Cатира
11 июл 2016

Каримовнинг террорчилар олдида тиз чўккан даври кино қилинмоқда

Ўзбеккино Миллий агентлиги буюртмасига асосан “Ўзбекфильм” киностудиясида тасвирга олинаётган “Муқаддас истак” номли ушбу фильм қаҳрамонлари орасида Ўзбекистонда террорчи ташкилот дея эълон қилинган “Ўзбекистон Исломий Ҳаракати” асосчилари Тоҳир Йўлдош ва Жума Намангоний образлари ҳам бор.

Давлат сисёсатини ташвиқ қилиш билан танилган “Ўзбекфильм” киностудияси директори Ҳилол Насимов бошчилигида суратга олинаётган ушбу филмда 1980-йиллар охири ва 1990-йиллар бошида юз берган ҳодисалар ҳикоя қилинади.

Тарихий ҳужжатларга кўра, айнан ўша даврда Каримов, президентликка овоз олиш учун, мухолифи Муҳаммад Солиҳдан фарқли, бугун террорчи аталган гуруҳ билан тил бириктирган ва унинг қаршисида тиз чўккан эди.

Наманганга йиғилган халойиқ олдида Тоҳир Йўлдош президентликка Ислом Каримов номзодини тавсия этаркан, Каримов Ўзбекистоннинг Исломий давлат бўлиши ва Тоҳир Йўлдош жамоаси шартларини бажаришга ваъда берган эди.

Шунингдек архивларда сақланган тарихий видеолавҳаларда халойиқнинг такбирлари остида, Каримовнинг илтижо қилиб, қуръонни олдига қўйиб, кечирим сўрагани, республикани исломий давлатга айлантириш таклифини парламентга қўйишни ваъда қилгани акс этган.

«Майли, Ислом давлати номини олсак, оламиз!» деган эди сўзининг сўнггида Каримов

Филмда бу тарихий воқеалар қанчалик ҳаққоний акс этиши ҳақида олдиндан бирор нарса дейиш қийин, бироқ айни жараённи, расс ом Туз ҳам навбатдаги сурати орқали акс эттиради.

“Муқаддас истак” бадиий фильми Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги тантаналари пайтида кинотеатрларда намойиш этилиши кутилмоқда.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 май 2016
Тинчлик ва хотиржамлик ҳар қандай эзгу ишларнинг дебочаси эканини ҳеч ким инкор этмайди. Лекин айнан шу эзгуликлар ортида аслида ...
6 март 2018
«Бош вазирдан тортиб, ҳокимларгача тўй маросимларига бориши ман этилади», деди Шавкат Мирзиёев 2 март куни ижтимоий тармоқда пайдо бўлган ...
4 апрел 2015
Ислом Каримовнинг жирканиш ҳиссини кўпроқ қўзитиш учун, Швецияда яшовчи журналист Қудрат Бобожонов, қўлига супурги олиб Стокҳолм кўчаларини супура бошлади. ...
5 ноябр 2018
Шу йил 2 ноябрга ўтар кечаси Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридан Чолиш посёлкасига ўтадиган кўприк қулади. Бу ҳақдаги хабар ва ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...