ART-DURBIN
20 июл 2018

Музей мудираси: Занглаган ускуна боис Шевченконинг шоҳ асарига зарар етди

Нукус музейида 16 июлга ўтар кечаси занглаган қувурдан оққан сув машҳур футурист рассом Александр Шевченконинг «Челак кўтарган аёл» расмига зарар етказди.

Воқеа, «Элтуз» мухбирининг ўрганишича, Савицкий музейи кўргазмалар зали шифтига ўрнатилган ёнғинга қарши мосламалар (спринклер)дан бирининг кечаси узилиб тушиши оқибатида рўй берган.

Бу ҳолатни «Элтуз»га тасдиқларкан, музей тасвирий санъат бўлими мудираси Венера Ким ҳодисанинг интернетда анча кўпиртирилганини ҳам айтди.

«Шевченконинг «Челак кўтарган аёли»га етган зарар интернетда қай даражада кўпиртирилганидан хабарим бор», деди Венера Ким. Унинг айтишича, нашрлар ҳатто музейда ёнғин чиққани, Шевченко асари тиклаб бўлмас ҳолга келганини ёзишган.

Венера Владимировнанинг «Элтуз»га билдиришича, аслида сув оқиши оқибатида машҳур полотнодаги мойбўёқнинг бир парчасигина кўчган, айрим жойлари намиққан ва ҳозирда асарни мукаммал реставрация қилиш масаласи кўрилмоқда.

«Агар билсангиз, айни сув пуркагич мосламалар ўша сиз билган музейнинг олдинги раҳбари Мариника Бобоназарова даврида ўрнатилган эди», деди Венера Ким «Элтуз» мухбири билан суҳбатида.

Шевченко «Челак кўтарган аёл» асарини 1914 йилда яратган. Унинг нархи бугунги кунда бир миллион доллардан зиёд баҳоланиши мумкин, чунки рассомнинг кўлами жиҳатдан камроқ қийматдаги «Шаҳар чеккасида» асари 2012 йили 700 минг доллардан ошиқ нархда сотилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 май 2024
Салом қадрли мухлислар, Элтуз порталига келган cўнгги 5 та мактубни ўқиймиз, улар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Навоий ва Бухоро вилоятларидан келган. Хатлар оқими давом этмоқда, муаммолар ечимини таъминлаш, шунингдек каналимизнинг алоҳида саҳифасига кириб приватга ўтказилган ...
1 феврал 2016
Самарқанд вилоятида чақалоқлар ногиронлиги кўпайиб бораётганига оид суриштирувимизга бир неча аёлларнинг бу ҳақдаги шикоятлари сабаб бўлди. Оқдарё туман Равот ...
10 сентябр 2016
Ўзбекистонда Ислом Каримов ўлимидан сўнг ҳокимиятнинг Бош вазир томонидан қўпол тарзда узурпация қилиниши кузатилмоқда. Ўз муштумзўрлиги билан танилган Бош ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...