Асосий мавзулар
12 декабр 2019

Имон Каримова: Онамнинг ишини қийноқларда айбланган терговчи олиб бормоқда

Гулнора Каримованинг Лондонда яшаётган қизи Имон Каримова Instagram саҳифасида онаси устидан бораëтган терговга оид янги маълумотни эълон қилди.

Унинг ёзишича, Гулнора Каримованинг жиноят ишини тергов қилаётган терговчи 2018 йили “тергов ишлари”нинг бирида ноқонуний қийноқлар ва қотиллик содир этган.  

Бухоро вилоятилик терговчи Расул Йўлдошев айни пайтда аввалдан ўрганиб қолган иш усуллари ва тактикаси воситада Гулнора Каримовага ҳар сафар болаларининг исмини эслатган ва очиқдан-очиқ таҳдид қилган ҳолда босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Аввалроқ, 2018 йилда у ҳарбий суд томонидан бухоролик тадбиркор Илҳом Ибодовни калтаклаш, қийноққа солиш ва ўлдиришда айбланган эди. Терговчи Расул Йўлдошев ва “ҳамкасблари”га қарши 08/26616-18 рақамли жиноят иши қўзғатилганди. 

Таъкидлаш керакки, президент ушбу воқеалардан хабардор эди, ички ишлар бўлими ва унинг ходимлари томонидан йўл қўйилган қонунбузарлик фактлари ва суратлари ҳақида шахсан маълум қилганди ва “бу жиноятларни  содир этган терговчиларнинг фамилиялари маълум экани»ни билдирганди. 

Афсуски, адолат қарор топмади ва терговчи Расул Йўлдошев ҳозир нафақат амалда қотилликда иштироки учун жазосиз қолди, балки лавозими оширилиб, Ўзбекистон Бош прокуратурасининг ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси, подполковник ва, шунингдек, адлия маслаҳатчиси бўлди. У ишларни ўзи ўрганган тарзда амалга оширишда давом этади. Бу эса ҳукуматга Гулнора Каримованикидек буюртма ва сиёсий ишларни юритишда қулай бўлишига замин яратиши кўриниб турибди. Ҳукумат президентнинг ўзи ноқонуний хатти-ҳаракатларда айблаган бу терговчига қарши қонунда белгиланган қоидаларни қўллаши эҳтимоли кам. Аксинча, у шунда сиёсий ишлар учун бир восита вазифасини ўтайди ва ҳукумат бу каби кимсаларни мукофотлашни хуш кўради”, дейилади 9 декабрь куни Имон Каримова эълон қилган маълумотда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 май 2017
Алишер Усмонов 18 май куни Навалнийга видеомурожаатини ўзининг ютуб каналига қўйди. «Сен филга қараб акиллаётган кўппакка ўхшайсан. Туф сенга, ...
30 декабр 2020
Кечган йил бир вақтлар Гулнора Каримова ўтказган тадбирларга ўхшаган “ëлғон” тадбирлар билан тўла бўлди. “Ëшлар форуми” “Ëшлар билан учрашув” ...
3 август 2021
Cамарқанднинг Ургут тумани Ғўс қишлоғида 21 июль куни бошланган норозилик ғалаёни 4 кун давом этди, автоматлар билан қуролланган кучишлатар ...
3 март 2022
Ўзбек мигрантининг Путинга мурожаати телеграмда элга овоза бўлди. «Здараствуйте, Путин Валадимирович ака. Я мигрант Ўзбекистона. Дайте мне аружия. Я ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...