Асосий мавзулар
4 ноябр 2022

РТдан ваъз: Россияга «отработка» қиладиган ўзбек сенати

Рассом Туз: Азиз оға-ини, опа-сингил, қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.

Матчон Суқилиш: Ничиксизлар! мўччи ойбика ҳам хўжик биррила?

РТ: Матчонбой ароқнинг устига даражаси ëзиб қўйилади. 40 даража ëки 45 даража. Ўзбекистон ҳукумати раҳбарларини ҳам бутилка деб билиб устига ўрисқуллик даражаси ëзиладиган бўлса, кимнинг устига қанча фоиз ëзилади деб ўйлайсан?
Матчон Суқилиш: Сенатни раиси борқу, ўрисни гўттини ëлоб, ўрденни олиб амжакина қистириб, Путина потхолимлик атган жилли, танзилами манзилами? Шу бохти қоро юз прасент ўрисқул.
РТ: Матчонбой ўзигни бос. Вазифамиз хабар бериш. Демак, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбаева  босқинчи Россиядаги  ҳамкасби Валентина Матвиенко қўлидан Россия Федерациясининг “Дўстлик” орденини қабул қилди.
Норбаевага Президент Владимир Путин томонидан берилган мукофот 28 октябрь куни Самарқанд шаҳрида МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 54-сессияси чоғида топширилди.
Россия Федерация кенгаши фаолиятини ёритувчи Senatinform.ru хабарига кўра, Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раиси бу мукофотга сазовор бўлиш «улкан шараф» эканини айтиб, “Россия президенти Владимир Путинга самимий миннатдорлик сўзларимни билдирмоқчиман ва ушбу орденни, албатта, оқлаймиз”, деган.
МС: Ўричча ойтди. «обязательно отработаем» дади оғзингнан қонинг галган. Новвини отработка атжак акан бу апика. Ҳар бир юртни тулкисини шу юртни тозиси билан овлидило. Танзила юртимизни този итими?

Ўрисқулнинг катта-кичиги, урғочи-эркаги бўлмайди

МС: Ўрисқул, Танзила диган «ҳўкимот ана» қонхўр босқинчи, замонни гитлери Путиндан ўрден оғани учун сувиниб сувутларга чиғиб кетибди. Киса тиктирган бирдом боладин бўлиб сувиниб ëтибди.
РТ: Бу каллаварам юзини пластик амалиëт қилгунча калласига ақл-фаросат инъекция қилдирса бўларди. Танзила Норбоева Россиянинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланганини ўзига шараф деб билишини уялмай айтиб ҳам ўтирибди:
«Бу мен учун катта шараф. Россия президенти Владимир Путинга самимий миннатдорлик сўзларимни билдирмоқчиман ва ушбу орденни, албатта, оқлаймиз», – дейди Норбоева.
МС: Нишатиб оқлайсан юзи қора?!
РТ: Танзиладан падаркага соат олган блогерлар Танзила босқинчидан ўрден олганида жим туришди. Соат аслида уларнинг оғзига қопқоқ эди.
Ўтаëтган ҳафтада кўпчилик актёр деб, писанд қилмаган жаноб президент Зеленский дунë кўз ўнгида миллат қаҳрамонига айланди.
Туркиянинг «Байроқдор» дрони энг кучли  ва самарали қурол, дея барча муаррихлар тарафидан тарих зарварақларига олтин ҳарфлар билан ëзилди.
Россия президенти Путин эса  руҳий касал, қотил ва уруш жиноятчиси сифатида Гаага суди терговчилари қора тахтасидан ўрин олди.
Ичига керосин тўлдирилган шиша билан рус танкни ëқаëтган оддий украиналик куррайи заминдаги одамларнинг шоëн ҳайратига сабаб бўлди.
Ўзбекистон раҳбарияти эса, қотил Путинга лаганбардорлиги, Украинларга нафрати, ҳамда елпатак ва калтабинлиги билан элга машҳур бўлди.
Уят. Устингизга тош ëғса ҳам оз, сиз нобакорларнинг.
Олимидан тортиб фаррошигача, шоферидан тортиб деҳқонигача, амалдори, қатортолдаги жалабию отин ойи ва имомбердиларигача қотил Путинни ëқлаб, думалаëтган қавмга гапираëтган одамнинг қўлида қамчиси бўлиши керак.
Қамчи бўлганда ҳам эшшакларнинг яғринини савалаш учун  пишиқ теридан ясалган, ҳар урганда қон томадиган қамчи.
МС: Туз оғо қури Танзилани устинда қамчи айлантириб дурибсиз. Улли ëшулли ҳам Тўқеав отказ қилган ўрденни таварик атиб Путинни алиннан олди.
РТ: Матчонбой, тўғри айтасан. Жириновскийни оғзи бурнидан ўпиб кутиб олган Сапоев, Жириновский оëғи тагига қўй сўйган Барноев, Путиндан ўрден олган  катта рахбарларнинг ҳаммаси Каримов даврида мустақиллик ҳақида оғиз йиртишган. Аслида улар мустақиллик душмани ўрисқул иккиюзламачилар холос. Кўча супурадиган мардикори ҳам, совуқда таппи ëқиб қарзга борган қашшоғи ҳам, сенат раисасидан тортиб, ашулачисигача мустақиллик душмани ўрисқул бўлган тўда бор дунëда. Бу расмда ашлачи, собиқ министр ва собиқ депутат Фаррух Зокиров Украинада гўдакларни ўлдираëтган Россия давлати элчисига таъзим қилмоқда. «Ҳа энди ашлачи дегани шунақа сотқин бўлади» деманг. Гуржи қўшиқчиси Вахтанг Кикабидзе Россиянинг «Дўстлик» ўрденини олишдан расман воз кечди. Москвалик машхур қўшиқчи Шевчук эса «Ватан бу Путиннинг кўти эмас» дея босқинчини қоралади.

Босқинчининг шапкасига сиғиниш

МС: Аввалам шундин бўлғон. Мадримхонам диз чўкиб оқпошшодан ўрден олиб, мақтаниб юрган.
РТ: Яқин юз йиллик тарих  сизлар ота деган касларнинг  сотқинликлари билан тўла. Чимкент? Тошкент ва Хива дарвозаларини ўрисга очиб берган сотқинлар бугунги ўрисқулларнинг ота буваси.  Истилочи Чор подшоси номини хутбага қўшиб ўқиган, қиличга илинган истилочи генерал Кауфман шапкасига сиғинганлар ҳам, Туркистон мухториятининг ичида тафрикчилик қилиб, уни заифлаштирганлар ҳам бугунги Путинпарастларнинг катта боболари эди.
Беҳбудийни «кофир» дея Қаршида бўғизлаган, Қодирийнинг устидан донос ëзганларнинг уруғ-аймоғи бугун «Путин» дея томоқ йиртмоқда.
Дарвоқе, шу сотқинлар авлодларидан бири бўлган тавия  Элтузнинг автобус ҳажвий сериали устидан чақув ëзиб, идорага топширган эди.
Тошкентни босиб олган ўрислар бутхонасини таъмирлаган маданият вазири Озодбек кал калласига Чустнинг энг қирол дўпписини кийса ҳам, ватансевар бўлиб қолмайди.

Ватанни севиш амал билан дурустдур

Путинпараст ўзбекларнинг астрономик даражадаги ақлсизлиги ва уларнинг эрк ва мустақилликдан қанчалик ҳазар қилиши бугун башар авлодига аëн бўлди.
Барча кўзи ўрнида қозиқ ўрни бўлмаганлар бу аянч ҳолатни билиб бўлди.
Кейинги 7 кун ақли ҳуши жойида, эсини таниган  ўзбек ойдинлари бу путинпараст биомусорларни лаънатлаб чиқди.
Аммо бу биомусорлар бугун пайдо бўлмади. Улар атом портлаганида ҳам тирик қоладиган моғор замбруғлари каби яшовчан. Бу ахлат уюми ҳақида камина Рассом Туз мана 8 йилдан бери гапираман.
Умумлаштирманг, гуруч курмаксиз бўлмайди, дейишади. Қани гуруч?
Бир товоқ курмак ичида лоақал тўртта гуруч борми?
Қонида сотқин ота-боволарининг вирусларини ташиган бу приматлар галаси дарс ўрнига Каримов китобини ўқигани, дарсдан кейин эса муттаасиб муллалар тарафидан мияси заҳарлангани ва яхши овқатланмагани боис тўқималари ривожланмай қолгани учун ҳам ҳозирги космик таназзул нуқтасига етиб келди.
Бу йўқотилган авлод аросат даврида пул топиш учун тариқдай сочилган ота-эналарнинг бахти қаро болаларидир.  
Улар она мехри ва ота тарбиясидан мосуво қолароқ, каллаварам қариндошлар қўлида қаровсиз ажриқ мисол ўсди.
Ҳақиқий ҳаëтда бўйни қисиқ, пақир панада бўлиб юрадиган, камида ўрисдан ўттиз, чечендан  қирқ марта калтак еб, озарий прораб назорати остида қул каби ишлайдиган, йилда бир марта бориб Каримов ҳайкалини ялаб келадиган бу пода интернетда изоҳ ëзганида барча одоб чегараларини унутиб «ботирга» айланади.
Лўлидан ботир чиқса, ўз капасига ўт қўяр экан. Ўзини калтаклаган ўрис тақирбошлардан эшитган сўкишларни чала такрорлаб, украинларни ва уларнинг музаффар йўлбошчиси  Воладимир Зеленскийни, мустақиллик ва эркинликни сўкади.
Путин ва умрида кўрмаган СССРни мақтайди.
Эй нотавон! Сен  изоҳ ëзишдан олдин ўқиш ëзишни, ўнгача санашни ўрган. Бутун танангга ëйилган касалларингни даволат, доридан пул қизғонмай. Умрингда бир марта тўйиб овқат е. Ҳаммомга бор. Тузукроқ кийим кий. Кейин интернетга кириб, изоҳ ëзсаммикан, деб, ўйлаб кўр. Яхшиси, ҳеч нарса ëзма. Ўйлаб мушоҳада қил. Билсанг, денгиз карамида озгина мия элементи бўлади. Сенда шу карамчалик мия йўқ.
Қайсидир муттаасиб чўпчакчидан эшитиб ëд олган гапларни такрорлайвериб, зерикмадингми галварс? «Миллатчи украинлар Донбассда ўрисларни эзди», «Путин 8 йил сабр қилди», «Урушни Америка бошлади», «НАТОга кирмаслик керак эди», «Еврей  масқарабоз Зелинсиийни ўлдириш жоиз», «Нега Сурияни эмас, Украинани ҳимоя қиласан?»
Бу гапларни ëзган нотавон қаердандир жасорат топиб, «Туз оға нейтрал бўл. Нега тарапкашлик қиласан», дейди.
Тасаввур қилинг, бу тавиянинг уйига кириб хотинини зўрлашяпти. Бу сўтак эса, «нейтрал» мақомни ëқиб олиб, турибди без бўлиб. Ўзини оқлайди. «Барибир улар хотинимни зўрлайди. Аралашсам, мени майиб қилишади. Нима қипти зўрлашса. Қолаверса, хотиним ҳам чужой асбоб таъмини тотиб кўрсин. Менам левийга бораман-ку,» дея ўзини овутади. Худди шундай. Бошқача эмас. Путин босқинчилари бировнинг уйига кириб, зўравонлик қилишмоқда. Ўзбек дангасалардан фарқли, фикрлайдиган украинлар золимнинг бошини лом билан уриб ëришди. Танкларини молотов коктейл билан ëқишди. Учоқлариини уриб туширишди. Харковдаги ошпазлар бўлса, улар ейдиган овқатга тупуриб ҳам қўйишди. Видеоси бор.
Бу нормал. Зулмга ва золимликка муносабат бутун дунëда ана шундай бўлиб келган минг йиллардан бери.
МС: Агилган бошни қилич касмас, отонгни ўлдиргана анангни бар, бир юзингга урса, иккинчи юзингни тут, сени дош билан урса, сан юмуртобарак гўмма билан ур…
РТ: Керак эмас эгилган бош. Унақа эгиладиган бошни қилич кессин.
МС: Инди Туз оға, улли-улли ëшуллила ўрисни нонини еб одом бўлдиқ, дап потияни уриб ўтирибди. Ундан ташқари кўпчиликни қозони ўрисдан галган пул билан қойнийди.
РТ: Мутелик ва синиқлик ғояси ëши каттадан чиқса, ëки аксар кўпчилик шундай якдил фикрга келса ҳам, унинг нархи сариқ чақа.

ИККИ МАНТИҚ

Икки мантиқни эслатсам.
Биринчидан аҳмоқ одамнинг ëши каттайса, ақлли бўлиб қолмайди. Қайтангга, қарилик билан боғлиқ касалликлар қўшилиб, маразматикка айланади.  Ëшлигида комсорг, парторг бўлиб, СССРни  улуғлаган одам, қайси лавозимга чиқсаям, эски ақидасидан воз кечмайди. Кўр тутганини қўймайди, дегандай гап.  Кеча Путинпараст отаси билан келишмаган ўғил уни қариялар уйига топширмоқчи бўлгани ҳақида ўқидим. Тўғри қилади. Бу советпараст чолларни битта лагерга қамаб қўйиш жоиз. Қулоқ тинчийди.
Иккинчи мантиқ. Мингта аҳмоқ бир жойга йиғилса, мингта аҳмоқ бўлади. 35 миллион қўрқоқ бир жойга йиғилса, 35 милллион қўрқоқ бўлади. Сон сифатга айланмайди.
Мен сайловдан кейин ҳам гапирувдим. Энди «ишим юришмади», «учта туғдирдим малибу бермади», «совуқдан касал бўлдим» дея шикоят қилманг, дегандим.
Чунки сиз бу форматни ëқлаб овоз бердингиз. Шу боис сиз бу азобларга лоппа лойиқсиз.
Халқаро жамият Россияни моховхона каби изоляция қилар экан, энг аввало, сиз зарар кўрасиз. Украинадан Россияга ҳайдаб келинган ўрислар сизнинг қўлингиздан ишингизни олади. Рубл қадрсизлангани учун топиш тутишингиздан барака кетади. «Мен Путинни мақтовдим», десангиз, биров қайрилиб ҳам қарамайди.
Ҳўлу қуруқ баравар ëнади. Кемага тушганнинг жони бир.
Бу тавқи лаънат, фикри ва келиб чиқишидан қатъи назар, барча ўзбекистонликлар устига бир вагон қора балчиқдай тушади.
Ўзбекистон деган мамлакатни 2016 йилдан бошлаб Россиянинг жар томон кетаëтган эски кизил паровозига бойлаб қўйган иқтидор ҳам, Россия кўчаларини супурадиган гастарбайтер ҳам¸ кунора вазирлик очиб юртни вазиристонга айлантириб, бюджетни каламушдай кемираëтган мулозимлар ҳам бирдай зарар кўради.
Дарвоқе, янги Ўзбекистон меъмори таги наманганлик ўрис олигарх Алишер Усмонов Ғарб санкциялари рўйхатига кириб сарватидан айрилди.
Айни пайтда миллионлаб ўзбеклар ҳам сарватидан айрилиб, ишсиз кучсиз қолади. Пулнинг баракаси учади.
Черчилл айтганидек: «коллектив ақлсизлик учун коллектив жазо лозим»
Черчилл бу гапни 1945 йили Дрезденни бўмбалаганида айтувди. Ўшанда «ҳамма немис ҳам айбдор эмас. Гилам қилиб бомбаласак, бегуноҳлар ҳам ўлади» деб эътироз билдиришувди. Аммо, бировнинг юртига босиб борган Гитлерни ëшу қари мақтаганини Черчилл биларди. Бугун ўзбекнинг ëши қариси Путинни мақтаганини Рассом Туз  яхши билади. Путин мафкурачиси Жириновскийнинг оëғи тагига қўй сўйиб кутиб олган, толибон террорчиларга баҳмал иштон тикиб берадиган жамият – мажбурий даволашга маҳкум.
Анжанликлар айтгандай «баттар бўлиш»

НАЗОРАТСИЗ ҲОКИМЛАР

«Ҳокимлар қамалмайдиган каста» дея 2016 йили айтилган доктрина ўзини мутлақо оқламади. Назоратсиз қолган ҳокимлар катта йўлдаги қароқчиларга айланди.  Музработ туманининг собиқ ҳокими Эркин Алимов қамоқда. Унинг шу қадар кўп жинояти борки, агар ҳар бир жинояти учун осадиган бўлсак, мамлакатдаги симëғочлар етмайди.
Бу ўғри муттаҳам Эркин Алимовни сентябрь ойида  ишдан олишганди. Аснода Жиноят кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилганди.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида маълум бўлишича, у мазкур тумандаги умумий қиймати 1,7 млрд. сўм бўлган 4,2 гектар ер майдонини аукцион савдоларисиз ўзининг яқин қариндошларига расмийлаштириб берган.  
Шунингдек, тумандаги банклар унинг яқин қариндошлари номларига турли мақсадларда 166 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратган бўлиб, уларнинг катта қисми муаммоли кредитга айланган. Ҳозирда банк муассасалари томонидан ўз вақтида тўловлари амалга оширилмаган 121 млрд. 406 млн. сўмлик кредит маблағларини ундириш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.  
Бундан ташқари, “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖда олиб борилаётган тафтиш давомида аниқланишича, Эркин Алимов иштирокида қиймати 35 млрд. сўмлик 9,6 минг тонна дон талон-торож қилинган. Таъкидлаш лозимки, Эркин Алимов 2010-2017 йилларда ушбу Жамият раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.
Ҳозирнинг ўзида юзлаб мулозим ва ҳодимлар   Эркин Алимовга қарши кўрсатма беришга улгурди.  
Аммо Ўзбекистондаги БАРЧА хокимларни текширсангиз Эркин Алимовдан минг баттар ўғри экани ўртага чиқади. Бу ҳокимлар¸ мулозимларни тариллатиб отиб ташаса адолат опа севиниб ирғишлаб кетарди. Аммо автомат тепкисини босадиган ўғирлик қилмаган одамнинг ўзи йўқ.
+++
МС: Туз оғо, навчун бизани ëшуллила ўриссиз ëшоб билмийди. Ўрис билан киндики бирми вулорни?
РТ: 1873 йилнинг июль ойида ўлим тўшагида ëтган буюк рус шоири Федор Тютчев «рус аскарлари Хивани олдими?» деб сўраган эди. Ўлаëтган шоир учун бировнинг юртини босиб олиш «шарафи» ҳамма нарсадан муҳим бўлган. Улуғ рассом Верешчагин эса рус босқинчи армияси сафида Туркистонга келиб ëш гўдакларни ўлдирганини ўз эсдаликларида фахрланиб ëзади. Диссидент ëзувчи Александр Исаевич Солженицын эса «Қозоғистон ерларининг ярмисини Россияга қўшиб олиш керак» дея ëзган эди.  Яхши ижодкор  дегани, ҳали яхши одам дегани эмас. Бугун Украинадаги рус ëзувчилари шарафига қўйилган  кўча номлари олиб ташланаëтгани фонида айрим ўзбеклар » Достоевский, Чехов ва бошқаларда айб йўқ, улар тирик бўлса босқинчиликни қораларди» дея ëзишмоқда. Бир нарса ëзишдан олдин тарих ва тарихий фактларни ўрганайлик. Бугун қамоқдан туриб, Путинни танқид қилаëтган мазлум Навалний ҳам Қримни босиб олишни маъқуллаган эди. Москва Қримни оккупация қилганидан бир неча ой ўтгач, «Эхо Москвы» радиостанциясига берган интервюларидан бирида, бошловчи тўғридан-тўғри Қрим кимга тегишли эканини мухолифатчидан сўради, унга Навалний  мана бундай жавоб берган эди:
«Қрим Россиянинг бир қисми бўлиб қолади ва яқин келажакда ҳеч қачон Украина таркибига кирмайди. Қрим – Қримда яшовчи одамларники, яъни русларникидир»
Руслар генидаги шовинизм иллати йўқолиши учун асрлар лозим. Ëзувчи Иван Тургенов «Россия бизларсиз ҳам яшайверади, аммо бизларнинг ҳеч биримиз Россиясиз яшай олмаймиз» деганида Ўзбекистондаги ўрисқулларни  назарда тутган.
МС: Ўзбеклар учун ўрис юртдан бошқо энг яхши мамлакат борми ўзи? Бориб ҳаззатиб пил топиб оëқ узотодўғин.
РТ: Ўзбекистонда ўн йилда ишлаб топа олмайдиган пулни бир ойда оладиган давлатнинг номи Америка қўшма штатлари. Америкада энди иш бошлаган трак шўпр бир ойда етти минг кўкидан санаволади. Сал тажрибаси борлар 12 минг олиб ëтибди. Уйга тўлаш керакмас. Трак кабинаси арнасойдаги бойнинг квартирасидан ҳам яхши.Икки кишилик ëтоқ. Душ бор, микроволновка, интернет, газ плита. Йўлда чизбургер осангиз, кола текин. Истасангиз 10 литр ичинг. Хуллас жирғал. Америка барча ўзбеклар ич-ичидан севадиган мамлакат. Любой баччавоз мулла тилида АҚШни қарғаса ҳам, ичида америкага боришга жоооон дейди. Кўрмуридлар америкадаям бисëр. Хуллас америка ошиқларидан бириси. А исмли Ўзбекистон қашшоғи АҚШга виза олгиси келди. Ж. О исмли Ўзбекистон қашшоғи эса элчихонадаги таниши орқали 30 минг АҚШ доллари эвазига «виза урдирип» беришни ваъда қилди. А исмли қашшоқ Ж. О исмли қашшоққа 10 минг долларни энди бераëтган пайтда уларни «прокуратура босди» Апрс қамағда. А исмли қашшоқ эса Американи тушида кўраяпти. Тушида трак ҳайдаб юрганмиш Аризона чўлларида. Мошин бардачогида эса пачка-пачка дўллорлар турганмиш. «Бахт пулдамас» деб энди ўйлай бошлаганида уйғониб кетибди занғар.
МС: Туз оға, қури американи мақтийсиз. Бизани Хонқани сарапоëни америкадан минг марта зўр!

НИМА БИЗГА АМЕРИКА!

Нима бизга,
Америка?
Нима бизга,
Унинг суръати.
Унинг тезликлиги,
Кучи,
Қуввати.
Унинг шижоати,
Унинг ғайрати.
Мана биз
Шу қисқа муддат ичида
Шундай тезлик билан
Пастга шўнғидик.
Шундай иллатларга
Етдик-ки,
Ҳатто,
Ўйлай олмас
Унинг фордлари;
Унинг раҳбарлари,
Унинг лордлари.
Булутларга
Бош чиқарган
Америка қара!!
Мана!
Ўзбек мулозими
Ойболта тутган
Олтмишдан ошиб
Ўрис ўрденини олиб
Хурсандликдан
Қилар тантана
Букун шундай:
Мана бу эса ўзбек
Бечора фермер.
Ҳоким калтагидан
Ўзини осган.
Бечора ўзбек.
Эртанги
Қора кун
Тушин
Кўради
Эртанги
Ишсизлик
Ашуласини
Оқшомги уйқудан
ёдлаб туради.
Ранги сўлғун унинг,
Дилида — алам
Юрагини
Эзаётир
Жуда оғир
Ғам.
Кеча
Фарғонада
Бир шов-шув бўлди.
Ўзини ўлдирди фермер.
Қорни оч,
яланғоч
Унинг болалари.
Бир парча
Нон сўраб
Ҳарён чопади.
Тарқалса
Бир жойдан
Бир овқат иси,
Эзилиб,
Қўзғолгач
Орзу
Ҳаваси,
Боласи,
Хотини,
Қизи, синглиси,— оч бари.
Овқатни
Кимлардан,
Қайдан топади?
Кечаси
У ширин
Хаёлга ботиб,
Кучини
Кимларга,
Нимага
Сотиб,
Юрган кунларига
Афсус қилади.
Балки, у
Эртанги
Забастовкада
Энг олдин
Йиқилиб
Ўқдан ўлади.
Балки, эртага-да
Бир парча ноннинг
Ҳавас,
Ишқи билан кулади.
Нима бизга америка
Унинг катта ойлиги
Траклари Ман ва Фордлари

МС: Ëмон зўр ëзибсиз. Туз оға бизларни яхши ривожланган еримизни ҳам ойтинг охир. Масалан дастурхонда хозир гурвакни ўннина банан дурибти чўнқайиб.

Банан республикаси

РТ: Сўнгги 9 ой ичида Ўзбекистон аҳолиси  104,4 минг тонна импорт бананни еб ютган. Бу ўткан йил 9 ой ичида ейилганидан 56,6 минг тонна кўп дегани. Бир ўртача ўзбек йилига 7 кило банан ейди. Бу кўпми ëки оз?  Эквадордаги абориген бир йилда 74 кило банан еса, Бурундилик очопоат бир йилда 190 кило бананни еб ташайди. Дунëда йилига 100 миллион тонна банан етиштирилади. Бу саноат миқëсида етиштирлиган банан. Бундан ташқари одамлар ўз томорқалари атрофига ҳам банан экиб қўйишади. Суриянинг ИШИД назоратида бўлган ҳудуди ва Афғонистоннинг баъзи ҳудудларида аëлларнинг дўкондан банан ва бақлажон сотиб олишига тақиқ қўйилган эди..
МС: Туз оғо, банан республикаси ничик бўлади?
РТ: Банан республикаси  (ингл. Banana republic, исп. República bananera) — бу Лотин америкасидаги ахмоқ президент ва коррупционер куëвлари бошқарадиган давлатга айтилади. Банан республикасининг асосий хусусияти президент оиласи яхши яшайди ва бошқа ҳамма қашшоқ. Президент оқни қора, қорани оқ деса ҳамма қўлига блокнот олиб ëзиб олиб маъқуллайди. Ташқи қарзларнинг кўплиги, президентнинг «катта оғадан»  тили қисиқлиги, мамлакат асосан ташқарига қул ва фоҳиша етказиб бериши ҳам банан республикаси хусусияти.
Инфляция, давлат бюджетини президент куëвлари емириши ва министрларнинг ўта кўп ва порахўрлиги ҳам бу давлат қиррасидир.
 «Банан республикаси» деган терминни илк марта ëзувчи О. Генри ўзининг 1904 йили эълон қилган «Қирол ва карам« қиссасида ишлатган.
Замонавий терминологияда «банан республикаси»  деб қарзга ботган, аммо мақтаниб усти ялтироқ саройлар қурадиган, асосий аҳолиси камбағал  бошқарув эса непотизм яъни президентнинг амма хола куëвларидан ташкил топган давлатга айтилади. Бу давлатдаги барча амалдор порахўр сотқин ва қўшни давлатга жосуслик қилиб икки столда ўтиришади. Банан республикаси сенатори босқинчидан ўрден олиб отработка қилади.
МС: Шўрда тўхтаб ëнқи гапни ойтинг!
РТ: Ассалом Ўзбекистон жума муборак. 

Рассом Туз

Видео: https://youtu.be/JcHcUQgsaPM

Тағин ўқинг
27 апрел 2020
Тарих такрор саҳналардир. XVIII-XIX асрда Россия зодагон ва башанглари асосан француз тилида гаплашишган. Пушкиннинг тили французча чиққан ва беш ...
27 сентябр 2017
Украина суди томонидан қамоққа олинган 51 яшар ўзбек журналисти Нарзулло Охунжонов Ўзбекистонга эстрадиция қилиниши мумкин. Фото: Рефат Чубарев «Детектор ...
23 март 2018
Президент Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи олдидан йўл чеккаларига ўрнатилган иссиқхоналар расмлари ва видеотасвирлари ижтимоий тармоқда тарқалди. Хўжакўрсинга қурилган иссиқхоналарнинг ичи ...
5 ноябр 2018
Шу йил 2 ноябрга ўтар кечаси Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридан Чолиш посёлкасига ўтадиган кўприк қулади. Бу ҳақдаги хабар ва ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...