Асосий мавзулар
4 сентябр 2018

Гулнорага пора берганларнинг суди бошланди (видео)

Швеция пойтахти Стокгольмда 4-сентябр эрталабдан Гулнора Каримовага пора беришда айбланаётган Telia мобил ширкатининг уч нафар собиқ рахбарлари устидан суд бошланди.

Суднинг 8-нчи залидаги судланувчилар курсисига соат 9.00 да Telia ширкати собиқ бош ижрочи директори Ларс Нюберг, собиқ молиявий директори Теро Кивисаари ва ширкатнинг Евроосиë мамлакатлари фаолияти бўйича собиқ бош маслаҳатчиси Ули Туималар келтирилди.

Бу шахслар Ўзбекистондаги Ucell фаолияти учун зарур лицензияни олиш ва Гулнора Каримованинг «паноҳида бўлиш» учун 350 миллион АҚШ доллар миқдорида пора беришда судланишмоқда.

«Изоҳ берилмайди!»

Cуд залига яқинлашаркан, журналистларга тўқнаш келган Ларс Нюберг уларнинг кўплаб саволларига: «Изоҳ берилмайди!» дея совуққина жавоб қилди.

Судга икки нафар судя Томас Зандер ва Анна Лилиенберглар хакамлик қилмоқда. Жамоатчилик вакиллари, журналистлар, адвокатлар, қораловчи томон вакиллари иштирок этмокда.

Суднинг тушгача давом этган дастлабки кисмида, махкама жараёнига оид масалалар муҳокама қилинди.

Прокурор айблови ва ширкатнинг собиқ молиявий директори Теро Кивисаари адвокатларнинг жавоби тингланди.

Пора олганлар судланувчилар рўйҳатида йўқ

Гулнора Каримованинг ўзи ва пора эвазига давлат лицензиясини беришда иштирок қилган ўзбекистонлик мулозимлар судланувчилар рўйхатида йўқ.

Telia компанияси АҚШ Адлия вазирлиги билан судгача эришган келишувида Ўзбекистонга кириш учун Гулнора Каримовага 331 миллион доллар пора берганига иқрор бўлган ва 2017 йил сентябрда қарийб 1 миллиард доллар жарима тўлашга кўнган эди.

Гулнора Каримованинг Швейцариядаги пул можароси

Сўнгги маълумотларга кўра, Швейцария томони айни пайтда,  Гулнора Каримов банк ҳисобидаги музлатилган маблағларни Ўзбекистонга топшириш жараёни устида ишламоқда.

Аммо Ўзбекистон фуқаролик жамиятининг бир қатор фаоллари Гулнора Каримованинг Швейцария банкларида сақланаётган пулларини шунчаки расмий Тошкентга топшириб юборишга шошилмасликка чақиряпти.

Уларнинг фикрича, бу маблағлар Ўзбекистонга мамлакат раҳбарияти ваъда қилаётган ислоҳотларнинг ижобий амалий натижаларига қараб, бўлиб-бўлиб қайтарилиши лозим.

11 йил бурунги Ўзбекистон билан боғлиқ коррупция жавобгарлиги

4 августда бошланган суд Ўзбекистондан мобил лицензияси олиш учун ўзбек диктаторининг қизи Гулнора Каримовага пул берганларнинг қанчалик айбдор ёки айбсизлигини ўрганмоқда.

Гарчи бу воқеа 11 йил илгари 2007 йили содир бўлган, молиявий жиноят иши олти ой тергов қилинган ва ширкатнинг собиқ рахбарларини бугун анча кучли адвокатлар астойдил ҳимоя қилмоқда.

Суд мажлисида, прокурор томонидан ўрганилган, Гулнора Каримова коррупцион схемасига оидлиги аниқланган далиллар экранга чиқариб кўрсатилмоқда. 

Маҳкама жараёни швед Телевидениеси ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали ёритилмоқда.

«Элтуз» нашри Стокгольмдаги Гулнорага пора бериш можароси бўйича суд жараёнини кузатишда давом этади.

Eltuz.com

 

Тағин ўқинг
25 сентябр 2019
«- Ака, мени бу ишда айбламанг. Сизга яна қайтариб айтаман, буйруқ юқоридан, очиғи, марказдаги МХХ идорасидан. Мен бир кичкина ...
30 декабр 2020
Кечган йил бир вақтлар Гулнора Каримова ўтказган тадбирларга ўхшаган “ëлғон” тадбирлар билан тўла бўлди. “Ëшлар форуми” “Ëшлар билан учрашув” ...
17 июн 2020
Менга берилган қамоқ жазосининг тугашига саноқли кунлар қолганида, яъни январь ойи ўрталарида ёнимга Антоненконинг чопари келди ва СПП Антоненко ...
16 май 2016
Озодлик берган хабарга кўра, «Ҳолид ибн Волид» масжидга тушган ҳайр-эҳсон эвазига солиқ қайдидан ўтказилмаган, шахсий бойлик орттириш ғарази билан ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...