Миллий боғнинг хусусий ширкатга берилишидан шаҳарликлар норози
18 сентябр куни Тошкент марказидаги Навоий номидаги Миллий боғни бузиш ва қурилишга ҳозирлаш ишлари бошланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябр қарорига кўра, 2021 йилгача у ерда иккита «Америка тепаликлари» аттракциони, сунъий сув иншооти ва дельфинарий ташкил қилиниши кўзланган.
Спутник нашри, жумладан Ўзбекистон Миллий боғи Stargate systems ширкатига 49 йилга ижарага берилиши, ширкат эса бу лойихага 60 миллион доллар сармоя ётқизиши ҳақида хабар қилди.
Ўз навбатида «Озодлик» нашри айни Stargate systems ширкати рахбари Жаҳонгир Абидович Артикхўжаев эканини билдирди.
Тошкентлик журналист Сергей Ежковга тегишли «Узметроном» сайти эса, «Ўзбекистон ДСҚ раиси оиласига таалуқли бўлган ширкатга Тошкентнинг энг кўҳна, «Комсомол кўли» (хашаки тилда – «Комса») номи билан машҳур, Алишер Навоий номидаги боғни кенг миқёсда реконструкция қилиш ишлари» топширилганини ёзди.
Пойтахт марказидаги Миллий боғнинг қайсидир шахслар қўлига топширилиши, у ерда «юксак технологик» маскан қуриши ғояси, ўзбек жамияти норозилигини қўзғатди.
Иккита ижтимоий гуруҳ миллий боғнинг толон-тарож қилиниши ва шаҳар экологиясига зарар етказилишига қарши талабномага имзо йиға бошлади.
Хусусан «Меҳр ва оқибат» жамоатчилик ташкилотини денгизлардан йироқ мамлакат пойтахти марказига келтириладиган дельфинлар тақдири ташвишлантираётган бўлса, бошқа гуруҳни, Миллий боғда сақланган сўнгги юз йиллик дарахтлар қисмати қайғуга солмоқда.
Рассом Туз
Eltuz.com