Асосий мавзулар
29 декабр 2016

Ўзбекистонда Элтуздан бошқа мухолиф сайтлар бир очиб ëпилди

28 декабр куни кечқурун, Ўзбекистонда очилмаётган Фарғона.ру, Озодлик, Америка овози, Би Би Си, Ўзбекистон халқ ҳаракати каби сайтлардан тўсиқ олиб ташланди. Бироқ келаси куни бу сайтлар тағин маҳаллий провайдерлар томонидан тўсиб қўйилди.

Айни пайтда Элтуз сайти бу жараён давомида тўсилганича қолди.

«Элтуз сайтига қўйилган тўсиқнинг олинмагани эҳтимол унда акс этган аччиқ сатира билан боғлиқдир, уларни калака қилишларингиз ёқмаётгандир», деди Элтузнинг доимий мухлисларидан бири.

29 декабр куни ўзбекистонлик журналист Алексей Волосеевич: «Тамом, ҳурсандчилик тугади, ҳаммасини тағин блоклаб қўйишди», дея билдирди.

Мустақил сайтлардан тўсиқларнинг олиб ташланиши вақти-вақти билан юз бермоқда.

Гарчи тўсиқлар олиб ташланишининг ҳақиқий сабаби номаълум қолаётган бўлсада, ижтимоий гуруҳларда, бу воқеани ўзбек интернет фойдаланувчилари орасида мустақил медианинг оммавийлигини ўрганиш билан боғлиқ тадбир экани ҳақида фикрлар бор.

Ўзбек ҳукумати эса цензура остидаги сайтларнинг тўсиб қўйилганини инкор этади.

13 декабр куни Венада ўтган Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти анжуманида Ўзбекистон парламентининг ахборот бўйича қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев шундай деди:

«Ўзбекистон республикасида ҳеч бир сайт тўсиб қўйилмайди. Ахборот олиш билан боғлиқ қандайдир ҳаракат ёки қарор юз берадиган бўлса, бу фақат амалдаги қонунчилик, судларнинг тегишли қарори асосида амалга ошади».

Бу иддао ҳеч бир асосга эга эмас, чунки мустақил сайтларга тўсиқ қўйиш учун ҳеч қандай судларнинг қарори йўқ.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 март 2023
Ҳаваскор бокс коррупцияга ботган спорт турларидан бири сифатида кўрилади. Яқин-яқингача АИБА президенти АҚШ қора рўйхатида бўлган мафиози Ғофур Раҳимов ...
17 феврал 2022
(Рассом Туз ҳикоялари. Давоми, боши ўтган сонларда) Кутилмаган таклиф (Рассом Туз ҳикоялари. Давоми. Боши ўткан сонларда)10 март сешанба куни ...
28 июн 2016
27 июн – Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан давлат раҳбари йўллаган табрик мамлакат журналистлари ...
28 феврал 2018
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати собиқ раиси, қўли узун Рустам Иноятовнинг ўғлига тегишли кўчмас мулклар ҳақида Open Source Investigations (OSI) ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...