Асосий мавзулар
11 март 2023

11 март – Литва мустақиллиги акти имзоланган кун

1990 йилнинг 11 мартида Литва парламенти давлат мустақиллиги тиклангани ҳақидаги актни тасдиқлади.

80-йилларда Болтиқбўйи мамлакатларида бошланган миллий озодлик ҳаракатлари кейинчалик Ўзбекистон мустақиллигининг ҳам хамиртуруши бўлган эди.

Совет империясига қарши Литва, Латвия ва Эстония халқлари якдил кураш олиб боришган

1988 йили ташкил топган «Саюдис» ижтимоий-сиёсий ҳаракати маданий қадриятлар, демократия, иқтисодий эркинликларни кўзлаб, амалда давлат мустақиллигини тиклаш ишларига бош бўлди.

Айни ҳаракат тамойиллари кейинчалик «Ўзбекистон эркин ёшлари уюшмаси» ва «Бирлик» халқ ҳаракати низоми учун асос қилиб олинди.

Болтиқбўйи халқларининг озодлик ҳаракати ўзбек мухолифати учун ҳам ўрнак бўлди

Зоҳир Аълам, Даврон Йўлдошев каби ўзбек ижодкорлари ҳам ўша йиллари Литвага бориб, «Саюдис»нинг эркинлик учун кураш услубларини ўрганиб қайтишган эди.

1988 йили Литва, Эстония ва Латвия мухолифати вакиллари СССР таркибидаги бошқа республикалар, хусусан, Ўзбекистон билан ҳам алоқалар олиб боришгани, «Прибалтиздат» номи билан машҳур нашрларнинг бутун иттифоқ бўйлаб қўлма-қўл тарқалгани ҳақида маълумотлар бор.

Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида ёшлар яширинча ўқийдиган, Россияда чоп этилган қўлбола инқилобий «самиздат»лардан фарқли ўлароқ, «Саюдис»нинг рус тилидаги «Возрождение», «Согласия», «Кауна айдас» вақтли нашрлари полиграфия сифати билан ҳам ажралиб турар эди.

1988-89 йилларда «Туркистон ёшлари манифести», «Ку-ку-88», «Эркин сўз», «Бирлик» каби «самиздат»лар чиқарилган.

1989 йилнинг 18 майида Литва ССР Олий Кенгаши республика суверенитетини эълон қилди, 1990 йилнинг 11 мартида эса Литва мустақиллигининг тикланиши актини қабул қилди.

1991 йили Литва Республикаси мустақиллиги илк бор Исландия томонидан тан олинди. Август путчидан кейин эса Россия томонидан ҳам эътироф этилди.

1991 йилнинг 17 сентябрида Литва БМТга аъзо бўлди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 декабр 2017
13 декабрь куни Тошкент ислом университети 4-курс талабаси Асқар Нодиров ўзбек-қозоқ чегарасида ўтаётиб посбон Толиб Файзиевни пичоқлаб тан жароҳати ...
27 март 2019
Илк бор фазони забт этган совет космонавти Юрий Гагарин ва Серёгиннинг УТИ МиГ-15 учоғи, расмий маълумотларга кўра, 1968 йилнинг ...
5 август 2024
Ош устидаги Элтузнинг навбатдаги якшанба кунги подкасти Ўзбекистонда ҳар бир хонадон учун белгиланган 200 квт экектр лимити атрофида бўлди. ...
22 октябр 2021
Ҳафта ўтиб яна сиз билан кўришиш насиб этди. Мағрурсиз, масрурсиз ва орангизда ҳаётга мафтун, севгидан мажнун кишилар бор.   Бугун мен 24 ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...