Асосий мавзулар
19 март 2019

Наргиза Раҳимованинг аччиқ тажрибаси раҳбарларнинг ижтимоий тармоқдан қочишига сабаб бўлмайдими?

Ўтган ҳафтада ўзбек ижтимоий тармоқларида энг кўп баҳс-мунозараларга Наргиза Раҳимова (Саидова) бош сабабчилардан бири бўлди.

У “қадимчи”ларнинг шундай зарбаларига учрадики, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари уни ўз муҳофазасига олишга мажбур бўлди.

Шу пайтгача ижтимоий тармоқларда таҳдидга учраган ўзбекларни Ўзбекистон кучишлатар тизимлари ўз муҳофазасига олганини эшитганимиз йўқ эди.  

Тасанно. Биз ҳам дунё стандартларига етишиб боряпмиз. Инсоннинг барча ҳуқуқлари ҳар доим шу даражада ҳимоя қилиниши керак!

Наргиза Раҳимова давлат мулозими – Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбарининг ўринбосари ўлароқ, жамиятнинг муайян қатлами назарида қовун тушириб қўйиши билан боғлиқ воқеани эсга олиб нима демоқчимиз?

Гап шундаки, илгарилари ўзбек мулозимлари жамият билан деярли мулоқотга бормас эди. Ўзбекистонда сиёсат ҳақидаги ҳам, иқтисодиёт ҳақидаги ҳам очиқ гапларни фақат бир киши – эндиликда марҳум президент Ислом Каримов айтарди.

Ўша пайтларда ҳатто ташқи ишлар вазири журналистлар билан очилиб мулоқот қилганини биров эслолмаса керак. У ҳам гапирганда, албатта, “президентимиз таъкидлаганидек”, “давлатимиз раҳбари раҳнамолигида” каби ҳимоякор иловалар панасида сўзларди (ва айрим ўзгаришларни айтмаса, ҳозиргача аҳволи шу).

Мулозимларнинг халқ билан очиқ мулоқотдаги тажрибасизлиги бугун уларнинг эркин баҳс-мунозараларга киришишига тўсиқ бўляпти назаримизда.

Ҳозир ҳам икки гапнинг бирини “президентимиз” билан бошлайдиган мулозимларнинг мулоқот майдонларида хато сўзлаб қўйишдан чўчиб тургани сезилади.

Шунга қарамай, амалдорларнинг ижтимоий тармоқларда кўрина бошлагани, аввалдан танлаб олинмаган аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказаётгани барибир ижобий ҳолатдир.

Наргиза Раҳимованики каби аччиқ тажриба ҳам бошқа амалдорлар учун асқатади. Зеро, улар жамият билан мулоқотда муайян қатламларнинг диний, жинсий, ахлоқий ва ҳоказо қадриятларини ҳисобга олиш кераклигини ўрганади.

Бунга билими ва фаросати етмайдиган, лавозимига номуносиб эканини кўрсатиб қўядиган амалдорларнинг эса сараги саракка, пучаги пучакка ажралиб қолаверади.

Фақат уларга Наргиза Раҳимованинг аччиқ тажрибаси тескари таъсир этиб, яна ўз қобиғига ўралиб олиб, фақат “рухсат этилган” гапларни айтишга ўтиб олишмаса бўлгани.

Энг асосийси, ҳокимият вакилларининг жамият билан мулоқотдан қочмаслиги, халқнинг кайфияти ва қарашларини ўрганиб бориши.

Зеро, уларнинг мулоқот учун очиқ бўлиши жамиятнинг тараққиётига йўл очадиган муҳим шартлардан биридир.

Сардор Азим
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 март 2020
Ассалому алайкум, ҳурматли ўқувчи!  “Вақт машинаси” рукнида эътиборингизни бугун Туркистон тарихининг советлар ҳокимияти ўрнатилган дастлабки даврига қаратамиз. Зотан, улуғ ...
3 март 2021
Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги “Катта Карчин” МФЙ “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. Ҳудуд аҳолисига 2019 йилда барча хонадонлар ичимлик сув ...
29 май 2016
Тинчлик ва хотиржамлик ҳар қандай эзгу ишларнинг дебочаси эканини ҳеч ким инкор этмайди. Лекин айнан шу эзгуликлар ортида аслида ...
19 феврал 2023
Бугун архивларни титар эканман ëзувчи Абдулла Қодирийнинг ўсмонли адабиëтини мунтазам ўқигани ва илк турк рўмон ëзари Шамсиддин Сомийдан таъсирланганлигини ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...