Cатира
10 март 2020

Автомобиль нархи ошди – одамлар шошди

«UzAvto Motors» АЖ 9 мартдан автомобиллар нархини 3 фоиздан 21 фоизгача оширганини маълум қилди. 

Билдирилишича, оддий аҳоли сотиб олиши мумкин бўлган харидоргир автомобиллар нархи оширилган. Улар орасида Spark, Nexia, Lacetti бор.

Шундай қилиб, Sparkнинг нархи модификациясига қараб 10-21 фоиз, Nexiaники 15-19 фоиз, Lacettiники эса 3 фоиз ошди.

Шусиз ҳам аҳоли чўнтаги кўтармайдиган Tracker, Trailblazer, Equinox, Traverse ва Tahoe автомобиллари нархлари эса ўзгаришсиз қолдирилди.      

Сир эмас, Ўзбекистонда тадбиркорликни эндигина бошлаган одам борки, ўзбеклар орасида «бўлка нон» деган ном билан шуҳрат қозонган Damas автомобилини сотиб олишга чоғланади. Шу боисдан бўлса керак, Damas русумли автомобиллар нархи мунтазам равишда ошиб боради.

Масалан, 2020 йил 8 мартгача 62 750 539 сўм бўлган Chevrolet Damas VAN нархи ва эски нархи 64 696 586 сўм бўлган Damas DLX нархи бугун 21 фоиз ошиб, 75 928 000 ва 78 283 000 сўмни ташкил қилмоқда. 71 349 654 cўмлик 11 фоиз ошган Damas LABOнинг нархи эса 79 198 000 сўм бўлган.

Chevrolet Spark LS M/T нархи 10 фоиз (эски нархи — 66 602 502 сўм), Spark LT A/T нархи эса 21 фоиз кўтарилди (эски нархи — 76 745 952 сўм). 

Chevrolet Cobalt ЛТ с/к нархи 10 фоиз (эски нархи — 87 060 777 сўм), Cobalt LTZ A/T 14 фоиз ошди (эски нархи — 100 777 630 сўм).

Chevrolet Nexia LT M/T 15 фоиз (эски нархи — 75 930 613 сўм), Nexia LTZ A/T 19 фоиз (эски нархи — 89 062 015 сўм), Nexia LT M/T Optimum Plus 15 фоиз (эски нархи — 78 189 036 сўм), Nexia LTZ A/T Elegant Plus 19 фоиз қимматлади (эски нархи — 91 320 438 сўм).

Chevrolet Lacetti нархи 3 фоиз (эски нархи — 111 116 080 сўм), Chevrolet Lacetti (ГБО) SX 3 фоиз (эски нархи — 119 696 350 сўм), Chevrolet Lacetti CDX A/T Elegant Plus 3 фоиз кўтарилди (эски нархи — 134 104 347 сўм).

Албатта, келтирилган бу нархларга «ўзимизга мос, ўзимизга хос» бўлган «шапка», «кепка», «қистир-қистир» учун тўланадиган нархлар қўшилмайди.

Ижтимоий тармоқларда автомобилларнинг янги нархига доир норозиликлар, харидорларнинг хавотири билдирилган хабарлар урчиб кетгани боис «UzAvto Motors» АЖ расман жавоб берди

Расмийга кўра, Ўзбекистонда автомобиллар нархи ошмаган, дея  қуйидагича изоҳ бермоқда.

Гап шундаки, 2020 йилдан бошлаб «UzAuto Motors» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган янги комплектациялардаги «Spark», «Cobalt», «Lacetti» автомобиллари жаҳон стандартларига оид техник регламентга амал қилган ҳолда баъзи қўшимча опциялар билан жиҳозланмоқда.

Шу боис, мазкур опцияларнинг белгиланган нархи автомобиль нархига қўшимча сифатида қўшилган. Яъни автомобил нархи ўз-ўзидан эмас, қўшимча опция ўрнатилгани учун бироз ошган.

Мазкур ҳолат дилер ва харидор ўртасида тузиладиган шартноманинг 2.4 бандида ҳам келтириб ўтилган.

Шунингдек, шартнома шартларига кўра, қўшимча опциялар киритиш билан боғлиқ равишда автомобиль (товар) нархи ўзгарган тақдирда харидор ўз хоҳишига биноан тўланган тўлов суммани қайтариш шарти билан товарни қабул қилишдан воз кечиши, қийматдаги фарқни тўлаши ёки товарни етказиб берилиши мумкин бўлган бошқа модель ва модификациядагисига алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Қуйидаги жадвалда қўшимча опциялар, уларнинг тури ва нархи бўйича батафсил маълумот келтирилган: 

«UzAvto Motors» компанияcи ишлаб чиқараётган алоҳида моделларнинг нархлари охирги марта 2018 йили ўртача 7,7 фоиз оширилган.

Бундан сал олдин эса маҳаллий автомобиллар нархи қўшимча опциялар ҳисобига «қисман ошганлиги» маълум қилинган. 

Буни «UzAuto Motors» компанияси раҳбарияти 2018 йил охирида бир қатор имтиёзлардан маҳрум қилингани, 2019 йилдан бошлаб фақат ҚҚС тўловидан озод қилингани, 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб эса компания бу солиқни ҳам тўлай бошлагани билан изоҳлаган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 январ 2017
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг мактуби менга 25 йиллик журналистик фаолиятимда ҳукумат тарафидан ёпилган ва мен ишлаган «Эрк», «Муносабат», ТВ ...
9 сентябр 2018
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги «Омина» жоме масжиди имом-хатиби Фазлиддин Пардаев ишдан олинди. Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг «Элтуз»да мавжуд бўлган 675-буйруғига ...
27 апрел 2023
Ўлмасни худой, синмасни кулол яратмас. Одам ҳам қарийди. Шу боис пенсия ëши белгиланган. Ëши бир жойга борган одам давлатни ...
18 октябр 2016
Ўзбекистон нашрларини кузатиб, интернет тўғрисида турли ваҳималар, унинг зарарини кўпиртириб кўрсатиш барча нодемократик тузумлардаги матбуотга хос хусусият, деган тўхтамга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...