Асосий мавзулар
2 октябр 2023

Ўзбекистонда араб тили курслари назоратга олинди

Сентябр охирида Ўзбекистондаги хусусий мактабларда «араб тили ўргатиш» баҳонасида экстремизм ва демократик қадриятларга чуқур нафрат ўқувчилар онгига сингдирилаëтгани фактлари жиддий назоратга олинди. 

Мутасаддилар Тошкент шаҳридаги деярли барча хусусий ўқув марказларида араб тили ўргатилаëтган курслари»ни мониторинг қилиш чоғида шундай хулосага келишди. 

Ўзбекистондаги болалар ҳуқуқлари ва эркак хотин тенг ҳуқуқлилигини кафолатлаган конституция нормаларига зид равишда ëш гўдаклар миясига эҳтимолий келажакда «шариат қурувчи мужоҳид жангарилар» бўлиш вазифалари билвосита сингдирилаëтгани ҳам мутасаддиларнинг ҳақли хавотирига сабаб бўлди. 

Шулардан келиб чиқиб, курслар давлатнинг жиддий назоратига олиниб, ўғил бола – қиз болалар аралаш ўқитилиши талаб қилинди.

Энг асосийси бундай мактабларда экстремизм ва такфирнинг ҳар қандай кўриниши чекланадиган бўлди. 

Ўқув Маркази пештахталаридан тенг ҳуқуқлилик, демократия ва либерал қадриятларга зид «Аля Толибон» кўринишидаги суратлар олиб ташланиб, марказдаги номозхоналар қўшимча дарсхоналарга айлантирилди. 

Араб тили курси бўлган xусусий ўқув марказлари Давлат томонидан қаттиқ текширувга олиниши Ўзбекистоннинг келажакда Яқин Шарқдаги Сурия ëки Ироқ каби ҳар куни ўнлаб мужохид ўзини портиллатадиган тахликали ҳудудга айланмаслиги учун қилинаëтгтани ота оналарга тушунтирилди. 

Шу ўринда Постскриптум: Рассом Туз бу ҳақда роппа роса бир йил олдин 2022 йилнинг 27 сентябр куни огоҳлантирган эди. Рассом Туз тавсияларини инобатга олган мулозимларга ташаккур. 

Мана бу эса рассом Тузнинг бир йил олдинги пости:

«Хусусий мактаблар «араб тили» ва «тарбия» деган форточка дарслар орқали радикализм, тоқатсизлик ва экстремизмни парваришламоқда. Буларни етиштириб, кейин уруш ўчоқларидан палон пулга учоқ ëллаб  «Меҳр» амалиëти билан қайтариб келишга ҳукуматнинг пули етадими? «Билмай урушга бориб одамларни ўлдириб, пўртиллатиб қўйибди» деган булшит эзибэчкини яна қайтарамизми? 

Шундоғам ëш қизларни диний радикализм маркази бўлган Мисрдаги яширин ҳужраларга поток поток қилиб юбориш канали йўлга қўйилган. 

Буни охири вой. Мендан айтиш.» дея ёзган эди ўз саҳифасида рассом Туз роппа роса бундан бир йил бурун.

Тағин ўқинг
28 январ 2017
Мустақил ўзбек публицисти Шуҳрат Саломов Армани ва Озарбайжон жамиятининг ўзаро миллий зиддиятлари остида қолди. 24 январ куни ўтган асрларда ...
6 феврал 2019
Швециядаги SILK – Швед халқаро либераллар маркази 5 февраль куни ўзбек жамоатчилиги, швед дипломатлари, ҳуқуқ фаоллари ва сиёсатчилари иштирокида ...
22 ноябр 2018
СССРнинг қудратли КГБ идораси жиноятларини фош қилгани учун халқ орасида» Рембо» лақабини олган ва ўн йилга қамалган ўзбек милицияси ...
5 октябр 2015
Пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга оид мониторинг ўтказиш мақсадида “Альянс” инсон ҳуқуқлари лидери Елена Урлаева билан 2015 йилнинг 27 ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...