Асосий мавзулар
5 декабр 2019

Ҳокимият Олимпи сари йўл Тошкентдан ўтмоқдами?

Тожикистон президентининг ўғли Рустам Имомалининг Душанбе шаҳри ҳокими сифатидаги илк расмий ташрифи Ўзбекистонга тўғри келди.

Бу ташриф президент Имомали Раҳмон яқин йиллар ичида ўз лавозимини ўғлига топширишига яна бир ишорадир.

Бу ҳақда гапирган ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Ғайрат Ортиқовнинг сўзларига кўра, Тожикистон президенти ҳокимиятни ўғлига қолдиришини аввалдан ҳам яшираётгани йўқ. Аммо унинг ўғлининг расмий ташриф билан Тошкентга келгани бу жараённинг сўнгги босқичига ўтилаётганидан даракдир.

“Унинг Ўзбекистон президенти томонидан юксак эҳтиром билан қабул қилингани Шавкат Мирзиёев уни ўзининг бўлажак ҳамкасби сифатида кўришидан ҳам нишонадир”, деди таҳлилчи “Элтуз” билан суҳбатда.

Унинг таъкидлашича, Рустам Имомалининг дастлабки расмий ташриф сифатида Ўзбекистонни танлаганида ҳам Тожикистоннинг ўз қўшниси билан алоқаларга жиддий эътибор қаратишини англатади. 

– Қолаверса,- таҳлилчи фикрича, – Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимият тепасида имкон қадар узоқроқ муддат қолиши тахмин қилинмоқда. Бу эса Рустам Имомалининг қўшни мамлакатдаги ҳукмронлик даври Ўзбекистон президенти билан анча муддат ҳамкорлик қилишига тўғри келишидан далолат беради.

Ғайрат Ортиқовнинг қўшимча қилишича, воқеалар ривожи Имомали Раҳмон ҳокимиятни ҳали тириклигидаёқ ўғлига беришини, ўзи эса Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев каби давлатни орқаворотдан туриб бошқариб, фарзандининг етарли даражада қудратга эга бўлишини кутишини тахмин қилишга асос бўла олади.

Имомали Раҳмон мамлакат парламентининг қуйи палатасига сайловни кейинги йил 1 мартда ўтказишга қарор қилди.

Бу парламент ҳам ҳозиргиси каби тўлалигича унинг назоратида бўлишига кўпчилик кузатувчиларда шубҳа йўқ.

Шундай экан, ҳали парламентнинг кейинги чақириғи фаолияти давомидаёқ, яъни 2026 йилгача ҳокимият тепасига амалдаги президентнинг ўғли келиши эҳтимоли юқори.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 май 2021
Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани суди 10 май куни блогер Отабек Сатторийни товламачилик ва туҳмат қилишда айбдор деб топиб, 6,5 ...
25 сентябр 2023
Жонибек деган овқат элтувчининг АҚШда клиент хотинниг эмчагини эзғилагани учун қамалиб, 20 минг дўллар иштрап тўлагани ҳақида ëздим. Тагидаги ...
9 ноябр 2019
Ҳаëтимизни қийинлаштираëтган нарсаларнинг кўпи миямизда жойлашган. Миямиздаги васваса қурти боис қурбимиз етмаса ҳам қарз ҳавола тўй қиламиз. Айни васваса ...
21 сентябр 2023
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ИИБ ходимлари маҳаллий аҳоли орасида “Боққи Тарзан” лақаби билан танилган лотереячи-стример Бахтиёрни 19 сентябрь куни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...