Cатира
22 ноябр 2017

Мирзиëев сўкма деса ҳам ҳокимлар сўкаверади

Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев мактаб директорлари ва ўқитувчиларини «ҳайвон», «шоқол», «эшшак», «гадой», «падарингга лаънат» дея ҳақоратлади.

16 октябрдаги мажлисдан ёзиб олингани айтилган,»Озодлик» радиоси очиқлаган 27 минутлик аудиода Раҳматуллаев пахта теримига кам одам жўнатган эркагу аёл педагогларни тубан сўзлар билан ҳақорат қилади.

Маълум бўлишича, мажлисда шаҳардаги 50 та мактаб, 12 та коллеж, лицей, 70 та боғча раҳбарлари, масжидлар имомлари, тиббиёт ходимлари, милиция ва прокуратура раҳбарлари қатнашган.

“Тупурганман сенларга, эй тварлар! Нафас оладиган ўзингга ўхшаган нечта шоқол бор, эй ифлос?” дейди ҳоким коллеж раҳбарларини бирма-бир турғазиб.

Бу йилги пахта мавсумида ҳокимларнинг сўконғичлиги тенденцияга айланди

1 ноябрда Паркент тумани ҳокими Неъматулла Абдуллаевнинг йиғилишда айтган болахонадор сўкишлари ҳам одамни ваҳимага солади.

45 минутлик аудиода Паркент ҳокими бюджет ташкилотлари раҳбарлари шаънига 120 дан зиёд уят сўз ишлатган.

Бундан олдинрок ижтимоий тармоқда Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиевнинг мактаб директорларини битталаб савалагани тасвирли видео тарқалганди.

15 ноябрдаги селектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев раҳбарларнинг «хизмат ваколатини суиистеъмол қилиб, қўл остидагиларга қўпол муносабатда бўлаётгани»ни қоралаб гапирганди.

Бироқ ўзи ҳам қўли остидагиларга қўполлиги билан танилган президент сўзларининг самимийлиги шубҳали. Чунки юқорида номи келтирилган ҳокимлар ҳамон ўз мансабида қолишмоқда. Одамларни ҳақорат қилишгани учун уларга қандайдир жазо берилгани жамоатчиликка маълум эмас.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 ноябр 2020
 Ойна – менинг энг яхши дўстим. Чунки йиғлаган пайтим у ҳеч қачон кулмайди. Мана, ҳафта бир айланди ва яна ...
29 декабр 2015
Абдужамил Дўстмуҳаммад Eltuz.com Йил сўнггида содир бўлган воқеалар ва матбуотга сиздирилган иддаолар шундай тахмин қилишга асос беради. Кейинги кунларда ...
17 июл 2018
Миллий хавфсизлик хизматининг Афғонистондан ўтган 405 килограмм наркотикни сақлашда айбланиб, 2016 йили 20 йилга қамалган 42 ёшли подполковниги Баҳром ...
24 май 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” аудиокитобининг 29-қисми. Матнни муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Халқ шоирлари миллат ҳақида қайғурар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...