Document UZ
21 май 2020

Тошкент шаҳри маданият марказининг ходимлари карантинда ишдан бўшатилди

Тошкент шаҳри марказий маданият марказининг камида 7 нафар ходими карантин даврида ишдан бўшатилди. 

Марказ администратори Шуҳрат Тоҳиров ходимлар, жумладан, унинг ўзи ҳам жорий йилнинг 6 февралида Маданият вазирлиги тафтиш гуруҳи ўтказган мажлисдан кейин бир ой ўтиб, марказ директори Зоҳида Умарованинг буйруғи билан бўшатилганини «Элтуз»га билдирди.   

Қўшиқчи Ирода Аллаберганова уни ва ҳамкасбларини Маданият маркази директори Зоҳида Умарова устидан шикоят ёзишгани учун қасддан бўшатишганини иддао қилмоқда.

Маданият марказининг “Ритм” рақс дастаси саҳналаштирувчи режиссёри лавозимида ишлаган Ирода Аллаберганова ўз меҳнат дафтарчасини 6 май куни почта орқали олганини айтади.

“Мен ишдан бўшаш ҳақида ариза бермаганман. Марказ директори Зоҳида Умарованинг ўзи ўтган сана билан буйруқ чиқариб, бизни ишдан бўшатяпти, меҳнат дафтарчамизни эса почта орқали уйимизга жўнатяпти”, деди у.

Унинг билдиришича, марказнинг 7 нафар ходими 2020 йилнинг 3 январида Тошкент шаҳри ва Юнусобод тумани прокуратураларига шикоят ёзишган. Шундан сўнг 6 февралда Маданият вазирлиги аризани текшириш учун ишчи гуруҳ юборган.

“Биз ҳамкасбларим билан директоримиз Зоҳида Умарованинг мукофот пулларимизни ўзлаштираётгани юзасидан шикоят қилганмиз. Йиғилишдан кўп ўтмай, бизни ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ чиқариб, меҳнат дафтарчамизни почта билан уйимизга жўнатяпти”, дейди Аллаберганова.

Вазирлик ишчи гуруҳи 2020 йил 6 февралда тасдиқлаган маълумотномага кўра, “марказда молиявий масалалар, хусусан, ходимларнинг иш ҳақларини ўзлаштираётганлиги, ҳақиқатда ишламаган ходимларга иш ҳақи ажратаётганлиги, берилмагани, пул маблағлари талон-тарож ҳолатлари юзасидан” далолатнома тузилган.

“Марказда меҳнат қонун ҳужжатларига амал қилмаган ҳолда ходимларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномасини қайд этиш китобида 2019 йил учун 111 та буйруқдан 22 та буйруқ қайд этилган бўлса, қолган 89 та буйруқ қайд этилмаган”, дейилади, жумладан, маълумотда.

Марказ администратори Тоҳировнинг сўзларига кўра, ишдан бўшатилганлар режиссёр, қўшиқчи,  раққоса ва администратор каби лавозимдагилардир. У бўшатилганлар ўрнига ким тайинланганини ҳозирча билмаслигини айтади, чунки марказнинг ўзи карантин учун ҳамон ёпиқлигича қолмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 июл 2016
Сурхондарëнинг Қумқўрғон туманида туғилиб Беҳзод номли рассомлик институтини тугатган 26 яшар Адолатхон Тошкентда яшаб ижод қилади. Асосан китоб графикаси ...
2 октябр 2020
«Элтуз»да эълон қилинган мақола ортидан Наманган шаҳри прокуратураси мулозимлар олдида ўзига ўт қўйган 35 яшар Гуландом Дедабоеванинг ўлими юзасидан ...
11 феврал 2022
Азиз ва мукаррам, ҳар бири дуру жавоҳирлар каби қадрлиларим. Мабодо хафа бўлиб, ғам-ғуссага ботган, ишингиз юришмаган бўлса, бошлаган ишингиздан ...
21 феврал 2021
Президент Мирзиёев Наманганда Шавкат Абдураззоқовни вилоятнинг янги ҳокими этиб тайинлади, Уйчи туманидаги тўртта сектор раҳбарини ишдан олди, Чустдаги тўқимачилик ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...