Қочқинди Бекзод Мусаев нега вазир курсисида ӯтирибди?
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Германиядан келган халқаро ташкилот вакиллари билан учрашувни бекор қилди. Учрашув олдиндан белгиланган эди. Учрашувга бир неча соат қолганида вазирлик халқаро ташкилот вакилларига чиқиб, учрашув «отмен» бўлганини айтишган. Бундан олдин Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳам айни ташкилот вакиллари билан учрашувни охирги минутда бекор қилган эди. Референдумда ноллашгани ортидан Ўзбекистон ҳукумати яна ўз қобиғига кириб, дунëдан изоляция бўлмоқчими? Бу саволни айни ташкилот вакиллари Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўтказаëтган тадбирда билдиришади. Тепага чиққан зўлдирнинг тезгина пастга қараб юмалаб, олдингисидан ҳам пастга қулай – бу физика қонуни. Ўзбекистон «пахта бойкоти ҷилди, ишим битди – эшшагим лойдан ўтди,» деб ўйласа, қаттиқ янглишади. Ўзбекистондаги вазирликлар, хусусан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томоғигача коррупцияга ботган. Бу вазирликнинг астрономик ўғирликлари ҳақида Ўзбекистон презиентлигига номзод Мирзиëев Шавкат билармикан? Умуман ўтмиши қоронғи бўлган, сал олдинроқ иқтисодий жиноятлар қилиб қочиб кетгани ортидан қидирувга берилган Беҳзод Мусаев нега яна раҳбарлик креслосида ўтирибди? Кимнинг чўнтаги у. Мана бу иқтибос эса халқаро RFE/RL нашридан:
“Беҳзод Мусаевни ичкарида “Ариповнинг кассири”, дейишади. Мусаев ИИВда қидирувда бўлган, айнан талон-тарож учун. Америкага қочиб ҳам кетган, бошпана ҳам олган, деб ёзишди. Лекин Арипов бош вазир бўлди, орадан ҳеч қанча ўтмай Мусаев ҳам ишга қайтарилди. Жиноят ишлариям, қидирув ҳам ёпилиб кетди.»
Нега деб биров сўрадими? Мана биз берамиз шу саволни Беҳзод Анваровичга. Муҳтарам вазир таниқли ëзувчи Булгаков асари қаҳрамони айтган бир гапни сизга эслатмоқчиман: «Қўлëзмалар ëнмайди». Бу китоб ўзбек тилида ҳам бор – «Уста ва Маргарита» деб аталади. Дарвоқе, бу китоб қаҳрамони Воланднинг цирк буфетчиси билан диалоги ҳам сиз учун қизиқ Беҳзод Анварович! Китоб қаҳрамони Воланд буфетчига қараб дейди: «Бешта банк ҳисобида икки юз қирқ тўққиз минг пулинг бор экан¸ бундан ташқари уйингдаги пол тагида ҳам икки юз дона олтин танга яширгансан. Ҳолбуки сен 9 ойдан кейин мединстититут клиникасининг тўртинчи палатасида ракдан ўласан. Бу пулларни харжлай олмайсан-ку. «
Яхши китоб бу. Қолаверса, Шавкат Миромонович ҳам вазирлар китоб ўқиса севинади. @eltuz2022