Асосий мавзулар
10 октябр 2016

Мирзиёевнинг фармони ҳайбаракаллачи депутатларни фаоллаштирди

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони бу борадаги қуруқ гап-сўзларнинг янги тўлқинини бошлаб берди.

Ўзбекистондаги барча нашрлар мазкур фармонга турли тоифадаги кишилар муносабатларини эълон қилишга тушиб кетди.

Фармоннинг «муҳим аҳамияти», унинг тадбиркорлик фаолиятини «дунё мезонлари бўйича ривожлантиришга замин яратиши» айтилмоқда.

Ҳар доимгидек, фармонга муносабат билдиришга парламент депутатлари жуда фаоллиги сезилиб турибди. Деярли ҳар бир газетада бирорта депутатнинг бу борадаги мақоласини ўқиш мумкин.

Хусусан, «Адолат» газетаси (07.10) орқали чиқиш қилган «Адолат» СДПнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Қодир Жўраев фармонни шарҳлар экан: «…депутатлар ушбу фармон мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишда, унда белгиланган кенг кўламли чора-тадбир ва устувор йўналишларни рўёбга чиқаришда ниҳоятда ташаббускор ва фаол бўлиши талаб этилиши»ни таъкидлайди.

Депутатнинг ХДП фракциясидан бўлган ҳамкасби Ёқуб Умаров эса «Ўзбекистон овози» газетасидаги (08.10) чиқишида бу фармондан «ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир» партиясининг манфаатлари йўлида фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади.

«…мазкур фармон партиямиз сайловолди дастурида белгиланган қатор вазифалар амалга ошишига, ўз ишини йўлга қўйиш ниятидаги электоратимиз вакилларининг интилишини янада кучайтиришга хизмат қилади», дейди собиқ коммунистик партия меросхўри бўлган депутат.

Юқорида тилга олганимиз каби фармонлар Ислом Каримов даврида ҳам беҳисоб чиқарилган. Депутатлар ҳам уларни «тарихий ҳужжат» дея баҳолаб, сон-саноқсиз чиқишлар қилган. Лекин бу «тарихий ҳужжатлар» сувга тушган тошдек йўқолиб, фақат қоғозда қолиб кетгани бугун ҳеч кимга сир эмас.

Ҳа айтганча, янги фармон баҳонасида эълон қилинган чиқишлар эски «тарихий ҳужжатлар» чиққан вақтда чоп этилган муносабатларнинг айнан ўзидир. Фақат бунда фармоннинг номи ўзгарган, холос…

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 май 2018
Cобиқ совет даврида рангтасвир асарлар яратиб, ёрқин шуҳрат қозонган саноқли ўзбек рассомларидан бири Неъмат Қўзибоев бундан 14 йил бурун, ...
4 ноябр 2019
4 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА сайтида президент Шавкат Мирзиёевнинг қизи Саида Мирзиёеванинг туғилган куни шарафига ...
2 май 2018
Туркия президенти Ражаб Эрдўғоннинг хотини Амина Эрдўғон 30 апрель куни ўзининг Twitter тармоғига президент Мирзиёевнинг хотини Зироатхон билан тушган ...
6 июн 2022
1922 йилнинг 6 июнида Халқ комиссарлари кенгаши декретига кўра, Адабиёт ва нашриёт ишлари бўйича бош бошқарма (Главлит) ташкил этилди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...