куни эрталаб Тошкентнинг Чилонзор туман ҳокимлигида ТИИБ шахсий таркиби иштирокида мажлис ўтказилиб, унда трансвеститнинг калтакланиши ва қолганларнинг тиз чўктирилиши акс этган видео муҳокама қилинган.
Қатортол мавзеидаги квартиралардан бирида олингани айтилаётган ушбу видеролик ҳақидаги ахборотни бу йил илк бор Элтуз нашри 4 январ куни эълон қилган эди.
2015 йил августида тармоққа қўйилган видео асосида Элтуз чоп қилган «Тошкентда трансвеститлар ови» мақоласидан кейин бу воқеага эътибор кучайди.
Мажлисда йигитнинг юзига тепиб зўровонлик кўрсатган аҳлоқ бўлими капитани ва профилактика инспектори бўлган катта лейтенантнинг мажлис иштирокчилари қаршисида пагонлари юлинган.
Eltuz манбасининг аниқлашича, мажлисда юқори милиция мулозимларидан, декабр охирида мансабга тайинланган Тошкент шаҳар милициясининг янги бошлиғи Баҳодир Қурбонов иштирок этган.
Манбага кўра, ушбу видеролик, шаҳар ички ишлар бўлими (ШИИБ) суриштируви, милиция ички йўриқноманинг 69 моддаси, яъни “қонунни бузиш ва аҳоли орасида милиция ходимларининг обрўсига салбий таъсир кўрсатиш” айблови билан иккала милициянинг ҳам ишдан ҳайдалишига сабаб бўлган.
Eltuz.com