Асосий мавзулар
13 январ 2017

Инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш – устивор вазифа

Ҳокимият алмашинуви масалаларини ҳал этиш ва ички сиёсатни белгилашда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатини таъминлашга ўта жиддий эътибор қаратиши керак, дея баёнот берди «Ҳьюман райтс уотч» 12 январда ўзининг 2017 йилги жаҳон ҳисоботи эълон қилиниши муносабати билан.

«Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларининг кўпгина жабҳалари инқироз ҳолатидадир, – дейди «Ҳьюман райтс уотч» ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Ҳью Уильямсон. – Минтақа мамлакатлари раҳбарлари элиталар ўртасидаги курашлар билан овора бўлиш ёки ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш ўрнига қатағонларни бас қилишга интилиб, ҳибсхоналарда қийноқларга барҳам бериш, сўз эркинлигини таъминлаш ва ҳокимиятни танқид қилгани учун қамоққа
ташланганларни озод этиш билан шуғулланса, мақсадга мувофиқ бўларди.

«Ҳьюман райтс уотч»нинг 687 саҳифалик 27-жаҳон ҳисоботида 90 дан ортиқ мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият таҳлил этилган.

Унда айтилишича, Ўзбекистонда Ислом Каримов даврида бош вазир лавозимини эгаллаб турган Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимият тепасига келиши ҳозирча мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аянчли вазият амалда бир қадар яхшиланишига умид уйғотаётгани йўқ. Ҳокимият ҳали-ҳамон йиғилишлар, фикр билдириш ва дин эркинлигини ўта чеклаган ҳолда фуқароларни оммавий назорат қилмоқда. Сиёсий айблар билан қамалган минглаб одамлар панжара ортида қолмоқда, қийноқлар кенг тарқалган, ҳуқуқ ҳимоячилари, мухолифатчилар ва журналистлар мунтазам таъқиб-тазйиқларга дучор қилинмоқда. 2016 йилги пахта йиғим-терими мавсумида миллиондан ортиқ киши далага жўнатилди ва оғир шароитларда меҳнат қилди.

Ҳисобот билан рус тилида қуйидаги иловада танишиш мумкин: Всемирный доклад 2016: Узбекистан

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 сентябр 2015
Кеча мажбурий пахта терими жумладан болалар эксплуатацияси авж олган Хоразм вилоятига рейдга чиққан ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Малоҳат ...
12 апрел 2019
Бугунги кунда Ўзбекистонда бир-бирига потенциал душман бўлган ва бир-бирини шантаж қилишга тайëр 33 миллион одам бор дегим келади. Ўзини ...
14 июл 2016
«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази яна ўз сўрови ва унинг натижалари билан кўпчиликнинг эътиборини тортди. Бу галги сўровни ...
8 май 2022
Таниқли кинопублицист Абдулазиз Маҳмудов оғир хасталикдан сўнг  8 май куни 71 ёшида Тошкентда вафот этди. Бу ҳақда Элтузга унинг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...