Cатира
7 сентябр 2018

Ҳукумат интернетдан фойдаланишни чеклаш қарорини чиқарди

Ўзбекистон ҳукумати 6 сентябрь куни Интернет веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

Ушбу низомга мувофиқ, тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган веб-сайт ёки блогерларнинг саҳифалари суд қарорисиз ёпилиши мумкин.

Чекловларнинг уч босқичи

  1. Ҳукумат тақиқланган ахборот ресурсларини аниқлайди. Бунга Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказига турли шахслардан келиб тушган мурожаатлар асос бўлади.
  2. Ахборот ресурси реестрга (қора рўйхатга) киритилади. Бунинг учун мониторинг маркази хулосаси ва эксперт комиссияси қарори асос бўлади.
  3. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги интернет тармоғидаги ахборот ресурсларини чеклаш бўйича тадбирлар амалга оширади.

«Қора рўйхат»га тушиш сабаблари

Низомдан аён бўлишича, қуйидаги ҳолатлар веб нашрларининг чекланишига сабаб бўлиши мумкин:

«Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;

уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек, диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;

давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;

миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;

порнографияни тарғиб қилиш. гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш; порнографияни тарғиб қилиш.

Гарчи бу ҳужжат энди пайдо бўлишига қарамай, асосан, хорижда жойлашган ва Ўзбекистондан хабарларни мустақил ёритаётган веб сайтларга анчадан буён тўсиб келинади. Тўсилган сайтларнинг рўйхати узун ва уларни бирлаштирувчи жиҳат ўзбек цензураси назоратида эмаслигидир.

Масалан, «Элтуз» нашри юқоридаги тақиқ тоифаларининг бирортасига кирмайди, аммо ташкил бўлган биринчи кунданоқ маҳаллий провайдерлар томонидан тўсилиб келинади.

Низомга кўра, чекловлар уч босқичда амалга оширилади: тақиқланган ахборот ресурслари аниқланади, улар реестрга киритилади, «чеклаш тадбирлари»га киришилади.

Низомда «қора рўйхат»га тушиш сабаблари  кузатилмаса-да, «Элтуз» нашри биринчи кунданоқ маҳаллий провайдерлар томонидан тўсилиб келинади.

Ўзбекистонда ёпиқ сайтларга прокси орқали киришга аллақачон кўникишган.

«Мамлакатни ишғол қилган Интернетни қандай чеклаш мумкин?» дея ҳайратланади рассом Туз.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 май 2019
“Шома менинг ёнимга келиб, тиззамга тепди. Мен “Ҳе, онангни…”, деб унинг устига қараб юрдим. Шома столи ортига қочди ва ...
9 ноябр 2017
2017 йилги пахта теримида «Умумхалқ ҳашари» шиори остида бюджет идоралари ходимлари, жумладан, ўқитувчилар меҳнатидан тобора кенгроқ фойдаланилмоқда. Сирдарё вилоятидан ...
12 декабр 2023
Cанкт Петербургнинг «Красное Село» туманида уч нафар Ўзбекистонлик бола Ленин кўчасидаги «Мангу олов»ни ўчириб қўйишди, дея ёзмоқда Россия нашрлари. ...
6 июл 2017
Ўзбекистонлик адиб ва руҳшунос олим, бир қанча ҳикоялар ва шеърлар муаллифи Маҳмуд Йўлдошев 2-июл куни ўзининг аудиокитобини чоп этди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...