Мирзиёев ташрифига аталган «приписка»
Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифи олдидан пахта терими бўйича Қашқадарёда режа бажарилгани ҳақидаги маълумот аслида қўшиб ёзилгани айтилмоқда.
Қашқадарё вилояти пахта йиғим терими бўйича шартномавий режани бажарди дея расман хабар берилди.
2023 йил деҳқонлар учун анча оғир йил бўлди. Об-ҳаво, қурғоқчилик келиши, сув танқислиги, аномал иссиқ бўлишига қарамасдан заҳматкаш фермерлар пахта етиштириш бўйича анча ҳаракат қилишди.
Асосий терим 2023 йилнинг 10-сентябридан бошланди, десак адашмаймиз.
Президентнинг Қашқадарёга ташрифи яқинлашгани муносабати билан 19-октябрь куни Қашқадарё вилояти пахта режасини бажарди деган хабар берилди.
Аслидачи, далада 1- ва 2- теримлар қийғос очилиб турибди. Қашқадарё вилояти бўйича бирорта туман режасини бажаргани йўқ, деди қашқадарёлик деҳқонлар Элтуз билан суҳбатда.
Шундай экан қандай қилиб Қашқадарё вилояти режани бажарган бўлади?
Чор Россияси давридан қолган пахта сиёсати, пахта припискаси, яъни қўшиб ёзишнинг янги даври Қашқадарё вилоятида бошланган кўринади. Бундан ташқари кимга кераги бор қўшиб ёзишнинг агар шу билан деҳқоннинг косаси оқармаса.
Элтуз 2023 йил пахта терими якунларига оид маълумотларни ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни, видеоларимизга лайк босишни унутманг. Айни дамда Ютуб каналида Элтуз обуначилари сони 499 минг 530 нафарни ташкил этмоқда, бироқ Элтуз кўрарманларининг 78 фоиздан зиёди ҳамон кўрсатувларимизни обуна бўлмасдан томоша қилмоқда. Бебилет безбет. Ҳолбуки сафимиз ярим миллионга етиши учун сиздан фақат қўнғироқча тугмасини босишингиз талаб қилинади.