Асосий мавзулар
17 январ 2021

Насафий: “Қўшиқ ўғриси эмасман”

Насафий тахаллуси билан ижод қилаётган 23 ёшли қўшиқчи Азизиддин Акмалов ўзининг маъмурий жавобгарликка тортилганини интернетда тарқалган хабарлар орқали билганини маълум қилди. 

Унинг “Элтуз”га айтишича, унга ҳеч ким жарима тўлаши ҳақида хабар бермаган.

“Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамоат бирлашмаси томонидан Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ижросидаги “Қора кўзли санамжон” қўшиғи ва шеърини муаллифнинг розилигисиз, асар яхлитлигини бузган ҳолда ижро этиб, уни интернетда тарқатаётган ва бунинг ортидан моддий манфаат топаётган экансиз, деган қабилида қўнғироқ бўлди. 

Биз бунинг асоссизлигини исботлаб ариза билан мурожаат қилдик. Мен Усмон Азимнинг шеърини эмас, марҳум шоир Охунжон Ҳакимовнинг шеърларини қўшиқ қилиб куйлаганман. Мен буни ўз аризамда ҳам айтиб ўтганман. 

Ҳеч кимнинг ижодини ўғирламаганман ва бузмаганман. Менинг йўналишим на Шерали Жўраевникига, на бошқаникига яқин. Менинг ўз услубим, уларнинг алоҳида йўлим бор”, деди Насафий “Элтуз” билан суҳбатда.

Интеллектуал мулк агентлиги матбуот котиби Феруз Жўраевнинг “Элтуз”га айтишича, томонларнинг аризаси икки ой давомида экспертлар томонидан ўрганиб чиқилган.

– Экспертлар хулосасига кўра, суд Насафийни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган, деб топди, – деди Феруз Жўраев. – Унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, яъни 669 минг сўм жарима жазоси тайинлаган. Томонлар норози бўлса, иш яна кўриб чиқилиши мумкин.

Қўшиқчининг маъмури Зоҳид Жабборов “бугун одамлар Насафийни эшита бошлагани, тушуна бошлагани”ни таъкидлади. 

“Ёшликда нималар бўлмайди. Билиб-билмай, янгилик қиламан деб яратган имижи туфайли унга тошлар ёғилди. Аслида у ҳаётда унақа эмас. Жиддий, ёшига мос кийинади. 

Энг муҳими, санъатни тушунади. Туғма истеъдодли бола. Ўша овоза бўлган имиж – соч бўяш, ноодатий мўйлов ва кийимлар барчаси клип учун қилинган. Буни Насафийнинг клип учун яратган образи, деб қабул қилиш керак. 

Бугунги кунда Насафий билан хайрия концертлари ўтказяпмиз, меҳрибонлик уйларига, мактабларга бориб совға-саломлар улашиб келяпмиз. Насиб этса, карантин очилгандан сўнг гала концертлар, яккахон концертлар ўтказиш ниятимиз бор”, деди Зоҳид Жабборов “Элтуз” билан суҳбатда.

Тағин ўқинг
14 январ 2016
2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун Россия ҳудудидан чиқиш фақат Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорти бўлган тақдирдагина ижозат ...
30 ноябр 2021
Eurasianet нашри президент Мирзиёевнинг Россияга ташрифи Ўзбекистоннинг Россия етовидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши керакми ёки йўқлиги ҳақидаги қизғин баҳс-мунозараларга ...
5 июл 2017
Истанбулнинг Пендик туманида ўзбек фоҳишалари ва полиция ўртасида юз берган қочди-қувдида икки аëл яраланди. Ҳуррият газетаси муҳбири Муслим Сариëрнинг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...