Cатира
5 март 2018

Ҳали ҳам “шапка” бор

Ўзбекистонда “Дамас” ва “Спарк” русумли автомобилларга эҳтиёж жуда катта. Аммо мамлакат автосалонларидан уларни топиш анча мушкул.

Шунинг учун ҳозир юртимизда ишлаб чиқарилаётган бошқа русумдаги автомобилларни автосалонлардан бемалол олиш мумкин бўлса, юқорида айтилган машиналар учун анча “терлаш”га тўғри келади.

Сергелидаги машина бозорида янги “Дамас”ни “мойи билан” 8800 доллар деб туришибди. Савдолашиб, тортишиб уни 8500 долларга олса бўлади.

Автосалонда эса унинг нархи тахминан 51 миллион сўм. Агар буни долларга чақсак, тахминан 6200 атрофида чиқади.

Демак, автосалондан йўлини қилиб машина бозорга олиб чиқишнинг иложи топилса, “Дамас”нинг “устида” 2300 доллари бор.

Айнан шу ҳолат шу кунларда автосалондан “Дамас” олишда “шапкабоз”лик урчишига сабаб бўлаётир.

Кўпчилик билади, яқин-яқинларгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобилларни автосалондан олиб чиқиш “шапка”сиз бўлмасди.

Валютанинг эркин конвертациясига ўтилгач, бу ҳолат бир қадар барҳам топди. Ўрни келганда айтайлик, шу баҳонада “ЖМ-Ўзбекистон” ўзи ишлаб чиқараётган автомобилларнинг нархини яна анча кўтариб олди.

Шунга қарамай, “Дамас” билан боғлиқ “шапкабоз”лик кўрсатиб турибдики, ҳали автомобиль бозоридаги қинғирликлар барҳам топгани йўқ.

Яқинда бир танишим салондан “Каптива” олишда ҳам “шапка” борлигини айтиб қолди. Текшириб кўришга ҳали улгурмадик…

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 апрел 2016
Ўзбекистонда битирувчилардан иш билан таъминлангани, кўплари эса уй ишларига бандлиги юзасидан қўшиб ёзишлар бўлаётгани, иш ҳақи эса ниҳоятда пастлиги ...
29 январ 2018
Яқинда вилоятга бориб, бир танишимникига кирдим. Дарвозахонасида бир қоп тўла ўрик дарахти ўтини турган экан. Ўтин бирор касалликка чалинмаган, ...
10 июн 2016
10 июн куни, Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи рахбари Сурат Икромов тарқатган матбуот билдиришига кўра, рўза бошланган 2016 ...
19 апрел 2023
Салом қадрли мухлислар, бугун 19 апрел, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг навбатдаги сонини тақдим этади. +++ Сурхондарё вилояти Узун туманидаги ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...