«Долларлар қанотида президент бўламан!»
Элтуз электрон почтасига келиб тушган хабарга кўра, бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг эркатой куёвлари Ойбек ва Отабеклар пули кўплигидан керилишмоқда. Уларнинг беҳисоб пуллари кучи билан президент бўлиш истагида ва бу гаплар МХХ қулоғига етиб борган.
Сўнгги пайтларда президент Каримовни қуршаган турли гуруҳлар ўртасида тахт учун кураш аломатларини кузатиш мумкин.
Ўтган ойда интернетда, бош вазирнинг қизи Саида Мирзаева тўғрисида Ўзбекистон махсус хизматлари буюртмасига ўхшаш яна бир «мақола» пайдо бўлган эди. Бунда Саида, “жиноятчига эрга теккан” “аҳлоқсиз тирранча” экани айтилганди.
«Наҳотки унинг отасига ҳам қачонлардир жиннихонадан, йиллар давомида касаллик тарихи расмийлаштирилмайдиган люкс-палата ажратишга тўғри келса”, дея ёзади мақола муаллифи.
Ушбу воқеа бош вазир ва Ўзбекистон МХХси етакчилик қилаётган гуруҳлар ўртасидаги курашнинг кучаяётганидан дарак бермайдими? Бу гиламости курашларда кимнинг ғолиб чиқиши, қайсидир томоннинг истеъфога жўнатилганидан кейин маълум бўлади.
Рассом Элсевар
Eltuz.com