Рассом Туз: Ватанни сотиш нимадан бошланади?
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ëш гўдаклар ва хотин қизлар ўлдирилишини қўллаб-қувватлайдиган пропагандон Никита Михалков ўзбек расмийлари тарафидан аллада азиз, тўрвада майиз қилиб олиб юрилибди.
Бу уруш жиноятчиси 21-май куни Тошкентдаги Навоий номли опера ва балет театрида ўзбек путинқуллари билан учрашув ўтказади.
21-май кечқурун эса «Русский сезон» деган фестивал бошланар экан. Бу уруш жиноятчисини ким олиб келди Ўзбекистонга? Қайси вазирлик? Қайси мулозим? Уят борми сизларда? Ўғри муттаҳам бўлиб, халқни қонини ичганингиз ëнида ватанга сотқинликни ҳам касб қилдингизми?
Ҳар балони қиламиз деб ўйласангиз, хато қиласиз. Бу кунлар сизнинг сотқинлигингиз тарихга ëзилиб турибди.
Ҳурматли ватанпарварлар мана бу номер ташкилотчиларники экан +998977497900. (Тел қилиб сўрангларчи, ватанни сотиш нимадан бошланар экан?)
@eltuz2022