Асосий мавзулар
3 июл 2018

Гаров эвазига Тошкентга қайтган Баҳромовлар ДХХ ҳибсхонасида қолишмоқда

Тошкент тумаин ҳокимлиги кафолати билан Туркиядан қайтгач, 26 июнда ҳибсга олинган йирик тадбиркорлар Обид ва Олим Баҳромовлар Давлат хавфсизлик хизматининг «Гвардейский»даги ҳибсхонасида қолишмоқда.

Адвокат Фарҳод Турсуновнинг «Элтуз»га билдиришича, 3 июль куни ҳам аҳвол ўзгармаган ва уларнинг олдига яқинлари қўйилмаяпти.

«Кунига икки мартадан прокуратурага боряпман. Жиноят иши келиб тушган, бироқ терговчи ҳали аниқланмаганмиш», дейди Турсунов.

Унинг сўзларига кўра, мижози олдига ҳамон на уни, на қариндошларини қўйишаётгани йўқ. Сўнгги бор Баҳромовларга унинг яқинлари фақат «передача» – кийим-бош ва озиқ-овқат киритишга муваффақ бўлишган.

Турсуновга кўра, Баҳромовларнинг қамоқ жазоси гаров тўлаш шарти билан алмаштирилганидан кейингина улар 7 июнь куни Тошкентга қайтишган эди.

Бироқ дастлаб иш прокуратурага оширилган, кейин тағин Давлат хавфсизлик хизмати терговчиларига қайтарилган.

Ундан кейин эса ДХХ хавфсизлик чораси сифатида уларни ҳибсга олишга қарор берган.

Криминал доираларда «Обид карам» ва «Обид вагон» номини олган Обид Баҳромовнинг Хусан Московский (Ҳусан Зиёмуҳаммедов)нинг шериги экани айтилади.

Бироқ Баҳромовлар билан бирга ишлаган яқин қариндошлари «Элтуз» мухбирига бу гаплар хавфсизлик хизмати ўйлаб топган туҳмат эканини айтди.

Уларнинг айтишича, Баҳромовларнинг кенжаси Равшан 2015 йили 17 йилга қамалганидан сўнг акалари қочишга мажбур бўлишган эди.

2018 йилнинг мартида президентнинг бизнесменларни ватанга қайтариш ҳақидаги гаплари уларни Тошкент тумани ҳокимлиги кафолатини олиш учун ҳаракат қилишларига ундаган.

Айни пайтда Баҳромовлар ноқонуний валюта айирбошлаш, солиқдан қочиш, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, пора бериш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби жиноятларда айбланиб, 15 йилга қамалишлари мумкин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 январ 2024
Элтуз порталига келган навбатдаги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Навоий, Бухоро, Тошкент, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят ...
23 май 2024
Бухоролик ишсиз, бўйдоқ рижол Жасур Султонов Телеграм ижтимоий тармоғида «Қизлик олиш детски», «1000% ишончли», «Ҳижобли ҳомиладор», «Айлана видеолар» номли ...
17 декабр 2019
«Хуллас, шу кундан бошлаб “кирпичка”нинг мастери Эркин қора мени промкадаги энг оғир ишга, яъни ичкарисида ҳаво даражаси 70-80° даражагача ...
30 май 2016
«Ўзбек ҳукумати зудлик билан ва ҳеч қандай шартсиз, 10 октябр куни сиёсий мотив билан қамоққа ҳукм қилинган мустақил журналистни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...