«Элтуз»га мактуб: Сариосиё туғруқхонасида ота-оналар таланяпти
Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани тиббиёт бирлашмаси туғуруқхона бўлимида очиқчасига чақалоқнинг ота-онаси ёки яқин қариндошларидан туғруқ жараёнида қатнашган врачлар камига 30 000 дан, ҳамширалар 15 000 – 20 000 дан ҳар йўл билан мажбурлаб олишяпти.
Азбаройи она билан болага яхши қарасин, деб индамай беришяпти. Акс ҳолда онагаям, болагаям ҳеч ким қарамайди. Чақалоқда қандайдир касалликка қарши эмлаш бор экан. Улар буни ҳам пулга чақишиб, 15 мингдан пуллашяпти.
Буларни бошимдан ўтгани учун ёзяпман. Менга-ку бор эди, бердим – тасаввур қилинг, пули йўқ одам келса қандай аҳволда тушади? Аллоҳ асрасин, қабулхонага кирганингиздан 20 та оқ қоғоз олиб келинг, деб ола-ол бошланар экан.
Бунга масъуллар бир эътибор беришса яхши бўларди.
Сариосиёлик Акрамжон мактуби