Асосий мавзулар
14 октябр 2022

РТдан ваъз: Доллар олма – дуо ол!


Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.

МС: Туз оға эшитдингизми ўрислар ўзини юртиндан тўда тўда пода пода ўрда ўрда бўлиб қочоб галибди. Тошкентда товуқнинг катагиҳам ойига минг доллар бўлибди. Инсоп қани. Шу ўрисни минг долларидан кўра қашшоқ истудентни дуоси яхши эмасми. Доллар олма дуо ол дуо доллар эмасми?
РТ: Капитализмда хусусий мулк – муқаддас. Бозор экономикаси талаб ва таклиф деган мантиқ асосида ишлайди. Тошкентлик Рихситилла ўз мулки бўлган уйни истаса, бозор кўтарган нархда истаган одамга беради.
МС: Икки хонали уйни 1000 долларга ўрисга бергунча деҳқонободлик истудент бачаларга ярим нархида бериш керак . Шунда одалат тантана қилади.

РТ: Матчонбой, икки хонали уйни 1000 долларга ўрисга бергунча деҳқонободлик истудент бачаларга ярим нархида бериш керак деб ақл ўргатишинг қонунга ва бозор иқтисоди қоидалирига тўғри келмайди.
Рихситилла уй сотиб олганида «уй қиммат экан¸ кўплаб кўмаклашиб ëрдам берворийлик¸ бечорани елкаси зирқирамасин,» деб, ҳеч ким айтмаган. Уй фақат паспортига қашшоқ деб ëзилган ўзбекка ижарага берилсин деган қонун ҳам йўқ. Қолаверса, фақат тест ëдлашдан нарига ўтмайдиган, микрофон тутиб жамият ривожи ëки Россия босқини ҳақида савол берсангиз: «сиëсатга арлашмайман» ëки «Зеленский – клоун» дейдиган умуртқасиз яратиқлар қурби келса ўқисин, бўлмаса, кўрпа тўшагини кўтариб, деҳқонободга қайтаверсин.
Рост24га интервю берган аксар ëшлар «сиëсатга аралашмайман», деб, ҳўл совун каби журналист қўлидан сирғалиб қочиб кетишди. Сиëсатга сен аралашмасанг, сиëсат сенга аралашади. Ўзбекистоннни Россиянинг орқа ҳовлисига айлантирган ҳукумат сиëсатига қарши чиқдингми? Ўзбек раҳбарияти¸ хусусан Сапоевнинг Жириновский кўтига лаган тутиб ялтоқланганига эътироз билдирдингми? Йўқ албатта. Ë ота энанг эътироз билдирдими? Йўқ албатта.
Ота-онанг сайловда кимга овоз берди? Албатта ҳозирги раҳбарият ва унинг ўриспараст сиëсатига. Демак, сен кўчада кўрпа-тўшак кўтариб саргардон бўлишга лойиқсан.

МС: Инди охир бола бечоралар калласинда алип бўлмаса ҳам ўқйман ўнжакман ўсжакман дап имтилиб галиб ўтирибдилор ахир.

Умуман дунë таълим тизимида ҳеч қандай рейтинги бўлмаган ўзбек институтларида ўқидинг нимаю, ўқимадинг нима. Эртага сендан ўрисқул¸ ватансевмас¸ ўз соҳаси ўрнига чўпчак ëдлаб кинначига кўрмурид бўладиган жоҳил ўсиб чиқса. Нега Рихситилла чўнтагига кирадиган 1000 доллардан воз кечиши керак. Нега ўзининг ремонт қилинган квартирасини истудентларга бериши керак? Ҳар ой Рихситилла квартира ҳақини сўраб борганида «пулим йўқ эди, жичча сабр қилинг», деган дийдиë эшитиш учунми? Ëки 40 квадратлик уйга 12 талаба кирволиб, резинка квартирага айланиши учунми? Тарозига қўядиган сабаб борми? Йўқ албатта. Москвага эргашган Тошкент аллақачон кўз ëшларга ишонмай қўйган. Хонқада бир мақол бор «Дойим (Тоғам) новвой, пул берсам, нон беради». Новвой тоға ўз жиянига ҳам нонни пулга сотади. Бунинг маъноси – капитализм.

МС: Капитализм ëмон бўлса навчун капитализмда яшайдиганлар қирилиб ўлиб гетмади?

РТ: Инсоний қиëфали, социал ҳуқуқлар кафолатланган швед ëки немис капитализми ҳам бор. Бу давлатларда олий ўқув юрти ва ëтоқхона харажатларини давлат кўтаради. Камбағалнинг бошини силайдиган ҳам ҳукумат. Аммо бундай ҳукуматга эга бўлиш учун бу мамлакат ҳалқи сиëсий фаол бўлиб сайловда овоз беришди. Намойишларга чиқишди. Ҳукуматларни онтаришди. Хуллас, эркинлик фаровонлик¸ ижтимоий ҳимоя ва инсоний яшаш учун курашиш керак. Кетмон дастасини ëшулли қилиб қўйсанг ҳам сиғинадиганларнимг умри азоб-уқубат билан ўтади.

МС: Саводсиз муллаларга «қимматчилик ва иқтисодий чўкиш учун ҳукумат айбдор эмас¸ бу одамлар гуноҳи учун жазо», деб, спич қилиш буюрилибди кураторлари тарафидан. Охшом мечитда ойтилор. Шукр атинг дап.
Миясида ақл ўрнига шаҳват оқадиган¸ иқтисодни масжид қутисидан пул ўмариш деб биладиган¸ сиëсатни эса бир бирининг устидан идорага ëзишу тўртта хотинидан бирини ажратиб, ëш қизларни ҳарамига қўшиш деб биладиган, аммо аслида педофил баччабозликка мойил бу жундор жонворлар гапига қулоқ соладиган кўрмуридлар учун бу қимматчилик аслида мукофот.
Бу кўрмурид жамоа аслида бундан ҳам баттар азоб уқубатга лойиқ.
Бу кўрмуридлар подасининг Ўзбекистон мустақиллиги¸ коnституцион тузумига тиш тирноғи билан қарши эканлиги баробарида путинпараст ва ўрисқул экани ҳам ўртада.
МС Булардан пойда йўқми?

Кўрмуридлар

Одатда сут эмизувчи ҳайвонлар ўлса, органик ўғитга айланиб, тупроққа фойда келтиради. Нафақат сут эмизувчи¸ балки бутун яратиқлар вужуди тупроққа қоришади.
Аммо олимлар аниқлашича, моғор (плесен) тупроққа қоришмай туравераркан. Нам пайдо бўлиши билан дарҳол замбуруғ шаклида ўсиб чиқаркан. Дунëдаги аксар касалликлар сабаби бўлган моғор шунақа ўлмасдир.

Кўрмуридлар ҳам – инсоният моғори. Булар олдин ҳам бўлган. Ғафур Ғуломнинг «Кўкан батрак» достони қаҳрамони ерига нима экиш кераклигини мулладан сўрайди. Мулла айтганига кириб шолғом эккан Кўкан банкрот бўлади. Шундан кейин Кўкан «Мулланинг айтганини ҳам, қилганини ҳам қилмаслик керак», деган фикрга келади.

Дарвоқе, кеча пўртиллаган Қрим кўпригига Россия руҳоний оталари ўқилган «муқаддас сув» сепишганди. Аммо бу сув ҳодисани бартараф қила олмади. Бутун Украина бўйлаб металломга айланиб онтарилиб ëтган рус танкларни ҳам тотор муллалари дуо ўқиб, уфлаф қўйган ва соқолтой поплар супурги билан «муқаддас сув» сепишган эди. Фойдаси бўлмади. 1704 йилда машхур скрипка устаси Страдивари ўз ясаган скрипкани диндорлар тарафидан муқаддас сувга бўктирилишига қарши чиқиб, ўз буюртмачиси бўлган черков билан низога борган эди.

МС: Ким у Страдивари. Ҳар бир ясаган скрипкаси миллион доллар турадиган устоми?
РТ: Ҳа, ўша. Страдивари скрипкалари ўша пайтда руҳоний оталар тарафидан сувга чайилмагани учун ҳам мукаммал ва муҳташам бўлиб бугунги кунга етиб келди.
МС: Туз оға Нигора деган чироқчилик қизни Эрали деган маъмавиястиз йигит атип атиб ташаб кетибди. Шу қиз бечора президента хот ëзибди.

Эрали уйланишни рад қилган чироқчилик Нигоранинг президентга аризаси

Ҳурматли президент, мен қишлоғимиздаги энг крутой йигит Эрали билан гаплашиб юрардим. Унинг подходлари ва эркалашларига чидолмай ўзимни унга бағишлаб ташаган эдим. Чунки у: «сени яхши кўраман ва албатта уйланаман бемалол ëтавер», деб айтганди-да. «Нигоро Нигоро сочларингиз қоп қора», деб эркаларди қирчинингдан қирилгур. Ҳозир бўлса, Эралининг онаси, ҳеч қандай тўй бўлмайди, деб, бошимга шиппаги билан уриб тайлади. Эралининг ўзи ҳам: «онамнинг гапи гап. Сенга уйланмайман», деб ëтибди яшшамагур. Мен уйимдагиларга Эралининг мени эзғилагани ва умуман барча севги алоқаларимизни айтмаган эдим. Қандай айтаман. Иëламан-ку мен. Уйдагилар билиб қолиб, мени кўчага ҳайдаб юборишди. Нимани билиб қолди дейсизми, ҳурматли президент. Ўша содақатсиз Эралининг менга энди уйланмаслигини билиб қолишди-да уйимдагилар. Мен Қашқадарë вилоят Чироқчи туман ҳокимини кўчада пойлаб туриб арз қилдим. Эрали менга уйлансин, дедим. Ҳоким бўлса: «уйланса уйланмаса менга нима¸ ҳозир менга лалми буғдой муҳим», деб кетворди. Кўрдингизми қандай бюрократ раҳбар. Ҳурматли президент сиз: «Ўзбекистондаги барча эрга тегмаган қизлар менинг болаларим,» деб, телевизорга чиғиб айтиб эдингиз. Бу ҳоким шуни эшитиб туриб ҳам менинг дардимга қулоқ солмади. Агар бу ҳоким халқни ўйлаганида милиса начальник билан бориб Эралини олмадек қилиб қўйнимга солиб тайларди. Аммо ўзингиз айтганингиздек, одалат йўқ. Хиëнат қиладиган кўпайган. Давлатга хиëнат қилса майли, аммо севган қизига нега хиëнат қилади? Сўғин мен туман прокуратурасига ëздим: «Эрали менга уйлансин» деб. Чироқчи туман ўт ўчириш идораси ва газлаштириш бўлимига ҳам ëздим. Қашқадарë ҳокимига ҳам ëздим. Аммо ҳеч ким иссиқ ўрнидан қўзғалиб: «Эй нокас Эрали! Югуриб бориб Нигорага уйлан», демади. Қош-кўзим келишган¸ қучоқласа бир эркакнинг қўйни тўладиган¸ эрта индин бир этак бачаларди туғиб тайлайдиган қиз бўлсам. Нега Эрали уйланмайди. Ким бўлибди у? Янги Ўзбекистондаги сиëсатга қоршими Эрали? Ҳурматли президент, 2017 йилдан бери ëзмаган жойим қолмади. БМТ бош Ассамблеясига ҳам ëздим. Жавоб йўқ.
Энди эса ëлғиз умидим сиздан.
Эралининг менга уйланиши борасида амалий ëрдам беришингизни сўрайман.
(Расмда Нигоранинг юзлаб аризаларидан бириси)
МС. Президент эрсизга эр хотинсизга хотин топиб берадиган совчиларнинг қўшма корхонаси раиси эмаску. Қолаверса бир йигит қизнинг эмчагини эзиб қўйса давай уйлан деган закон ҳам йўқ.
Элтуз дўсти Ғайрат Омон танир экан Эрали билан Нигорани. Мана нима деб ëзибди:

Chiroqchidan esgan changli shamollar guvohlik berishicha, Erali allaqachon ammasining qizi Hapizaga uylanib, ikkita bolali ham bo’lgan emish. Uni oxirgi marta mahalla raisi bilan menga bola puli ber deb janjallashib turganda ko’rishgan. Nigora esa Rossiyaga ishlagani ketib, o’sha yerda Surxondayrolik amakiga ikkinchi xotin bo’lib tegib olgan emish…

МС Туз оға Россиядан қочиб келган бир ўрис хотин ўзбеклар қўй экан деб устиннан гулибди
 Ҳақиқат, агар уни релокант ўрис хотин айтсаям, ҳақиқатлигича қолаверади. Ўзбекларнинг бўйни букик ва золим зулмига чидаб, умр бўйи тўнқайиб яшаши ëлғонми? Эшшак гўштими ëки ит гўшти қўшилганини билиб ҳам, бўлмайдиган назоратсиз обшепить тизимидан еб заҳарланса ҳам, шикоят қилмай шукур қилиб кетаверишингиз ëлғонми? Ҳоким онани, замҳоким қизингни чатаноғини айириб қиламан деса, бош эгиб туриши ëлғонми? Дин тужжори бўлган муллларга кўрмурид бўлиб, болларини баччабозлар зўрласин деб, ҳужраларга бериши ëлғонми? Эримга «Спарк» оберай деб, боласини бозорга обчиқиб сотиши ëлғонми? Қизини карисга сотиб¸ қолганига Дубайда жалаблик қилаëтган қизидан келган пулни қўшиб Умрага бориб келиб, қизил гилам устида ғоз юрган ҳожакалар йўқми? Путинни худо деб сиғиниб¸ ўз юрти дарвозасини ўрисга очиб бериш учун тайёр турган куспуруш ватанпурушлар йўқми? Бор. Тиқилиб, ачиб ëтибди. Миллионлаб қул сотқин ва биомусорлар галаси. Ўрис опа сизларни қўйга ўхшатиб тўғри гапирмади. Қўй ҳам маърайди. Қассоб келиб ëнидаги қўйни олиб кетаëтганда фарëд қилади. Аммо ўзбеклар ҳеч қачон қўшниси ноҳақ қамоққа олиб кетилаëтганда ғирринг демаган. 1937 йили миллат ойдинлари қамалган пайтда чапак чалиб, яшасин Сталин, деган итваччалар сиз эдингиз. 1986 йили Гдлян Иванов келиб, қама-қама қилганда чапак чалган ҳам сиз. Сурияга бориб одам ўлдирган ҳам, Россия армияси сафига ëлланиб, украин гўдакларини ўлдирган ҳам сиз. Арзимаган кулба ва суяк эвазига устозини сотган кўппаклар ҳам сиздан. Дунëдаги 8 миллиард одам гапирганида ҳам, сиз жим туринг. Агар уят ва виждон бўлса.

Манглайи қаролар

МС Нердан чиқди бу манглайи қаролар?
Эсингдабў лса, бир неча йил аввал Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов¸ Мадвазир Озодбек Назарбеков ва унинг ҳозир ишдан ҳайдалган зами Камола Оқилова Тошкентнинг Камолон маҳалласида ўзбекларни ўлдирган рус босқинчиларига аталган ëдгорликни, давлат пулига таъмирлаб, ялтиллатиб қўйишган эди. Бу – дунëда кўрилмаган иш.
МС Бу худди Исроилда Гитлерга ҳайкал қўйилгани каби абсурд. Бу ишни душманлар эмас, бизнинг тепамизда ҳануз ўтирган манқурт раҳбарлар қилди. Ҳатто Совет ҳукумати бу ҳақоратли ишни ўзига эп кўрмаган эди.
Буям етмагандай СССР мақталган кинолар олиб, ўрис аскарига янги-янги ҳайкаллар миллиардлаб давлат пули эвазига тикланди. Ҳатто Россияда янги ҳайкаллар қурилмаган пайтда ўрисдан ҳам баттар ўрис бўлган ўзбек раҳбарияти роса тиришиб астойдил ўриспарастлигини кўрсатди. Ўзбекистонни анча йил бошқарган Рашидов ҳам «Рус ошиғи» деб ном чиқарган ва Брежневни в-засос ўпишга ружу қўйган эди. Ундан ҳам олдин. Анча олдин ўрислар босиб келганда зарчопонлар кийиш эвазига шаҳар дарвозаларини очиб берган сотқинлар ҳам ўзимизнинг қоракўзлар эди.

МС Буни ким айтди? Исбот борми?
Тарихчи Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандий ҳикоя қилади: «Бир неча минг ўрус ва кўпгина казак сарбозлари Оқмасжиддан сўнг Ясси, яъни Туркистон шаҳрини муҳосира (қамал) қила бошладилар. Бу ернинг ҳокими Мирза Давлат шижоат ва мардлик намунасини кўрсатди, ўз лашкари билан кофирлар ўрдусига қарши чиқиб, оғир жанг қила бошлади ва шаҳарга қайтмоқчи бўлди. Аммо Мирза Давлат келиб кўрса, вилоятнинг қаллоб, касофат ва бузғунчи кишилари олдиндан ўрусларга сотилиб, уларнинг хизматларида юрган эканлар. Улар вилоятни кофирларга тақдим қилиб, шаҳар дарвозасини мусулмонларга очмадилар. Улар қалъа деворларини тешиб, кофирларни шаҳарга қуйган эканлар. (Мирза Давлат ўз сарбозлари билан) бу хиёнат хабарини эшитиб, афсус-надомат қилиб ўз жойига қайтди. Улар кечани бирнав ўтказиб, эрта тонг билан Тошкент вилоятига йўл олдилар. Йўл-йўлакай Чимкентга кириб, мазкур Нормуҳаммадни кўрмасдан, Қорақамиш мавзеига етиб келдилар ва ҳазрат Миён Халил Соҳиб боғига тушдилар».
Эслатиб ўтамиз, 1864 йил 12 июнда рус аскарлари Туркистон шаҳрини босиб олиб 4 замбарак, 117 милтиқ, 200 пуд порох, 100 пуд қўрғошин ва бошқа нарсаларни ўлжа олганлар. Урушда руслардан 5 киши ўлдирилиб, 33 киши жароҳатланган. Руслар Туркистон шаҳрига 1495 снаряд, 43208 ўқ отганлар. Бу — жанг даҳшатли бўлганлигидан, кўп кишилар ҳалок этилганлигидан далолат беради.
Аммо шаҳар катталари, хусусан, шайхулислом Насрулло Исҳоқов, нақиб эшон Алиакбархўжа Хонхўжаев, азизлар — Шарифхўжа Бекбетов, қозикалон Отахўжа Бухоров, Қози Эшонхўжа Мазлумхўжаев, Қози Ботирхужа Хўжабеков, аълам Абдушукур Қўрмонбеков, раис Ғарибхўжа Афзалхўжаев, Асқархужа Судурхонхўжаев ва бошқа кишилар генерал Веревкин номига қуйидаги мазмунда хат ёздилар:
МС Иби шу вақтдаям мўллалар ишни бузган экан. Шу хатни бир ўқинг халқ билсин тарихни.
«Биз ўзимиз Қўқон хонлиги даврида Мирза Давлатнинг ғайриқонуний сиқувлари ва зулмидан холи булиш учун шаҳар дарвозасини очдик ва ихтиёрий равишда император олий ҳазратларига бўйсундик. Биз қўқонликларнинг зулмидан ва зўравонликларидан ҳамда юз бераетган қимматчиликдан жуда қашшоқлашдик, эҳтиёжимизнинг қондирилишига ниҳоятда муҳтожмиз. Шу боис янги ҳукмдоримизга бахт-саодат тилаб қуйидаги сўровларимизнинг инобатга олинишини илтижо қиламиз:

  1. Ҳозиргача сақланиб келаётган барча ҳуқуқларимиз ва эҳтиёжларимиз ўз кучида қолдирилиб, ҳамма ишлар ислом дини доирасида амалга оширилсин, суд ҳам шариат асосида олиб борилсин.
  2. Отамерос сифатида фойдаланилабтган ерлар, боғлар ва тегирмонлар ҳамда шаҳар ичида ва ташқарисидаги пулга сотиб олинган ерлар шахсий мулк ҳисобида сақлансин.
  3. Эндиликда Рус давлати тобелигига ўтганлигимизни ва камбағаллигимизни назарда тутиб, бизларни закот, хирож (буғдойдан), хонадонлардан ва жон бошидан олинадиган барча солиқлардан озод этилсин.
  4. Ҳарбий хизмат бизга татбиқ этилмасин, бошқа барча давлат ишлари эса бажонидил бажарилади.
  5. Биз хўжалар — Ҳазрат Султоннинг авлодлари қадим вақтлардан буён ва хонликлар даврида ҳам барча давлат солиқларидан озод этилган ҳолда ўзимизнинг еримизга, боғларимизга, тегирмонларимизга тўла эгалик қилиб келганмиз. Бундан буён ҳам мазкур имтиёзлар қолдирилсин. Шунингдек, Ўртоқ ва Суяр сингари икки ариқ сувидан фойдаланишимизга ҳеч ким тўсқинлик қилмасин».


Кўриниб турибдики, бир гуруҳ дин пешволари, биринчи навбатда, уз имтиёзларини сақлашга кўпроқ эътибор берганлар. Улар шу даражада нодонлик қилганларки, ислом динида була туриб, «кофирлар» қўл остида яшашни афзал кўрганлар. Улар учун имтиёзлар сақланса, бас.
МС Ўзи аввал бошдан бўлари бўлган экан манглайи қораларни.
Тарих сизга ҳеч нарса эслатмаяптими? Бугунги сотқинлар томирларида кечаги сотқинлар қони оқмоқда.
Ассалом Ўзбекистон жумамуборак.

Рассом Туз

Тағин ўқинг
30 май 2019
Лотин алифбосига киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида нега жимсиз деб сўрашяпти. Умуман, охирги пайтлар тил мавзусини тўхтатиб тураман. Тилларга, шу жумладан, ...
29 март 2016
Sputnik интернет нашрининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасидаги манбага асосланиб билдиришича, Ўзбекистонда 2016 йилнинг биринчи чорагида ...
1 ноябр 2019
Кеча Манғитдан Қозоғистоннинг Тароз шаҳрига бориб таксичилик қилаëтган амаки билан гаплашдим. Тароз Ўзбекистондан яхши, деди у одам. Нега яхши ...
10 декабр 2021
Азизлар, мана, яна сиз билан юзма-юзман. Сизларнинг юзингизда тоғлар қадар салобат ва чўққилардаги қор каби тозалик кўраман. Сизлар менинг қанотларимсиз. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...