Асосий мавзулар
16 июн 2023

Колбаса қори – РТдан вaъз

РТ: Сиз билан  яна гурунглашиш насиб этганидан ичимга сиғмай севиниб ўтирибман. 

МС: Ничиксизла? Жоллимисизло, мўччи бика, ҳам хўжик биррило…

РТ: Бормисиз, оғам, иним, синглим, опам, онам. Сиз борсизки, мен борман! Сиз тараф узатган қўлим истиқболига минглаб қўллар салом ва олқиш учун узалаëтганини кўриб турибман. Сафларимиз кенгаймоқда. Қўлларни қўлларга берайлик, эллардан элларга юрайлик. Кунлар калейдаскоп каби етти марта айланди. Хафта ўтиб сизлар билан юзлашдим. Ўткан сафар мени ютубда томоша қилиб ўтирган бухоролик  талаба бугун томашабинлар орасида йўқ.

МС: Нишатди ë, исси уриб  ўлдими?

РТ: Ўзини ўлдирди  Матчонбой. Бухородаги Осиё Халқаро университети талабаси ижарада яшаган уйининг 6-қаватидан ўзини ташлаб, воқеа жойида ўлди.

Қирилишга лойиқ халқ

МС: Ўзбекистондайи одамло ёшошни истамин қўйди. Бу гетишда холқ ўлиб қирилиб гетса гарак. 

РТ: Матчонбой халқ қирилиб кетса демак қирилишга лойиқ. Жорж Ноэл Гордон Байрон деган инглиз шоирининг бир гапи бор «Кимки ўз ватанини севмаса демак у ҳеч ким ва ҳеч нарсани сева олмайди» 

МС: Одамлар навчун яхши гўриши гарак би жиллихонанани. Пиëдо бўлсада, Канада чегарасина етиб олжоқло. Крокодил есада Мексикая қараб гетжакла. Ўзбекистоннон кўпирни тийам ëхши бўлғон замон би.

РТ: Матчонбой кейинги бир хафта ичида камида бир шаҳарни одами Ўзбекистондан туëғини шиқиллатди. 

Оқдарё туманида яшовчи, 1992 йил туғилган шахс танишлари орқали Тойлоқ туманида истиқомат қилувчи икки фуқарони “Ўзбекистон – Испания – Мексика – АҚШ” йўналишида Қўшма Штатларига юбориш эвазига 44 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди…   

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи, 1995 йил туғилган шахс Ғаллаорол туманида истиқомат қилувчи, 1990 йил туғилган фуқаронинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали уни Канада давлатига ишга юбориш ва виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 7,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари мансабдор танишлари орқали 3 нафар фуқарони Польша давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 5100 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.   

ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бойсун туманида яшовчи, 1998 йил туғилган шахс Музработ туманида истиқомат қилувчи, 1983 йил туғилган фуқарони тегишли виза ҳужжатларини расмийлаштириб, Канада давлатига ишга юбориш эвазига 138 млн. сўм олган вақтида ушланди.  

МС:  Даа. Серқуëш диян мадхияни ëзиб Ўзбекистонни жаннат даб моқтоғон шоир Абдула Ғарипом ўмрини охиринда америкада ўлди. Ғурбатда ғариб шодмон бўлғон шон тарафдаги эл вунго меҳрибон бўлғон бир замон бўлди оғо. Масалан, Ўзбекистондан бошқа любой ерда олтин арзон.

Олтин девор

Ҳиндистондаги аэропортда 16 ярим килограм олтин олиб ўтаётган икки нафар Ўзбекистон қашшоғи   ушланди.

Бу икки ўзбек хотин  қўлга тушишдан қўрқиб, олтин солинган сумкаларини ташлаб кетган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

МС: Йўқай. 16 кило олтинни тошаб қочибми хоропло. Олтин олмин дуо оладўн хийлиннан акан бу етмакла.

РТ: Матчонбой бу икки хотин «Дайди» филмодаги Раж Капур каби «Оввораман» деган қўшиқни айтиб,  Хиндистон қишлоқларидаги хотин халаждан олтин сотиб олишган. 

МС: Ўзи хиндилар бир ғарип бўлса олтинни нердан олади?

РТ: Матчонбой, дунë олтин бозори ўша сен айтган ғариб ва жохил хиндининг хотини боис бир маромда ишлайди. Агар хинди хотинлар олтин олмай қўйса, дунëда олтин арзонлайди. Гап шундаки, эрдан ажраган пайтда хотин киши фақат бўйнига осган олтинни олиб кетишга ҳақли.

МС: Ҳа, тушундим. Шунга акан би хиндила бурнином олтин аварак осади. Сиз ëнқи гапни давомини айтдинг. Олтинни ташаб қочғон хотинло нерда?

РТ: Хотинлар қамоқда. Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг икки нафар аёл фуқароси аниқ «разведка» асосида қўлга олинган. Божхоначининг таъкидлашича, бу икки ўзбек хотин катта миқдордаги олтинни олиб  Деҳлига кетаëтган пайтда кимдир чаққан.

МС: Бахти қоро. Чуғул бўлади би екгўринжила…

РТ: Хуллас,  божхоначилар келаётган йўловчиларни «азиз меҳмон» каби кутиб олишган.  

«Йўловчилардан бирининг шахси зудлик билан аниқланиб, у самолётдан тушганидан бери кузатув остига олинди. У қўлга олинди, бироқ юкини кўздан кечириш чоғида контрабанда товарлари топилмади», – дейди божхоначи.

Кейин худди шу маълумотлар асосида ўзини шубҳали тутган иккинчи йўловчи аниқланган. У кузатув остига олиниб, «яшил йўлак» орқали ўтмоқчи бўлганида, уни тўхтатиб, юкини текширишган. Лекин ҳеч нарса топилмаган. Кейинроқ божхоначилар уни қўлга олишдан қўрқиб, келган ҳудудига бир сумка олтинни ташлаб кетганини аниқлашган.

МС: Дамак, би икки хотин шухерни билиб, олтинни ташаб зингжоқ бўғон.

РТ: Буни Хиндистон терговчилари  мана бундай изоҳлади:

«Сумкани сканерлаш чоғида олтин буюмлар борлигини кўрсатувчи шубҳали тасвирлар топилди. Сумка йўқолгани ҳақида ҳеч ким хабар бермагани учун у очилиб, ундан занжир кўринишидаги 16,5 кг. га яқин олтин олиб ташланди».

Кейин аэропорт ходимлари сумкани ташлаб кетган шахсни аниқлаш учун видеокузатув камераси тасвирларини кўриб чиққан. Аёлнинг конвейер ёнида сумкасини ташлаб кетаётгани кўринган.

Аниқланишича, «Air Astana» авиакомпаниясининг Олмаота шаҳрига учаётган рейси парвоз ҳужжатларида аввал «Ўзбекистон ҳаво йўллари» рейсида учиб келган фуқаронинг маълумотларига мос келадиган йўловчи топилган.

«Қочиб кетган йўловчининг шахси аниқланиб, видеокузатув камераси тасвирларига жуда ўхшашлиги боис қўлга олинди. У сумкани ташлаб кетганини тан олди. Унинг маълумотларига кўра, асосий гумондор бўлган биринчи айбланувчи ҳам қўлга олинган», – дейилади аэропорт хабарида.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

МС: Хотинло қамоқда. Олтин полицияда мусодара. Ина сонго ротоолло. Оло киштак ротоолло!

РТ: Матчонбой. Сен «Олтин девор» спектаклини кўрганмисан. Унда шундай сатрлар бор «Бизга олтин не керак. Олтин муҳаббат бирламиз.

(Видеодан парча)

РТ: Америкада олтин васвасаси бошланган пайтда бир киши фақат олтин изловчиларга белкурак сотиб миллионер бўлган эди. Ўзбекистонда эса артис бўлиб тўй томошада юрсангиз миллионер бўласиз. Мана масалан Муқаддас Садуллаева. Унинг ота онаси катта пул харжлаб психолог бўлсин деб ўқитди. Лекин қон тортади шекили Муқаддас ўзини артистликка урди. Артистлик ўхшамай қолганда диний маърузалар қилиб бошлади. Лекин бу ишни ҳам таги олди. Артист Муқаддас Саъддулаевага диний маърузалар тарқатгани учун маъмурий тартибда жазо қўлланилиб,огоҳлантириш берилди.

МС Оғо бу артистни лабини ашак ори чўқибми. 

Хозир барча касбдагилар ўз вазифасини унутиб мулла бўлган замон. Ҳазрати Алишер Навоий бобомиз нима деган эдилара…

Колбаса қори

Пешанасига палончий номидаги одобиëт институти деб ëзилган бинога кириб бордим. Бугун Ғарб адабиëти назариëси ҳақида лекция ўқиш учун прапеср кеган. У прапесурни «колбаса қори» ҳам дейишади. Яъни Каримов даврида устидан «диндор», деб, чақув тушганида СНБ кураторининг олдида намойишкорона чўчқа этидан бўлган колбасани еган экан. 

Майли, у кунлар ўтиб кетиб, бу прапесрнинг бағрига шамол тегди. Мана прапеср келяпти. Сумая деган курсдошим югуриб бориб, «домлажон салом», деса, «мен аëллар билан қўл бериб кўришмайман¸ нари тур», деб, ҳассаси билан туртди. Мўйловсиз ияк тагидан соқол қўйган Асомиддинхон деган марғилонлик студент бориб, прапесрнинг қўлидан портфелини олиб, минбаргача ҳамроҳлик қилди. Прапеср минбарга чиқиб, ҳаммага жовдираб қаради. Шунда Асомиддинхон «Дўмла бир дуо қилинг», девди прапеср севиниб кетиб, узоқ дуо қилди. Шу билан дарсга ажратилган 45 минутнинг 12 минути харж бўлди. 

Кейин прапеср кўзойнагини кийиб, портфелини титиб, бир сури қоғоз чиқариб, ўртага қўйди. Биттасини кўзига яқин тутиб ўқиди: «Инглиз адабиëти ва Шекспир». Студентлардан бири туриб, «майлими қазо номозларини ўқиб кесам», деб, чиқиб кетди. Домла бу болага изн бериб, аудиториядаги бенамоз студентларга нафрат билан назар ташади: «

“Тўғрисини айтайми? Мен, инглиз адабиëти бўйича прапеср бўсамам, инглизчани билмайман. Кераги йўқ инглизчани. Эртага қиëматдаги сўроқ савол инглизча бўмайди. Сиздан фаришталар «ховаю наворю», деб сўрамайди. Майли, бугунги темамиз Шекспир. Ўзи менимча, «шайхс пийр» бўган у кишининг исми. Шайхларнинг пири. Кейин инглизлар тили келишмай «Шекспир» дейишган. Пирлиги аниқ. Ўзи асли мусулмон бўған. Етти порасини аниқ туширган. Мана факт! Ўлаëтганида тили тутилиб қолса ҳам, қўли билан калимаи шаҳодат шаклини чизиб кўрсатган. Қани истудентлар шу пийримиз арвоҳига дуо қилайлик.» Яна 8 минут дуо ўқилди. 

Кейин прапеср давом этди: «Ғарб адабиëтидаги пўст модерн оқимлар. Хўўш, керакми бизга бу? Ғаззолий ëки Ибни Таймия турганида шу ғарбдаги ҳар хил оқимларга эргашиш қанчалик тўғри?! Мана муҳтарам юртбошимиз айтдилар, оммавий маданиятнинг зарари ҳақида. Умуман…» Шу ерга келганида прапесур қўлидаги соатига қаради. «Узр мен пешинди ректор билан билла ўқийман деб келишиб қўйувдим. Асомиддинхон, кел балам».

Шу билан дарс тугади. Кейинги дарс Француз адабиëти ҳақида бўлади. Яқинда умрадан қайтган пи эйч ди опа эркак студентларга дарс беролмайман деб, условия қўйгани учун бу дарсни Олтинхон тўра масжиди мутаваллиси келиб ўқитиб юрувди. Бугун уям кемай қолди.

МС: Оғо лекин хозир сал ипни тортдилар. Ваҳобий, хизбут, салафийлани почкалаб қамаб ëтибдилар. Висоцкий айтганидин жиноятчи қамоқда ўтириши гарак.

(видео)

Сўнгги маълумотларга кўра, 8 мингга яқин мактаб ўқувчиси ва ўнлаб мактаб ўқитувчилари бир бирига диний экстремистик смс юборгани учун жаримага тортилган. Ўқитувиларга аниқ қилиб айтилган. Ë ўқитувчи бўлинг, ëки мачитга бориб мулла бўлинг. 

МС: Ово. Этчи этчиликини, сутчи сутчилигини атсин. Қўйни қоссоп сўйсин. Ўлини ювғучу ювсин. Ҳар ким ўз ишини атсин. Мўллани ўкчасина совун. Исмомутда ис чиқса югуради хоропло.

Исли сув

 Дуз оға лекин тунин Тошкентни бир ис босди. Ким ис чиқарди. Бир мозоли исла галди. Исқосанг чуккинг туриб гетади.

РТ: Матчонбой одеколон, атир упа ва умуман исли сув юкланган машина ëниб кетди.  14 июнь куни соат 20:32 да Тошкент шаҳар Сергели тумани “Сўғдиёна” МФЙ Обиҳаёт кўчасида жойлашган юк автомобиллар тураргоҳида турган парфюмерия маҳсулотлари юкланган юк ташувчи автомобилда ёнғин юзага келган ва унинг яқинида бўлган бошқа бир юк автомобили ҳам ёнғиндан зарарланган.

МС: Шунча исли сув ëниб гетдими? Бир шишаси 100 долларлик одикулонло. Ўлган қотқон йўқми?

РТ: Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

МС: Илойим галган бало шу одиқулоно урсин. Ўтни ўчирганлара чопон гийгизиш гарак. Хозир Тошкентда энг крутой чопон бир ярим минг доллар. Сизни уч жўрангиз гийди ёқинда. Лекин сиз навчун гиймадингиз дуз оғо.

Чопанизация 

«Чопанизация» ва «Чопанизатор» – бу янги Ўзбекистонда мўда бўлган икки сўз. Масалан, Ўзбекистондаги майда мулозимларнинг Москвадаги эгалари Тошкентга келса, уларни сийлаш учун чопон кийдирилади. Бу холатга «Чопанизация» дейилади. Чопонни зўридан топиб келиб кийгизадиган шотирнинг оти «Чопанизатор».

Аслида ўзбеклар Ўзбекистонни босиб олган Кауфман ва Остроумовларга чопон кийгизиб, бу «подхалим» ритуалга асос солишган. Кейин эса Ленинга, ундан кейин Кал Ленинга ва бошқа ленинларга чопон кийгизишган. Ўзбекларни итдай қириб ташаган киллер Сталинга ҳам чопон кийгизишган. Гитлерга ҳам чопон кийгизмоқчи бўлганида у хоҳламаган. Хуллас, чопон – бу ўзбек подхалимлигининг яққол тимсоли. Мана бу шеър эса шу ритуалга бағишланади. Шеър муаллифи Матназар Абдулҳакимов:

САРУПО

«Олинг. Маҳалламиз аҳлидан. Холис…»

Тушунмади. Лекин чопонни кийди. 

«Одоблироқ бўлинг энди. Илтимос». Тилини тийди.

Чопонмисан чопон. Асл беқасам. 

Қуёшда товланиб тapатар нурлар. 

«Муборак бўлсин, ҳо, муборак бўлсин». 

Духобадан жияк. Ипакдан қурлар… 

Тўйларда ғалва йўқ. Зиёфатлар тинч. 

Оқсоқол хотиржам. Ҳеч ғам емайди. 

Ёмонга ёмонсан демайди ҳеч ким,

Аблаҳга аблаҳсан демайди. 

Ҳамма оғиз-бурун ўпишган. Ялло. 

Фалонга «фалон» йўқ, пистонга «пистон» 

Опоқ-чопоқ ҳатто ит билан мушук,

Хуллас калом, олам гулистон. 

«Наҳотки, сарупо қилгандим тамаъ»

У бирдан жирканди. Дили ғашланди. 

— Ол-е чопонингни!… улоқтирди у. 

Яна бошланди. 

МС: Шўрда тўхтаб, уринг потяни.

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
28 сентябр 2023
Бугунги мавзуимиз кўпчилик кутаётган, боғчаларга тарқатилган дори боис болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ муаммоларга оид. Бироқ воқеанинг асосий қаҳрамонларидан бири ...
8 май 2022
Таниқли кинопублицист Абдулазиз Маҳмудов оғир хасталикдан сўнг  8 май куни 71 ёшида Тошкентда вафот этди. Бу ҳақда Элтузга унинг ...
22 сентябр 2021
Рассом Кирпи
4 ноябр 2021
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларни келгуси 2022 йил учун газета ва журналларга обуна қилиш кампаниясини бошлади. «Элтуз» суҳбатдошлари бу ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...