Асосий мавзулар
23 январ 2017

Газеталар президентнинг «пуф»и ортидан тириляптими?

Президент «пуф» дегандан кейин тадбиркорлар ва ишбилармонлар газетаси бўлмиш «XXI аср»га (19.01) жон кираётгандек бўлди.

Ҳа йўқ, бе йўқ, неча йиллардан бери тилга олмаган муаммоси, нақд пул ва пластик картада савдо қилишдаги фарқлар ҳақида мақола эълон қилиб қолди.

Энг қизиғи, бу муаммони «…ҳамма билган ҳақиқат ҳақидаги айрим кузатувлар» сифатида тақдим этган.

Олдиндан айтиб қўяйлик, ҳамма билган бу муаммо газета саҳифаларида нега шу вақтгача ёритилмаганига жавобни излаб оввора бўлманг!

Хуллас, мақолада пластик карточкадаги пулингиз нақддан кўра қадрсизроқ экани тилга олинади.

Жумладан, «Тошкент» вокзалига бориб, «Афросиёб» поездига нақдга хоҳлаганча, лекин пластикка икки-учтадан кўп чипта харид қила олмаслигингиз, ҳатто фарзандингизнинг ўқиш учун шартнома пулини тўлашингизда ҳам шу масалада муаммо келиб чиқиши мумкинлиги билдирилади.

Бозорларда ҳам муаммо мавжудлиги, сотувчиларнинг бунга қандай баҳона келтириши айтиб ўтилган.

Энг эътиборли жиҳати, газета муаммонинг илдизини ҳукуматнинг молиявий сиёсатида эмас, аҳолининг ўз ҳуқуқини англашида (тўғрироғи, англамаслигида) кўради.

«…бу каби оғриқли масалаларга қонуний ечим топишнинг бирдан бир йўли ҳам, аввало, ўзимизнинг ҳақ-ҳуқуқимизни англаш ва бошқаларни ҳам шундай тўғри, ҳалол йўлга ундашдир», деб ёзади газета.

Ҳурматли газетчилар! Халқ сиз ўйлагандек ўз ҳуқуқини билмайдиган оломон эмас. Айниқса, пул масаласида. Одамлар ҳисоб рақамидаги ёки пластик картадаги пулни нақд қилиш учун неча фоиз муттаҳамлик пули (замонавий тилда воситачилик дейилади) олинишини яхши билади.

Шунинг учун уларни ҳуқуқини билишга эмас, балки ҳукуматни адолатли молиявий сиёсат юритишга чорлаш тўғрироқ бўлмасмикин!?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 август 2022
Жорий йил 20 августи Ўзбекистонда «Тадбиркорлар куни» ўлароқ нишонланди. Юзлаб тадбиркорлар шикоятлари эшитилди, ўнлаб тадбиркорлар мукофотланди. Шикоятчи тадбиркорлар орасида ...
15 январ 2021
Салом, азизларим. Ўтган галгидан кўра даврамиз яна кенгайганини кўриб севиндим. Яқиндагина 200 минг эдик. Мана, яна 4000 қўшилибди. Тўйда ...
9 январ 2017
2016 йилнинг июлида Амстердам суди Takilant офшор компаниясининг Ucell мобил операторидаги 135 миллион АҚШ долларига баҳоланган 6 фоиз улушини ...
8 март 2019
Бугун дунë олимлари нефтга қарамликдан қутулиб, янги муқобил энергия устида жадал иш олиб бормоқда. ТЕСЛА электромобиллари дунëни забт қилишга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...