• Фото: БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш, Твиттердаги саҳифасидан
Асосий мавзулар
6 апрел 2020

Карантин оилавий зўравонликларнинг авж олишига сабаб бўлмоқда

Қирғизистоннинг Чуй вилоятида бир кунда икки ўспирин ўз жонига қасд қилгани ҳақида “Озодлик”нинг қирғиз хизмати хабар берди. Маҳаллий ички ишлар идораси тасдиқлашича, ўлим ҳолатлари 29 март куни Иссиқ Атин туманидаги иккита қишлоқда содир бўлган. 

Бундан аввал, 16 март куни карантин эълон қилинган кундан бошлаб икки ҳафта ичида Иссиқкўл вилоятида 5 нафар ўспирин ўзини ўлдирган эди. Бу ҳақдаги хабарни “Озодлик” радиоси ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги вакили Эльмира Усеновадан иқтибос келтириб билдирган эди.

“Булар 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар. Улар оилалардаги турли келишмовчиликлар туфайли ўз жонига қасд қилишган», деди Усенова.

Дунё аҳолисининг чорак қисми уйида қолишга мажбур бўлаётган бир пайтда оилавий зўравонликлар муаммоси кескинлашмоқда. 

БМТ бош котиби Антониу Гуттериш 6 апрель куни эълон қилган видеомурожаатида карантин пайтида оилаларда зўравонлик ҳолатлари авж олганини маълум қилди.   

“Cўнгги ҳафтада иқтисодий ва ижтимоий босим ҳамда қўрқувнинг кучайтирилгани ортидан оилаларда глобал зўравонлик даражаси ортганига гувоҳ бўляпмиз”, деди Гуттериш.

Унинг сўзларига кўра, айрим аёллар изоляцияда бўлиш зарурати туфайли шафқатсиз муносабатга мойил ўз жуфтлари “тузоғи”га тушишган. Айрим мамлакатларда аёлларнинг бу юзадан шикоятлари икки баробар кўпайган.

«Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва тиббиёт муассасалари иши кўпайган, зўравонлик қурбонларини қўллаб-қувватловчи маҳаллий гуруҳларга эса ресурс етишмаяпти», дея таъкидлади Гуттериш.   

Муаммони ҳал қилиш учун БМТ бош котиби ҳукуматларга зўравонлик жабрдийдаларини қўллаб-қувватловчи нотижорат ташкилотларга молиявий ёрдамни кўпайтириш, дорихоналар, озиқ-овқат дўконларида хавф-хатар ҳақида хабар етказиш авария тизимларини ўрнатишни, шунингдек, вақтинчалик бошпаналарни ҳаётни қўллаб-қувватлайдиган муассасаларга тенглаштиришни таклиф қилди. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 июн 2021
Бу табиат ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида жамоатчиликнинг халқаро банкларга қандай таъсир ўтказиши мумкинлиги ҳақида Бенквоч томонидан тайёрланган ...
10 ноябр 2017
9 ноябрь куни Тошкентга Пуйоль келди, биласиз-а? Карлес Пуйоль «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси. Жамоа тарихидаги энг зўр ҳимоячи. 2007 йил ...
30 август 2022
Шейн Ҳаррис, Карен ДеЯнг, Изабель Хуршудян, Эшли Паркер ва Лиз Слай Ушбу мақола The Washington Post газетасининг АҚШ иттифоқчиларини ...
10 феврал 2021
АҚШнинг навбатдаги 46-президенти ҳам яна ўша қароргоҳ – Оқ уйга кўчиб ўтди. Ўзбекистонда эса президентнинг учта қароргоҳи бор – Оқсарой, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...