Аудио-китоб
8 январ 2022

«Кечир, амма!» 1-қисм

Ҳикоямиз қаҳрамони қирқ билан эллик орасидаги деҳқонободлик йигит. Тошкентнинг эски пединститут яқинидаги Бобур кўчасида, тўрт қаватли ғиштин уйлардан бирида яшайди. Расман электросетда пул ундирувчи бўлиб ишлайди. Аммо асосан шаҳар кўчаларида таксичилик қилади.

Қаҳрамонимизнинг исми Холли фамилияси Бердиев. Бўйнида катта холи билан туғилгани учун Холли деб исм қўйишган. Тошкентда у хотини Комила билан яшайди. Бир ўғил бир қизи бор.

Комила Холлига узоқ қариндош. Комиланинг пасспортдаги исми Камилла. У туғилганида Холлининг аммаси унга бу исмни қўйган. Фортепиано муаллими бўлган амма италиян бастакори Вивальдига содиқ мурид эди.

Қариндошлардан бирининг оиласида навбатдаги қиз туғилиб, исмини қиз туғилиши «Тўхтасин» дея Тўхтахон қўйишмоқчи бўлганида амма бунга қарши чиқиб, замонавий исм қўйишни таклиф қилган. Хуллас, Деҳқонобод тоғ-тошларида туғилган қизга Камилла деб исм қўйилди. Камилла бу бастакор Вивальдининг онаси венециялик Камилле Каликчиодир. Деҳқонободлик Камилла ҳали бешикдалигидаëқ ундан 8 ëш катта Холлига унаштирилиб қўйилди.

Шу ўринда амма ҳақида гапирсак.

Айтганим каби, амма фортепиано муаллими. Амманинг исми Тўлғаной.1973 йили Қарши шахрида янги очилган маданият саройида 10 яшар деҳқонободлик Тўлғаной исмли қиз фортепионада Вивальдининг «йил фасллари» композициясидан парча чалиб беради. Маданият саройи очилишида қатнашган СССР маданият вазири Екатрина Фурцева бу қизни олқишлаб, ўзи билан Москвага олиб кетади. Тўлғаной Москвадаги Гнесиных мусиқа мактаби фортепиано бўлимида ўқийди. Ўша пайтда Чехословакия пойтахтида бўлиб ўтган Вивальди мусиқа фестивалида қатнашиб, Чехославакия фортепианочилар уюшмаси дипломини олади.

Москвадаги Гнесиных мактабида ўқиб юрган пайтида Тўлғаной ўпкасини шамоллатади. 9-синфни битириб, Деҳқонободга қайтади. Бу пайтга келиб Тўлғанойнинг хомийси Фурцева аллақачон ўлиб кетган эди. Деҳқонободдаги мактабда ўнинчи синфни битирган Тўлғаной Тошкентдаги Низомий номли пединститут мусиқа бўлимига ўқишга киради. Битиргач уни институтда ўқитувчи қилиб олиб қолишади. Бобур (ўша пайтда Педагоглар кўчаси) кўчасидан квартира беришади. Ҳозир Холли яшаëтган квартира бу. Аммо Москвада орттирган касал боис Холлининг аммаси Тўлғаной 23 ëшида оламдан ўтади. Эр қилмаган Тўлғаной ўз уйини жияни Камиллага васият қилиб қолдиради. Деҳқонободда тузук қуруқ ишни бошини тута олмаган Холли Камилага уйланиб, Тошкентга кўчиб келиб, амманинг уйида яшай бошлайди.

Васиятга кўра, уйнинг бир бурчагидаги Zimmerman деган Прагадан келтирилган пианино ва унинг ëнида турган қора эбонит телефон аппарати ва девордаги икки ромкали лавҳа жойидан жилмаслиги шарт. Лавҳалардан бири Чехословакияда берилган диплом, яна бирида эса Антонио Вивальди портрети эди. Бутун уй ўн марта ремонт қилинган бўлса ҳам, шу бурчак ўзгаришсиз қолаëтган эди.

Ҳикоянинг давомнини Холлининг ўзи айтиб беради.Холлининг ҳикояси «Тошкентда яшашнинг ўзи бўлмайди. Яқин яқинларгача пропискасиз учаскавой ментга ўлпон тўлаб яшадим. Ишим «нервинний». Ҳеч ким светга пул тўлашни истамайди. Электросетдан оладиган ойлигим етмайди. Кредитга олган Нексия билан кира қиламан. Бугун кредитни ëпмасанг, мошинангни сўт орқали тортиб оламиз, деган хат келди. Ўзи катта сумма эмас. Тўрт миллион саккиз юз минг сўм. Аммо қани шу сумма. Қарз сўраб йиғлаб борсанг, увиллаб, ҳўнграб чиқишади. Ҳеч кимда ортиқча пул йўқ. Йўқ и всё. Нима қилай? Берсанг бер ўша сўтингга, истасанг обчиқиб отиб таша. Йўқчилик жонимга тегди. Уйда ҳеч вақо йўқлигидан хотин болларни олиб, Деҳқонободдаги энасини уйига кетган. Қариндошлар бир қошиқдан берса тўйишади.»

Телефон

Шу гапларни ўзига ўзи гапирган Холли кийимини ҳем ечмай ўринга чўзилди. Туш кўрди. Тушига аммаси кирибди. «Холлижон болам, нега менга телефон қилмайсан? Аммажонинг сени соғинди,» деди раҳматли амма. Холли чўчиб уйғонди. «Қанақа телефон? Аммам замонида сўтка йўқ эди-ку.» Бирдан бурчакдаги қора телефон жиринглаб бошлади. Ўша эбонитдан бўлган қоп-қора телефон. Бу телефон 1989 йилдан бери ишламай ëтган ўлик матоҳ эди. Нега жиринглади? Холли карахт бўлиб, телефонга қараб турарди….

Рассом Туз

(давоми бор)

Тағин ўқинг
18 ноябр 2021
Жорий йил 18 ноябрь куни соат 16.00 да Халқ депутатлари Ўртачирчиқ тумани кенгаши доимий комиссияси Халқ демократик партиясидан депутат ...
17 октябр 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябр куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни қабул қилди. Лондондаги Шарқшунослик ва Африка тадқиқотлари марказининг ...
18 июл 2017
Мобил телефонини ҳожатхона чуқурига тушириб юборган наманганлик аёл ёллаган икки ишчи ва уларни қутқармоқчи бўлган врач ҳалок бўлди. Samsung-Galaxi ...
3 апрел 2024
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси рахбарияти устидан навбатдаги шикоят мактуби Элтузга етиб келди. Уни тағин Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида фаолият юритиб, қозони ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...