Кўзқараш
1 август 2019

Ўзбекистон давлати учун катта айб, Уйғур қардошларимиз бизни кечиришсин!

Ўзбекистон ҳам шармандали равишда уйғур қардошларимизга бўлаётган Хитой ҳукумати зулмини қўллаб чиққан 50 та давлат қаторига қўшилди. Адолатдан, ўз қардоши- қариндоши ёнида эмас, бир золим , зулм машинаси сафида ерини олди.

Куни кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон Ҳуқуқлари Комиссиясида 22 давлатнинг элчилари Хитой ҳукуматига чақириқ билан чиқиб Уйғур Туркларига ва Хитойдаги мусулмон халқларига бўлаётган зулмни, инсон ҳуқуқлари бузилишларини қоралаб расмий бир мурожатнома қабул қилган эдилар.

Мурожатномада Хитой ҳукуматини инсон ҳуқуқлари борасидаги халқаро нормаларга , шартномаларга амал қилишга дават қилиб, зудлик билан уйғурларга бўлаётган босимни тўхтатишга, “қайта тарбиялаш” лагерларида асирликда ушлаб турилган 2 миллиёнга яқин уйғур қардошларимизни озод қилишга чақирдилар.

Афсуски Хитой сиёсатини қаттиқ танқид остига олган бу мурожатномага қўл қўйган 22 ғарб давлатлари элчилари орасида бирорта мусулмон давлат элчиси йўқ.

На ўзини “уммат лидери” мақомида кўрадиган Эрдўғон Туркияси, нада ўзимизнинг аҳолиси мусулмон ва уйғурларга қондош бўлган “истон” ларимиз, нада дунёнинг бошқа мусулмон давлатлари бу мурожатномага қўшилишмади.

Ҳолбуки бугун дунёда мусулмон миллатлари орасида энг кўп зулм кўраётган Шарқий Туркистонлик Уйғур қардошлримиздир. Ҳолбуки бугун дунё миллатлари орасида энг кўп зулм кўраётган, миллат сифатида йўқ бўлиш арафасида турган Уйғур қардошлримиздир. Бу зулмни на Фаластин билан ва на дунёнинг бошқа ўлкаларидаги ҳодисалар билан қиёслаб бўлади.

Ислом иттифоқи, қардошлиги деган сафсатани, бу Ислом давлатлари тимсолида кўриб турибмиз афсуски. Бизнинг “қоракалар” , деспотлар, севмайдиган, мавриди келса сўкиб, лекин яшаш учун ҳуржунлари тайёр демократик европа давлатлари уйғурнинг дардига, кўз ёшига ҳамдард бўлаяпти. Бу аянчли уят бизга, умматга ва Турк дунёсига етиб ортади.

(Суратда: Тармоқда бошланган «#MenUygurman» ўзбеклар акцияси банери)

Баходир Файз
АҚШ Питтсбург шаҳри

Тағин ўқинг
5 январ 2016
Янги йил арафасида Фэйсбук саҳифаси иштирокчилари «Тошкент гўзали»ни танлашди. Актриса Олеся Недобегова бу виртуал танлов ғолиби бўлди ва у ...
28 феврал 2023
Ўзбек мулозимлари Каримов даврида ҳозиргидан анча ақлли кўринарди. Чунки гапиришмасди. Мирзиëев даврига келиб уларга тил битди. Қарасак, ҳаммаси ўқимаган, ...
19 апрел 2016
«Маънавият соҳасидаги энг жиддий хавфли таҳдид ватансизлик ғоясидир. Мафкуравий кураш арсеналида ватансизлик энг хавфли қуроллардан бири ҳисобланади», деб ёзди ...
2 октябр 2015
Кеча шармандали бир воқеанинг гувоҳи булдим. Ёзёвон йўлидаги Шаҳартепа қишлоғига бир иш билан бордим. Йўлнинг икки четини 100 дан ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...