Асосий мавзулар
24 октябр 2023

Данғарада калтакланган йигитнинг аҳволи оғирлашган

Элтуз 21 октябрда Дадахон Тоҳиров исмли шахс Фарғона вилояти Данғара тумани Пахлавон балиқхонасида Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғининг акаси ва унинг шериги томонидан калтаклангани ҳақида хабар берганди.

Ушбу хабар ортидан, Дадахон Тоҳиров калтаклангани бўйича Данғара тумани ИИБ текширув ўтказган. Текширув қандай хулоса қилгани маълум эмас, аммо кўп ўтмай шифокорлар 31 яшар Дадахон Тоҳировга енгил жароҳат олди дея ташхис қуйиб, шифохонадан чиқариб юборишган.

Яқинларининг Элтузга маълум қилишларича, уйига қайтиб келган Дадахон Тоҳировнинг аҳволи оғирлашган.

«Сўнг уни хусусий килиникага кўрика олиб бордик. Юз соҳасида синишлар, миясида ва кўз соҳаларида оғир касаликлар аниқланди,» деб ёзди жабрланувчи яқинларидан бири.

(Иловада хусусий клиника чиқарган ташхисни кўраяпсиз)

Эслатиб ўтамиз, воқеа гувоҳларига кўра, данғаралик ўқитувчи Дадахон Тоҳировни  Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғи Жасур Тожибоевнинг акаси Мақсуд Тожибоев ва унинг дўсти Маъруф исмли шахслар дўппослаган. Бошига шиша билан урилган Дадахон оғир аҳволда тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилган.

Элтузга ҳодиса ҳақида хабар берган обуначи сўзларига кўра, ИИБ ходимлари ҳодисани қайдга олишни исташмаган. Жасур Тожибоев ўтмишда Данғара тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари бўлган. Элтуз воқеа тафсилотларини ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни ва видеоларимизга лайк босишни унутманг.

Тағин ўқинг
22 феврал 2022
Ўзбек амалдорлари ва оилаларининг ўғриликларини кўриб, ҳайратланмай қўйганман. Лекин, ҳар сафар бундай янгиликка бир жирканч, бадбўй кайфият ҳамроҳлик қилади. ...
11 июл 2017
Президент Мирзиёевнинг мактабларни 11 йиллик тизимга қайтариш, бунинг учун коллежларни ёпиш таклифи Ўзбекистондаги кўпчилик томонидан олқишланмоқда. 18 июн куни ...
17 апрел 2018
Фарғона вилоятидан олган маълумотлари асосида 17 апрель куни «Xabar.uz» сайти томларнинг шиферларини жигаррангга бўяётган ўқитувчилар суратини эълон қилди. Сайтнинг ...
2 март 2021
Рассом Элсевар
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...