Асосий мавзулар
15 июл 2022

РТдан ваъз: Муҳимни номуҳимдан ажратиш аҳамияти

Оч киши нима дейдир? Кеча ҳали заптрак қимасдан биннасалар ëзувдим¸ яхши муҳокама бўлди. Бугун ҳам югур-югур билан бўлиб озонги чой ичилмай қолди. (Мен ўсган қишлоққа эрталаб тўйиб овқат ейиш ритуали етиб бормай қолган) Хуллас, бу ëзганим ҳам қорни оч одамнинг деганидир. Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор? Хўш, қорни оч одам нима ҳақида ўйлайди унда? Қорни оч одам бир бурда нон ҳақида ўйлайди. Имоннинг устуни нондир. «Очдан қоч» дегани ҳам шу.

Менинг очлигим чўнтагимдаги пулим билан эмас иш режимим билан боғлиқ. Югуриб юриб бир нарса кавшангандан кўра кечқурун ишни тугатиб, бемалол қўйнинг духопкада пиширилган қўлини ейишни маъқул кўраман. Орнитологларнинг ўгранишича, қуш парвоз қилаëтган пайтида  емак емас экан. Ë ейсан ë учасан деган диллемма. Муддао.

Бу алмойи жалмойи киришдан кейин асосий айтмоқчи бўлган гапимга ўтсам. Бу гапим «муҳим нарса ва муҳим бўлмаганни» ажратиш ҳақида. Айтайлик, сиз изқуварсиз. Бир зўравон педофил ëки қотилни жиноят устида кўриб, қувиб кетаяпсиз. Қотил йўлда кетаëтган трамвайга чиқиб олди. Сиз уни ортидан трамвайга чиқдингизу аммо билет олмадингиз. Контролёр келиб сизни штраф қилмоқчи. Бу ҳолатда сизнинг билет олмай ҳуқуқбузарлик қилганингиз – иккинчи даражали. Чунки сиз жамият учун хатарни олдини оляпсиз.

Жамият буни тарозига қўйиб, сизни ҳақ деб тошиши жоиз. Яна бир мисол. Таниқли журналист¸ Британия ватандоши Шоҳида Ëқуб Европа иттифоқнинг 25 давлатининг қалбаки паспортини  сотиб олиб ЕИ чегалараларини кесиб ўтди. Қалбаки паспорт сотиб олиш – жиноят. Аммо Шоҳида шу мавзуни матбуотда ëритиш ва жамиятни хатардан огоҳ қилиш учун бу ишга қўл урди ва Британия жамияти олқишига ноил бўлди.

Энди яна бир мисол берсам. Ўткан асрнинг охирларида Урганч бозорида гуруч сотадиганлар кечқурун бозор ëпилганидан кейин қопларини қолдириб кетаверардилар. Бозор ëнидаги бир одам шайка тузиб, ҳар куни кечқурун ўша қоплардан озроқ гуруч ўғирлашни тизимли йўлга қўйган эди. Халқ уни биларди. Лекин бу одам йилда икки ëки уч марта ўғирлаган гуручини бир қисмидан палов пишириб, халққа садақа қилиб турарди. Садақага келган паразит имом бу ўғрини мақтаб дуо қилар ва халқ ҳам текин томоқ берган ўғрини мақтарди. Бу ерда одамлар учун ўғрининг тизимли жинояти эмас у берган бир сиқим текин палов муҳим бўлган.

Мамлакатда гангстрезимни жорий қилиб одамларни қақшатган президент қизи Гулнора Каримова ҳам етимларни тўплаб суннат қиларди. Аҳмадбой ҳам тўрт марта суннат бўлган етимларни детдомдан ижрага олиб келиб бешинчи марта «суннат » қилиб элга ош берарди. Мирзадан тортиб Шералигача Аҳмадбойни текин овқатини еб, дуо қилишарди. …

Мисол қисми тугади. Энди хулоса. Муҳимни номуҳимдан ажратсангиз, вақтингиз тежалади. Муаммони у пайдо бўлган даражада ҳал қилиш мумкин эмас. Сиз кейинги босқичга кўтарилиб, ушбу муаммодан юқорига кўтарилишингиз керак.

Рассом Туз

Тағин ўқинг
26 октябр 2018
Ҳеч нарса ўз-ўзидан келмайди, жанг қурбонсиз бўлмайди. Мажбурий меҳнат батамом тугатилиши учун яна кимлардир қурбон бўлиши керак шекилли. Андижон ...
12 сентябр 2017
2017 йилги пахта мавсуми кенг миқёсдаги давлат муассасалари ходимларидан «кўнгилли равишда пахта теримида қатнашиш» тилхатини ёздириб олиш талаби билан ...
16 феврал 2022
Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли “Дисковер инвест” қурилиш компанияси ишчиларига ҳар йили анъанавий равишда тўлаб келинган йиллик рағбатлантирувчи ...
30 декабр 2019
Ўзбекистон «Эрк» Демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ 1991 йилнинг декабрида бўлиб ўтган президентлик сайловида қатнашган эди. Айни воқеагача ва ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...