Асосий мавзулар
23 август 2023

Жунчилар каттаси чиндан Нодир Тўрақуловдан қўрққанми?

Шарипов Баҳром Қурбонович Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан бўшатилди.

Охирги пайтларда Баҳром Шарипов ишдан бўшатилишидан бирмунча аввал ўз лавозимидаги одам қилиши керак бўлмаган жиддий хатони қилди.

У рахбарлик қиладиган қўмита, Ўзбекипаксаноат уюшмасининг бошқарув раиси Жумаев Олимжон,  «Пиллачиликдаги мажбурий меҳнат ҳақида» ëзган Kun. uz нашри ва иқтисодчи Юлий Юсуповни судга берди.

Нашрга нисбатан даъво аризасини қайтариб олди. Аммо мақола муаллифига нисбатан аризани қайтариб олмади.

Шу кунда юридик дипломни пора эвазига олганига ишониладиган ўнта жумлада йигирмата хато қиладиган судялар мамлакатдаги энг кучли аналитик Юлий Юсуповни суд қилмоқда.

Узоқ вақт ипакчилик ва жун саноатини бошқарган Баҳром Шариповнинг ҳозир қамоқда жазо ўтаётган собиқ МХХ амалдори Нодир Тўрақулов билан ҳамкорлиги ҳақидаги фактлар Элтузда бор.

Нодир Тўрақулов ва Баҳром Шарипов “бирга бизнесменларни талашган, бирга рейдерлиқ қилишган, бирга ишрат қилишган,” деди Элтуз суҳбатдоши.

У ўз сўзи исботи ўлароқ, Элтузга Баҳром Шарипов ва Нодир Тўрақулов тушган эксклюзив суратларини йўллади. 

Эслатиб ўтамиз, “Сурхондарё қассоби” номини олган  МХХ Тергов бошқармаси тергов бўлимининг собиқ бошлиғи, полдполковник Нодир Тўрақулов 2018 йилнинг 25 октябрида 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

У мансаб доирасидан чиқиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, пора олиш, фирибгарлик, товламачилик сингари 10 дан ортиқ моддалари билан айбдор деб топилган.

Нодир Тўрақулов Ўзбекистон президентининг 2018 йилнинг 19 январида Қизириқдаги йиғилишда МХХнинг айни вилоятдаги бошқармаси фаолиятини кескин танқид қилгани ортидан Тошкентда қамоққа олинган эди.

Мирзиёев ўшанда Нодир Тўрақулов ва Шуҳрат Ғуломовлар бошқарган Сурхандарё МХХ фаолиятини Сталин давридаги қатағонга қиёслаган эди.

Шавкат Мирзиёв Нодир Тўрақулов ва унинг Сурхондарёдаги гумашталарини “қутурган ит”га қиёслаб, улар “керак бўлса столбани ҳам қамашини” айтганди.

Нодир Тўрақуловнинг кейинги тақдири маълум эмас, лекин унинг яқин дўсти Баҳром Шариповга жин ҳам ургани йўқ. Қўмита раислигидан кетди, лекин яқин орада, катта эҳтимол билан, унга яна катта лавозим берилади.

“Элтуз” суҳбатлашган манбанинг билдиришича,  Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов айнан Тўрақулов кўмагида қатор ипак корхоналари, хусусан, Термиздаги “Сурхон Термиз силк” корхонасини “кепак нархида” сотиб олган.

2022 йил февралида бу борадаги саволларга жавоб берган Баҳром Шарипов “қўрққани боис мажбуран Тўрақулов топшириқларини бажаргани”ни эътироф этганди.

Бироқ Баҳром Шарипов “Интернетда тарқатилаëтган расм монтаж қилинган. Юз фоиз фотошоп,» дея ёлғон сўзлаганди.

Чунки, Элтуз ихтиёрида Нодир Тўрақулов ва Баҳром Шариповнинг бир нечта фотосурати мавжуд.

Фотошоп қилиш бўйича британиялик ёш мутахассис ушбу суратларни текшириб кўриб, уларнинг ҳаққонийлигини маълум қилди. 

 Ўтган йил Элтуз билан суҳбатда Баҳром Шарипов Нодир Тўрақулов билан ўз жонини сақлаб қолиш учун ҳамкорлик қилганини тан олганди.

«Мен ҳақиқатан ҳам Нодир Тўрақулов чақирса борганман, бирор топшириқ берса бажарганман. Бунга мажбур эдим. Оиламни ва ўз жонимни шу йўл билан сақлаб юрганман. Нодирнинг ўша вақтда қилган ишларини қоралайман. Нодирнинг жиноий хатти-ҳаракатлари уч йил давомида тергов қилинди. Бир йилга яқин суд жараëни бўлди. Нодирнинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилди. Агар мен Нодирнинг ҳамтовоғи, унинг ҳаром ишларида шерик бўлганимда, мени ҳеч ким сақлаб қола олмасди. Халқни Нодир деган балодан қутқарган муҳтарам президентимиздан миннатдорман», деганди Баҳром Шарипов ўшанда.

Бироқ Баҳром Шариповнинг Нодир Тўрақулов билан қучоқлашиб, куба сигараларини пўриллатиб тортиб, шоду хуррам тушган суратларини синчиклаб ўрганиб, Баҳром Шарипов Нодир Тўрақулов билан ниҳоятда яқин бўлганини англаш мумкин.

Элтуз Ўзбекистонда кечаётган воқеаларни ёритишда давом этади. Видеоларимизга лайк босишни, каналимизга обуна бўлишни унутманг.  

Тағин ўқинг
28 март 2023
«Юзук-Арт» ташкилоти фаоллари ташаббуси билан 23 март куни Америкадан топилган ва Ўзбекистонга келтирилган «Бухоронинг бомбардимон қилиниши» триптихи хотирасини йўқотишга ...
8 январ 2017
Шавкат Мирзиёев икки куёвини ҳаётларидаги энг йирик янги йил совғаси билан сийлади. Катта куёв Ойбек Турсунов президент маъмурияти раҳбари ...
13 феврал 2017
Ўтган жума расман сўроққа тутиш учун Силвири қамоғига юборилган Ўзбекистон ватандоши Абдуқодир Машариповнинг Reina тунги клубига ҳужум олдидан камера ...
24 март 2021
И – бу иккиюзламачилик. Х – бу Хоразм. ММ – бу мансабдорлар/ментлар. П – бу педофилия. УР – Учинчи ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...